Юлдашeв А. Сирожиддинов И. Хусаинов М


Факторинг ва траст операцияларини бошқариш



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/164
Sana21.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#44553
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   164
Bog'liq
moliyaviy menejment

 
4.4. Факторинг ва траст операцияларини бошқариш 
 
Факторинг – субъектлар ўртасида қарзларни ундиришда воситачилик 
фаолиятидир. Факторингда ўртада турувчи субъект (одатда банк) қарз берган 
субъектдан маълум бир комиссион тўлов эвазига қарздордан маблағни 
ундириш ҳуқуқини қўлга киритади. Факторинг шартномаси тузилиши билан 
субъект ундиролмай турган қарзнинг аксарият қисмини факторинг субъекти 
(ёки банк)дан қўлга киритади. Сўнгра факторинг субъекти дебитор субъектга 
қарзни ундириш бўйича даъво қўзғатади. 
Факторинг операциялари кредитнинг кичик бизнес субъектлари учун 
қулай шаклларидан биридир. Ўз хусусиятига кўра, уни кредитнинг билвосита 
шакли деб ҳам аташ мумкин.
Банк томонидан мижозларга факторинг хизмати кўрсатишнинг асосий 
мазмуни мижозларнинг дебитор ҳисобларини инкассолаш ва бошқа 
иқтисодий субъектлардан улар учун тўловларни ундириб олишдан иборат 
бўлиб, банк бундай хизматни икки хил йўл билан амалга ошириши мумкин.


81 
Биринчисида 
банк мижоз учун тўловни унинг қарздоридан 
ундирилишида воситачи бўлиб майдонга чиқади ва бу мижознинг ўз 
қарздори билан тузган хўжалик шартномасида қайд этилган бўлади. 
Иккинчи ҳолда банк мижоздан унинг тўловни талаб қилиш ҳуқуқини 
берувчн ҳужжатни сотиб олади (тегишли равишда дисконтланган ҳолда) ва 
тўловни тўловчидан мустақил равишда ундиради. Иккинчи ҳол ўз мазмуни 
бўйича мижоз банк кредигидан фойдаланаётганлигини билдиради. 
Факторинг хизматлари кўрсатилганда банк мижоздан комиссион ҳақ ёки 
факторннг кредити бўйича фоиз олиши мумкин. Факторинг кредити бўйича 
фоиз ставкалари қайта молиялаш ставкаларидан юқорироқ бўлгани маъқул, 
чунки факторинг операцияларининг таваккалчилик даражаси анча юқори 
ҳисобланади. 
Факторинг хизматлари кўрсатиш банк мижоз билан ўзаро шартнома 
тузади. Шартномада бевосита факторингдан ташқари у билан боғлиқ бошқа 
қатор хизматлар кўрсатилиши ҳақида ҳам шартлашиб олиш мумкин: 
- мижоздаги дебитор қарзлари бухгалтерия ҳисобини юритиш; 
- мижозга хўжалик шартномалари тузиш, тўловларни ўз вақтида 
ундириш, ҳисоб-китобларни йўлга қўйиш бўйича маслаҳатлар бериш; 
- мижозни бозор ва ундаги баҳолар ҳакида, потенциал харидорларнинг 
тўлов қобилияти ва бошқа маълумотлар билан таъминлаш ва бошқа 
хизматлар. 
Шартномада факторинг тури, факторинг кредити ҳажми ва фоизлари, 
воситачилик ҳақи, ўзаро мажбуриятларнинг адо этилиши кафолатлари ва 
мажбуриятларни бажармаганлик учун моддий жавобгарлик, ҳужжатларни 
расмийлаштириш тартиби ва бошқа жиҳатлар батафсил баён этилиши лозим. 
Факторинг шартномаси тузишдан олдин банк мижознинг молиявий 
аҳволини синчиклаб ўрганади: баланс ликвидлиги кўрсаткичлари, дебитор 
қарзлари таркиби ва муддатлари таҳлил қилинади, корхона маҳсулотини 
сотиш имкониятлари, бозор конънюктураси, харидорларнинг тўлов 
қобилияти аниқлаб олинади. Факторинг шартномаси суммасини белгилашда 
мижознинг харидорлар билан хўжалик шартномаларига асосланиш мақсадга 
мувофиқдир. 
Банкнинг мижозлардан бошқа эмитентлар векселларини сотиб олиши 
(векселларни ҳисобга олиш) ҳам ўз мазмунига кўра факторинг 
операциясидир. Чунки бунда банк вексел бўйича тўловни ундиришни ўз 
зиммасига олади. 
Тижорат банкларининг асосий молиявий хизмат турларидан яна бири -

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish