Қарз, кредит ва факторинг шартномлари



Download 34,5 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi34,5 Kb.
#205713
Bog'liq
қарз кредит факторинг танланган кейслар


Қарз, кредит ва факторинг шартномлари

Саволлар:



  1. Қарз/ кредит/ факторинг шартномаларига таъриф беринг ва ушбу таърифдан келиб чиқиб, уларнинг хусусиятларини очиб беринг.

  2. Шартномаларнинг предметлари.

  3. Шартномаларнинг субъектлари

  4. Шартномаларнинг шакли

Вазифалар:



  1. Сизнинг олдингизга фуқаро 60 млн сўм миқдорда пулга муҳтожлигини ва банкка мурожаат қилиб, ушбу суммани қайси шартнома орқали (қарз ёки кредит) олса, унинг учун қулай ва юридик жиҳатдан фойдалироқ бўлишини сўраб мурожаат қилди. Асослантирилган жавоб беринг.



  1. Пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш шартномаси ва талабан бошқа шахс фойдасига воз кечиш битимининг ўхшаш ва фарқли жиҳатларини тегишли нормалар ҳавола қилган ҳолда айтиб беринг.

Масалалар:


1. “Хизматлар ва компания” ширкати “Илдам” АЖнинг илтимосига кўра ошхона жиҳозларини сотиб олиш учун 40 млн сўм миқдоридаги пул маблағни х/р ўтказиб берди. Пул ўтказиш АЖ томонидан тақдим этилган хат асосида амалга оширилди. Хатда пул маблағлари 60 кундан сўнг қайтарилиши ёзилган эди. 60 кун ўтгандан сўнг АЖ пулни қайтармади. Шундан сўнг ширкат иқтисодий судга даъво киритди.
АЖнинг вакили тарафлар ўртасида кридит мажбурияти вужудга келганлигини, кредит ташкилотларининг фаолияти ЎзР МБдан лицензия олиб амалга ошириладиган банк фаолиятини турларидан бири эканлигини айтди. Ширкат эса бундай лицензияга эга бўлмасдан туриб кредит бериш хизматлариини кўрсатганлигини АЖ вакили таъкидлади. Ширкат манфатларини намоён этаётган адвокат эса тарафлар ўртасида кредит шартномаси эмас, балки қарз шартномаси тузилганлигини айтди. Қарз шартномасини тузиш учун эса лицензия талаб этилмайди.
Ушбу низода ким ҳақ?

2. Металургия заводи ЎзР ТИФ Миллий банки Миробод филиалига чет элдан метални кесиш ускунасини сотиб олиш учун кредит ажратишни сўраб мурожаат қилди. Кредит шартномаси имзоланди. Кедит шартномасининг шартларига мувофиқ кредитнинг биринчи қисми 2021 йил 17 март куни қарздор ҳ/рга ўтказиб берилиши керак эди. Аммо, 2021 йилнинг 15 март куни қарздор банкка кредит олишга эҳтиёж зарурат қолмаганлиги тўғрисида хат ёзди. Бунга сабаб қилиб чет эллик сотувчи Ўзбекистон банклари тақдим этадиган кафолат асосида ускуна сотишдан бош тортганлигини кўрсатди. Банк қардорнинг ушбу ҳаракатлари натижасида олишни режалаштирган дароматдан махрум бўлишига асосланиб кредит шартномасини бекор қилишни рад этди. Бундан ташқари, кредит шартномасида кредит олишдан бош тортиш ҳақида қарздор банкни қарздорнинг ҳ/рга пул ўтказишдан 7 кундан кам бўлмаган муддатда огоҳлантириш кераклиги белгиланган эди.


Ушбу низо бўйича қандай қарор қабул қилиниши керак?

3. “Болажон” АЖ “Етук савдо” МЧЖга катта суммага болалар товарларини сотди. Сотиб олувчи ундаги вақтинчалик молиявий қийинчиликлар сабабли товарнинг баҳосини шартномада белгиланган муддатда тўламади. АЖ пул маблағларига эга бўлиши учун ўзининг “Етук савдо” МЧЖга нисбатан талабидан моливий агент Капитал банк фойдасига воз кечди. Капитал банк ушбу талабни сотиб олиш учун “Етук савдо” МЧЖнинг АЖ олдидаги қарз суммасининг 30% миқдорида комиссия олиши банк ва АЖ ўртасида тузилган шартномда белгилаб қўйилди. Пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш шартномасида шунингдек, кредитор (АЖ) қарздор томонидан амалга оширилиши керак бўлган тўловлар учун молиявий агент олдида жавобгар бўлиши белгилаб қўйилган эди.


Молиявий агент ўз талабларини “Етук савдо” МЧЖга қўйган пайтда МЧЖ ўзини банкрот деб эълон қилди. Қарздорда ундирувни қаратиш мумкин бўлган мол-мулк йўқлиги ҳам маълум бўлди. Қарздор томонидан молиявий агентнинг талаби ижро этилмаганидан сўнг молиявий агент кредиторга эътирозларини билдирди. Капитал банк ўз талабномасида кредиторга тўланган пул суммасини қайтаришни, ушбу пул суммасига ЎзР МБнинг қайта молиялаш ставкаси миқдорида фоизлар ва қарздор томонидан воз кечилган талаб бўйича мажбурият бажарилмаганлиги учун жарима тўлашни сўраган. Қарздорнинг банкротлигига асосланиб АЖ банкнинг барча талабларини рад этди.
Ушбу низода ким ҳақ?
Download 34,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish