Юлдашeв А. Сирожиддинов И. Хусаинов М


Кредит олиш тартиби, гаров ва кафолат



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/164
Sana21.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#44553
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   164
Bog'liq
moliyaviy menejment

 
5.2. Кредит олиш тартиби, гаров ва кафолат 
 
Ўзбекистон Республикасида тижорат банклари томонидан хўжалик 
юритиш 
субъектларини 
кредитлаш, 
қайтаришлик, 
тўловлилик, 
таъмииланганлик, муддатлилик ва мақсадга мувофиқ ишлатиш шартлари 
асосида амалга оширилади. 
Қайтариш муддати етиб келмаган кредитлар муддатли кредитлар 
дейилади. Кредит шартномасида белгиланган қайтариш муддати тугаган 
кредитлар муддати ўтган кредитлар деб аталади. Қайтариш муддатини 
кейинроқ муддатга кўчириш ҳақида қарор қабул қилинган кродптлар 
кечиктирилган кредитларни ташкил этади. 
Қисқа муддатли кредитлар одатда хўжалик юритишиинг жорий 
эҳтиёжлари учун, ўрта муддатли кредитлар янги техника, технология ва янги 
махсулотларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш вазифаларини ҳал этишга, 
узоқ муддатли кредитлар инвестицион мақсадларга (асосий капитални 
янгилаш ва кенгайтиришга) берилади. 
Банк кредитлари фаолият кўрсатаётган юридик шахс мақомидаги 
мустақил хўжалик юритувчиси субъект бўлган ўз капитали ва балансга эга 
бўлган хўжалик юритиш субъектларига берилади. Кредитлаш шартнома 
асосида, мижознинг ҳисоб-китоб ҳисоби жойлашган банкдан амалга 
оширилиб, банк томонидан бошқа банкларнинг мижозларга кредит бериш 
тақиқланади. Берилган кредитдан молиявий ўпирилишлар, хўжасизлик ва 
зарарларни қоплаш учун фойдаланиш мумкин эмас. 
Зарарда ишлаётган, ноликвид балансли хўжалик юритиш субъектларига 
кредит берилмайди ва берилгаи кредитлар белгиланган тартибда муддатидан 
аввал ундириб олиниши керак. 
Олинган кредитни қайтармаслик хатарининг олдини олиш мақсадида 
қарз олувчи тез ва эркин сотилиш талабларига жавоб берадиган таъминотга 


94 
эга бўлиши керак. Қарз олувчи банкка қуйидаги таъминот турларининг 
бирини тақдим этиш ҳуқуқига эга: 
- мулк ёки қимматли қоғозларнинг гарови; 
- банк ёки суғурта ташкилотининг кафолати; 
- учинчи шахснинг кафиллиги; 
- суғурта субъектининг қарз олувчининг кредитни қайтара олмаслик 
хатарини суғурта қилгани тўғрисидаги суғурта полиси; 
- фуқаролар йиғинлари маҳалла, қишлоқ, овул кенгашларининг 
кафиллиги. 
Кредитларни қайтарилиш таъминотининг шаклларидан бири сифатида 
мол-мулк гарови хизмат қилади. 
Таъминланганликнинг асосий кўринишлари мулк ва қимматли 
қоғозларни 
гаровга 
олиш, кафиллик 
ва кафолат 
(гарантиядир). 
Таъминланганлик ҳақидаги ҳужжатлар банкка кредит шартномаси 
тузилмасдан ва кредит берилмасдан олдин тақдим этилади. 
Мулкни гаровга олишда банк гаровга қўйиладиган мулк бошқа гаровдан 
ҳоли эканлиги ва юқори ликвидликка эга эканлигини ҳисобга олиши лозим. 
Гаров буюми қарздорнинг мулки бўлиши ёки тўла хўжалик юритиш ҳуқуқи 
асосида унга тегишли бўлиши лозимлиги ҳамда қонунчиликда белгилангаи 
гаровга қўйилиши мумкин бўлмаган мулк рўйхатига мансуб эмаслиги 
эьтиборга олинади. Гаровга олиш ва гаров шартномасини тузиш "Гаров 
тўғрисида" қонун талабларига суянмоқ керак. 
Ўзбекистон Республикасининг «Гаров тўрисида"ги қонунига мувофиқ, 
муомаладан чиқарилган буюмлардан ташқари, ҳар қандай мулк, шу 
жумладан, буюмлар ва мулкий ҳуқуқлар (талаблар), қимматбаҳо буюмлар, 
заргарлик буюмлари, эркин айирбошланадиган валюта ва бошқалар гаров 
предмети бўлиши мумкин. Кредит ҳисобига сотиб олинган мулк, мазкур 
кредит бўйича шу мулк қийматининг 80 фоизи миқдорида гаров предмети 
бўлиб хизмат қилиши мумкин. 
Гаровни расмийлаштиришда тижорат банки қарз олувчи билан гаров 
шартномасини тузади. Кўчмас мулк гаровида тузилган гаров шартномаси 
нотариал тасдиқланган ва адлия органидан рўйхатдан ўтган бўлиши керак. 
Гаров шартномасида гаровга қўйилган мулк рўйхати, жойлашган жойи, 
баҳоси кўрсатилади. Гаров бўйича мажбуриятлар мазмуни, ҳажми ва 
бажарилиши муддатлари қайд этилиши лозим. 
Гаров шартномасида қуйидагиларни акс этириш мақсадга мувофиқ: 
- шартнома тузилаётган сана ва жой; 
- шартнома томонлари номланиши ва улар номидан шартномани 
имзолаган раҳбарларнинг фамилияси, исми ва шарифи; 
- шартнома мазмуни (қайси кредит шартномасига асосан қанча миқдорда 
берилган кредит суммаси гаровга қўйилаётган қанча миқдордаги мол-мулк 
билан таъмин этилмоқда); 


95 
- гаровга қўйилган мулк мукаммал рўйхати (рўйхат шартномага илова 
қилинса, рўйхат шартномани имзоланган шахслар томонидан имзоланади); 
- гаровга қўйилаётган мулк баҳоси (рақамда ва сўзда); 
- гаров ҳуқуқини амалга ошириш тартиби (суд орқали ёки тўғридан-
тўғри гаровдаги мулкни сотиб); 
- гаровдаги мулк кимнинг ихтиёрида сақланиши; 
- гаров шартномаси амал қилиш муддати; 
- гаров шартномасини ким нотариал тасдиқдан ва адлия органларида 
рўйхатдан ўтказиши ва бу харажатлар кимга юкланиши. 
Гаров шартномаси тузишда банк қуйидагиларга алоҳида эътиборини 
қаратиши лозим: 
- қарз олувчининг юридик мавкеъи ва ўз мулкини ўзи тасарруф эта 
олишда иқтисодий масъулияти чегаралари. Давлат корхоналарига нисбатан 
алоҳида эҳтиёткорлик талаб этилади, чунки уларнинг мулкга эгалик ҳуқуқи 
давлат мулкини бошқариш қўмитаси томонидан тан олинмаслиги мумкин; 
- мулк гаровда эмаслиги, узоқ сақлашга яроқлилиги, сотишга тўғри 
келиб қолса қанчалик даражада харидоргир; 
- гаров предмети стихияли офат, ёнғин, ўғирлик ва шу каби 
ҳоллардагина эмас, балки давлат томонидан қарздорларнинг фаолияти чеклаб 
қўйилиши ёки тўхтатилиши, қарздор тугатилиши ёки тўловга лаёқатсиз деб 
эълон қилиниши ҳоллари бўйича ҳам суғурта қилиниши лозим. Гаровга 
берувчининг мазкур мажбурияти гаров шартномасига ёзиб қўйилиши керак; 
- банк гаров предмети дахлсизлиги ва гаров шартномаси шартлари 
бузмаслигини назорат қила олиш имкониятига эга бўлиши, зарур пайтда 
гаров предметини сота олишга қодир бўлиши лозим. 
Гаров буюми бўлиб юқори ликвидликка эга бўлган қимматли қоғозлар, 
яъни давлат қимматли қоғозлари, акциялар ва облигациялар, векселлар ва 
депозит сертификатлари хизмат қилиши мумкин. 
Қимматли 
қоғозларни 
гаровга 
олиш 
шартнома 
билан 
расмийлашгирилади ва қарздор қимматли қоғозларни сақлаш учун банкка 
тошииради. Қимматли қоғозлар қарздорга кредит ва фоизлар тўла тўлаб 
берилгандан сўнг, ҳаммаси бирданига қайтариб берилади. Уларни қисмларга 
бўлмб қайтаришга йўл қўйилмайди. 
Кредит таъминланганлиги бўлиб учинчи томоннинг кафиллиги ва 
гарантияси ҳам хизмат қилиши мумкин. Кафиллик бир томонлама 
мажбуриятдан иборат шартнома бўлиб, кафил зарур бўлганда қарздорнинг 
банк олдидаги мажбуриятларини бажариб беришини ўз зиммасига олади. 
Тўловга қобилиятли субъект обрўсига эга юридик ва жисмоний шахслар 
кафил бўлишлари лозим. 
Кредит таъминланганлигининг яна бир шакли – кафолат. У кафолат 
берувчининг қарздорнинг берилган ссуда бўйича қарзини тўлаш муддати 
етиб келганда маълум суммани тўлаб бериш ҳақидаги мажбуриятидир. 
Кафолат хати банкка кредит бериш масаласи кўриб чиқишидан олдин тақдим 


96 
этилади. Фуқаролик кодексига биноан кредит муассасалари кафолати бўла 
оладилар. 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish