Юлдашeв А. Сирожиддинов И. Хусаинов М



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/164
Sana21.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#44553
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   164
Bog'liq
moliyaviy menejment

траст операцияларидир
Маълумки, ҳар бир кредит муассасаси амалга оширадиган 
операцияларнинг тури ва таркиби кўплаб омилларга боғлик бўлади. Банкнинг 
ҳажми ва стратегияси, шўъбалараро алоқаларининг ривожланганлиги, 
керакли барча рухсатномаларнинг мавжудлиги, кўшимча даромад олишга 
бўлган интилиш ва бошқалар шулар жумласидандир. Шу жиҳатдан олиб 


82 
қараганда, кўп банклар асосий операциялар билан бир қаторда, бошқа 
операциялар деб номланадиган операцияларни хам амалга оширадилар. 
Ушбу операциялар қаторидан траст операциялари бевосита салмоқли ўрин 
эгаллайди. 
Траст операциялари – бу мижозга тегишли бўлган ва бошқа активларни 
бошқариш бўйича олиб бориладиган операциялардир. Ҳозирги пайтда 
банкларнинг ўз мижозлари ва бозор ўртасида тўла ҳуқуқли воситачи агент 
сифатида иш олиб бориши, натижада бир қатор даромад манбаларини қўлга 
киритиши боис траст операциялари анча муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. 
Траст туфайли банк бир қанча имкониятларга эга бўлади: 
• қўшимча маблағларни қўлга киритади ва уларни ўз манфаати йўлида 
тасарруф этади; 
• траст шартномаси бўйича комиссия даромадларига ёки тасарруфдаги 
қимматбаҳо коғозлардан келадиган фойдадан ҳиссага эга бўлади; 
• ўзга капитал билан иш олиб бориш давомида банк фақатгина траст 
шартномаси чегараларида жавобгар бўлади; 
• траст операцияларининг ҳисоби банкнинг баланс ҳисобварағига таъсир 
кўрсатмайди, аммо улардан келадиган даромад банкнинг умумий даромадига 
қўшилиб кетади. 
Траст шартномасини тузишдан асосий мақсад – бу бир тарафнинг 
иккинчи тараф фойдасини кўзлаган ҳолда маълум бир мулкни (пул 
маблағлари, қимматбаҳо коғозлар, мулкий ва бошқа ҳуқуқлар) бошқариш 
вазифасини ўз зиммасига олиши бўйича икки тарафлама ишонч 
муносабатларини ўрнатишдан иборат. 
Трастнинг объекти сифатида қонун талабларига жавоб берадиган ҳар 
қандай турдаги, шу жумладан, гаровга қўйилган мулклар олиниши мумкин. 
Яъни, бу корхоналар ва уларнинг активлари, маҳсулотлар, ер майдонлари, 
кўчмас мулк, пул маблағлари, қимматбаҳо коғозлар, валюта ва моддий 
бойликлари, мулкий ҳуқуқлар бўлиши мумкин. 
Траст операциялари бўйича муносабатлар муассис ва мулк эгаси 
томонидан тузиладиган шартноманинг имзоланишидан сўнг бошланади. 
Траст операцияларини бошқариш активларга эгалик қилишнинг барча ёки 
айрим томонларини ўз ичига олиши мумкин. Яъни: 
• сақлаш; 
• ишончли шахснинг манфаатини кўзлаб чиқиш (ҳиссадорлар мажлиси, 
ссуда ва хоказо); 
• даромад ва инвестициялаш фаолиятини бошқариш; 
• активлар олди-сотдиси; 
• коғозларни жалб қилиш ва тўлаш, қимматбаҳо коғозлар чиқариш ва 
жойлаштириш; 
• юридик шахснинг ташкил этилиши, кайта ташкил этилиши ва 
тугатилиши билан боғлиқ расмиятчиликларни амалга ошириш; 


83 
• мулкка бўлган эгалик ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказилиши (совға, 
мерос, ҳадя ва б. сифатида); 
• мижознинг шахсий банк ҳисоб рақамини, касса ва молиявий хўжалик 
ишларини юритиш хамда мажбуриятлар бўйича ҳисоб-китобларни амалга 
ошириш; 
• корхонанинг кайта ташкил этилиши ёки банкротликка учраши чиқаида 
чиқаинчалик бошқарувни ўз қўлига олиши ва бошқалар. 
Жахон амалиётида одатда, банк траст операциялари уч турга бўлинади: 
1. Жисмоний шахсларга кўрсатиладиган траст хизматлари.
2. Тижорат корхоналарига кўрсатиладиган траст хизматлари. 
3. Нотижорат ташкилотларга кўрсатиладиган траст хизматлари. 
Жисмоний шахсларга кўрсатиладиган траст хизматлари чет эл банклари 
томонидан кенг такдим этилади. Улар шахсий мулкни бошқариш, 
воситачилик, ўз таъминотига олиш ва бошқалардир.
Мерос бўйича ташкил этиладиган трастлар „мерос трастлари“ дейилади 
ва фақатгина мулк эгасининг вафотидан сўнг кучга киради. Жисмоний
шахслар шунингдек, хаёт давомидаги трастларни ташкил этиши мумкин. 
Бунда траст мулк эгасининг хаётлигида ҳам ишлайверади. Мерос трастлари 
кўпинча мулк эгасининг ўз мулкини траст шаклида бўлиб бериш нияти пайдо 
бўлган пайтларда ташкил этилади. 
Бундан ташқари, банк оталиқ вазифасини ҳам бажариши мумкин. Бу 
борада банк активларининг жамланиши ва сақланиши, барча даъволар 
бўйича жавоб бериш, керакли қарз ва мерос тўловларини амалга ошириш 
ишларини ўз зиммасига олади.
Шахсий траст хизматларининг яна бир тури бу „хусусий агентлик 
ҳисобварағи“ни олиб бориш ҳисобланади. Унга асосан банк агент сифатида 
жисмоний шахснинг асосий активлари, молиявий ишларини бошқариш ва 
кунлик харажатларини амалга ошириш ишларини ўз зиммасига олади. 
Бунда банк жисмоний шахс учун маош олиши, фоиз ёки дивидендлар 
олиши ва тўлаши, аренда ва карз мажбуриятларини, шахсий харажатларни 
тўлаш ишларини амалга ошириши мумкин. Трастнинг ушбу турида банк 
ходимлари керак бўлганда ўз иродаларига мувофиқ иш юритишлари мумкин. 
Унда бу траст „бошқариш ҳуқуқига эга ишонч счёти“ деб номланади. 
Тижорат корхоналарига кўрсатиладиган траст хизматларини икки турга 
ажратиш мумкин: агентлик ва кафиллик. 
Агентлик трастларига, асосан, банк фирманинг хусусий агенти сифатида 
иш юритиб, кўпинча мижоз манфаатини кўзлаган ҳолда қимматбахо 
коғозларни чиқаради, улар бўйича дивидендлар тўлайди ҳамда 
ҳиссадорларнинг талабларига асосан, уларни қайтадан молиялаштиради ва 
муддати келган мажбуриятлар бўйича қарзини узади.
Кафиллик операциялари бўйича эса трастлар, асосан, катта 
компанияларнинг таъминланмаган маблағлари сотиладиган тижорат коғозлар 
бозорининг ишлаши билан боғлик. Банклардаги траст бўлимлари тижорат 


84 
коғозларни сотиб олиш бўйича ҳисобни юритади, реализация килинадиган 
қимматли қоғозларни инвесторларга етказиб беришни таъминлаш ҳамда 
муддати келган қимматли коғозларнинг эгаларига қайтариш ишларини 
бажаради.
Ҳозирда жахон микёсида нотижорат ташкилотларга кўрсатиладиган 
траст операцияларига бўлган рақобат кучайиб бормоқда. Улар қаторига 
асосан пенсия, корпоратив ва ҳукумат фондлари киради. Траст бўлимлари 
худди шу ташкилотларнинг фондларини бошқаришга интилади. Бу жараён 
тўғридан тўғри ва дискрецион шаклларда амалга оширилиши мумкин. 
Тўғридан тўғри агент трастга ишонч тариқасида топширилган шахсий 
мулкнинг ҳамда улар бўйича ҳисоботларни юритилиши учун жавоб беради. 
Дискрецион агент эса аксинча, инвестицион қарорлар қабул қилади ва 
аксарият ҳолларда ўзининг хоҳиш-иродасига қараб иш олиб боради.
Траст фаолиятининг энг асосий масалаларидан бири – тижорат банклари 
мижозларининг қимматли қоғозлари портфелини бошқаришдан иборат. 
Катта-катта компаниялар, пенсия фондлари, ўзларининг маблағларини 
тижорат банкларига ишониб топширади. Ушбу катта компаниялар бўйича 
банкларга катъий қоидалар ўрнатилади. Унга банклар резервларини 
ишончлилик, диверсификация, қайтариб беришлик, фойдалилик ва 
ликвидлилик принципларига амал қилган ҳолда жойлаштиради.
Ғарбдаги кўплаб банкирлар траст бўлимларини „дунёнинг бошқа бир 
қисми“ сифатида кўрадилар. Бундан асосий мақсад траст хизматларини 
оддий банк ишидан ажратиб олишдир. Чунки траст бўлимининг ходимлари 
ўз мижозларининг манфаатларини кўзлайди, банкнинг манфаати билан 
мижознинг манфаати аксарият холларда бир-бирига мос хам келмайди. 
Лекин шунга қарамасдан, траст бўлимлари ўзининг фаолияти билан банкка 
катта миқдорда қўшимча даромад келтиради.
Траст бўлимининг даромадлари бевосита ва билвосита даромад шаклида 
2 га бўлинади: 
– бевосита даромодлар асосан хизмат учун гонорар ва комиссия 
тўловларидан иборат бўлади; 
– билвосита даромадларга эса – хизмат учун тўланадиган катъий ёки 
ўзгарувчан фоиз ставкалари ҳамда траст активларининг ҳажми ва қийматига 
боғлик равишда белгиланадиган комиссия тўловлари киради.

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish