Юлдашeв А. Сирожиддинов И. Хусаинов М



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/164
Sana21.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#44553
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   164
Bog'liq
moliyaviy menejment

Назорат учун саволлар: 
1. Корхоналар молиявий ресурслари таркибига нималар киради? 
2. Корхона ўз маблағлари таркибига қандай маблағлар киради? 
3. Молиявий ривожланиш стратегиясини изоҳланг. 
4. Факторинг операцияси нима? 


89 
V БОБ. КОРХОНАЛАРНИ КРЕДИТЛАШ ЖАРАЁНИНИ БОШҚАРИШ
 
5.1. Банк кредитининг моҳияти ва асосий тамойиллари 
Бозор иқтисодиёти шароитида банк кредити ссуда капитали 
ҳаракатланишини шаклидир. Кредит воситасида ахолининг, корхоналарнинг 
ва давлатнинг бўш пул маблағлари банк ихтиёрида тўпланади ҳамда муайян 
ҳақ эвазига вақтинча фойдаланиш учун хўжалик юритиш субъектларига 
берилади. 
Кредит (лот. Creditum - қарз, credo - ишонаман) – пул маблағлари, товар 
ва хизматларни келишилган устама (фоиз) тўлаб қайтариб бериш шарти 
билан маълум муддатларга қарзга бериш. Кредитнинг моҳиятини янада 
мукамалроқ ёритишда унинг баъзи муҳим томонларига этибор берамиз. 
қарзга маблағ берувчи томон кредитор (давлат, банк, субъект, хусусий шахс 
ва б.), қарз олувчи томон эса дебитор дейилади. Кредит келишуви қарздан 
фойдаланиш шартлари қайд этилган шартнома билан расмийлаштирилади. 
Кредит муомаласи– қарз берувчи билан қарз олувчи ўртасидаги иқтисодий 
муносабатдир. Лекин ҳар қандай қарз муносабати ҳам кредит бўла олмайди. 
Кредит муносабатида олинган маблағ қайтариб берилиши, фойдаланилгани 
учун ҳақ (келишилган фоизда) тўланиши, муддатли, маълум товар ва 
номоддий активлар билан таъминланган бўлиши, мақсадли ишлатилиши 
шарт.
Жисмоний кўринишдаги капиталнинг тармоқдан тармоқга ўтиш 
имкониятлари жуда чекланган. Лекин иқтисодиётда ҳар доим иқтнсодии 
ресурсларни, энг аввало капитални тармоқлар ўртасида қайта тақсимлаш 
зарурияти мавжуд бўлади. Бу вазифани энг оқилона тарзда кредит механизми 
ва унинг таркибий қисми бўлган банк кредити адо этади. 
Баик кредити воситасида молиявий ресурслар пул капитали сифатида 
жамланади ҳамда тармоқлар ва корхоналар ўртасида бозор механизмлари 
асосида тақсимланади. Кредитни белгиланган муддат давомида қайтариш ва 
кредитдан фойдаланганлик учун муайян ҳақ тўлаш зарурлиги кредитга 
олинган маблағлардан улар юқори самара бера оладиган фаолият соҳаларида 
фойдаланишга мажбур этади. Шундай қилиб, кредит иқтисодиёт таркибини 
такомиллаштириш, уни ижтимоий эҳтиёжлар таркибига мослаштириш, 
иқтисодиёт самарадорлик даражасини оширишга хизмат қилади. 
Банк кредитининг муҳим вазифаларидан бири ишлаб турган корхоналар 
маблағлари доиравий айланиши узлуксизлигини таъминлаш бўлиб, бу асосан 
қисқа муддатли кредитлаш воситасида амалга оширилади. Қисқа муддатли 
кредит корхона ишлаб чиқариш заҳираларини тўлдиришга, товар-моддий 
бойликлари сотиб олишга, ишлаб чиқарилган товарларнн сотиш жараёнида 
вужудта келтан маблағлар вақтинча етишмовчилигини тўлдиришга ва бошқа 
шу каби мақсадларга йўналтирилади. 


90 
Банк кредити корхоналар фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат 
қилиши туфайли миллий иқтигодиётда фойданиш капиталлашуви жараёнини 
тезлаштиради. 
Банк кредити мамлакатда пул массаси ҳажми ва таркибига, тўлов 
оборотига, пул муомаласи тезлигига жуда кучли таъсир кўрсатади. Банклар 
векселлар, облигациялар, сертификатлар ва бошқа муддатли мажбуриятли 
қимматли қоғозлар чиқариш орқали кредит пуллари вужудга келтирадилар. 
Берилган кредит маблағлари билан бир қаторда кредит пуллари ҳам 
мамлакатда жами тштабга таъсир кўрсатади ва жами миллий маҳсулот 
сотилишини тезлаштирилади. 
Банк кредити бозори давлат томонидан тартибга солинади. Кредитлаш 
тартиб- қоидаларни ўз вақтида ваколатлари доирасида Марказий банк 
белгилайди. 
Муайян тармоқлар ва соҳаларнинг ривожланиши рағбатлантириш 
мақсадларида қарз олувчилар турли гуруҳларига давлат кафолаглари ва 
имтиёзларп жорий этилади. Кредитдан мамлакат экспорт потенциаллини 
юксалтириш, уй-жой қурилиши, капитал қўйилмаларни рағбатлантириш, 
алоҳида тармоқларни жадал ривожлантириш мақсадларида фойдаланиш 
мумкин. 
Таъминланганлигига қараб банк кредитлари гаровли, кафолатли ва 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish