Юлдашeв А. Сирожиддинов И. Хусаинов М


Тезкор молиявий стратегия



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/164
Sana21.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#44553
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   164
Bog'liq
moliyaviy menejment

Тезкор молиявий стратегиянинг бош молиявий стратегиядан фарқи 
шундаки, у барча ялпи даромадни ва маблағлар тушумларини (иш ҳақи, 
сотилган маҳсулотлар учун сотиб олувчилар билан ҳисоб-китоблар, кредит 
операциялар бўйича тушумлар) ва барча ялпи чиқимларни(етказиб 
берувчиларга тўловлар, иш ҳақи, барча даражадаги бюджетлар ва банклардан 
қарзларни қоплаш) қамраб олади. Бундай тушумларнинг ва харажатларнинг 
таркибини синчиклаб ўрганиш режалаштирилаетган даврга пул тушумлари 
ва харажатлари бўйича оборотларни олдиндан аниқлашга имкон беради. 
Даромадлар билан харажатларнинг тенглиги ёки даромадларнинг 
харажатларга нисбатан ошиши нормал ҳолат ҳисобланади. 
Молиянинг бош стратегик мақсади корхонани зарур ва етарли 
даражадаги пул ресурслари билан таъминлаш ҳисобланади. Шунинг учун
бозор талабига ва корхонанинг имкониятларига мос келадиган молиявий 
стратегия ишлаб чиқилади ва шунинг асосида ишнинг йўналишлари ва 
бажарувчилари бўйича молияни ташкил қилиш вазифалари аниқланади ва 
тақсимланади. 
Корхонанинг молиявий стратегияси бош стратегик мақсадга эришиш 
учун қуйидаги усулларни ва ҳаракатларни ўзига қамраб олади: 
- молиявий ресрусларни шакллантириш ва уларни марказлашган ҳолда 
стратегик бошқариш; 
- ечими топилиши лозим бўлган асосий молиявий муаммоларни аниқлаш 
ва уларни ҳал этиш учун корхонанинг молиявий бошқаруви томонидан 
заҳиралардан фойдаланишни ташкил этиш; 
- мақсадларни босқичларга ажратиш ва ҳар бир босқич бўйича 
мақсадларни белгилаб олиш; 
- молиявий ҳаракатларнинг корхонанинг моддий имкониятлари ва 
иқтисодий шароитига мос келиши; 
- ҳар бир вақт мобайнида корхонанинг реал молиявий аҳволини ва 
молиявий-иқтисодий шароитини объектив ҳисобга олиш; 
- стратегик заҳираларни тайерлаш ва шакллантириш; 
- ўзининг ва рақобатчиларнинг иқтисодий ва молиявий имкониятларини 
ҳисобга олиш; 


79 
- рақобатчилар томонидан бўладиган бош таҳдидларни аниқлаш ва 
уларни бартараф қилиш учун асосий кучларни жалб қилиш ва молиявий 
операцияларнинг йўналишларини танлаш; 
- рақобатчилар устидан ғалабага эришиш учун саъй-ҳаракат қилиш. 
Айрим мақсадларга эришиш стратегияси бош стратегик мақсадларни 
амалга оширишни таъминлашга йўналтирилган молиявий операцияларнинг 
бажарилишини ташкил этишга қаратилган бўлади. 
Молиявий стратегиянинг вазифалари қуйидагилар ҳисобланади: 
- хўжалик юритишнинг бозор шароитида молиянинг шаклланишининг 
қонуниятини ва характерини тадқиқ қилиш; 
- ночор ва молиявий кризис ҳолати шароитида молиявий бошқарув 
фаолияти ва корхонанинг молиявий ресурсларини шакллантиришнинг 
имкониятли вариантларини тайёрлаш шартларини ишлаб чиқиш; 
- етказиб берувчи ва харидорлар, барча даражадаги бюджетлар, банклар 
ва бошқа молиявий институтлар билан молиявий муносабатларни аниқлаш, 
ишлаб чиқариш қувватларидан, асосий фондлар ва айланма маблағлардан 
рационал фойдаланиш учун корхонанинг резервларини аниқлаш ва 
ресурсларини жалб қилиш; 
- корхонани ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятини зарур бўлган 
молиявий ресурслар билан таъминлаш; 
- корхонанинг вақтинча бўш турган пул маблағларини максимал фойда 
олиш мақсадида самарали жалб қилишни таъминлаш; 
- молиявий стратегияни амалга ошириш ва молиявий имкониятларни 
стратегик фойдаланиш усулларини аниқлаш; 
- рақобатчиларнинг молиявий стратегияси қарашларини, уларнинг 
иқтисодий 
ва 
молиявий 
имкониятлаврини 
ўрганиш, 
молиявий 
мустаҳкамликни таъминлаш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга 
ошириш; 
- кризис молиявий ҳолатда ва ночор шароитда кризисдан чиқишга 
тайергарлик усулларини ишлаб чиқиш. 
Молиявий стратегияни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда асосий 
эътибор корхонанинг пул даромадларини максималлаштиришга, ички 
ресурсларни жалб қилишга, маҳсулотларнинг таннархини максимал 
даражада пасайтиришга, фойдани тўғри тақсимлаш ва фойдаланишга, 
айланма маблағларга бўлган эҳтиёжни аниқлашга қаратилади. 
Молиявий стратегиянинг аҳамиятли кқсми булиб ички нормативларни 
ишлаб чиқишдир. Масалан, фойдани тақсимлаш йўналишларини аниқлаш 
нормативлари. Бундай ички нормативлар ҳозирги кунда чет эл компаниялари 
амалиётида фойдаланилмоқда. 
Молиявий стратегияда инфляциянинг тебранишлари, тўлай олмаслик 
рисклари ва бошқа форс-мажор (олдиндан кўзга кўринмайдиган) ҳолатлари 
ҳисобга олиниб, тегишли чоралар назарда тутилади. Улар ишлаб чиқариш 


80 
вазифалари билан мос келишлари керак ва зарурият туғилганда 
ўзгартирилади ва тўғриланади. 
Молиявий стратегияни амалга ошириш устидан назорат қилиш 
даромадларни тушумини текширишга, ундан тежамли ва рационал 
фойдаланишни таъминлашга имкон беради. Яхши йулга қуйилган молиявий 
назорат пул оқимларини ошириш йули билан ички заҳираларни 
кенгайтиришга, хўжаликнинг рентабеллигини оширишга ёрдам беради. 
Стратегик молиявий менежментнинг ўзига хос хусусияти ва мезони – бу 
доимий равишда жамғаришни таъминлашдан иборатдир. 
Стратегик молиявий менежментнинг асосий элементи – бу унинг 
ўзгарувчанлиги ва мослашувчанлигидир. Фирмалар стратегик ривожланишни 
белгилашда самара бермайдиган ишларни молиялаштириш ишлари билан 
шуғулланмайдилар. 
Стратегик молиявий менежмент воситасида самарали ривожланишга 
иккита асосий йўл билан эришиш мумкин: ички ва ташқи. Ички йўл 
корхонанинг ўз тажрибаси ва имкониятларига суянади. Ташқи йўл – бу 
бошқа самарали ишлаётган корхоналарни ютуқ ва тажрибаларининг 
ишлаётган корхонага жорий этилиши. 
Молиявий менежмент молиявий қўйилмаларга, молиялаштириш 
жараёни ва юқори фойда олишга табақалаштирилган ҳолда ёндошади. 
Капитал ҳаракатини олиб бориш жараёнида корхона молиявий 
барқарорлигини таъминлаш, тўлов қобилиятини яхшилаш ва банкротликнинг 
олдини олишга ҳаракат қилиш лозим. Молиявий менежментни стратегияси 
мақсади - доимий узоқ йиллар давомида фойда олишдир. 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish