Мавзу. Банк муассасаларида молиявий назоратни ташкил этиш. Режа



Download 21,54 Kb.
Sana10.07.2022
Hajmi21,54 Kb.
#769818
Bog'liq
10-мавзу. Банк назорати 86006


мавзу. Банк муассасаларида молиявий назоратни ташкил этиш.


Режа



  1. Банк назорати моҳияти ва унинг асосий вазифалари

  2. Банк фаолиятини ривожланишида банк назоратининг аҳамияти

  3. Банк назоратини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг роли.

  4. Банк назоратини амалга ошириш усуллари.

Банк назорат -қонунга мувофиқ давлат томонидан ўрнатилган тартибни мижозлар томонидан ҳисоб-касса операцияларини ва валюта қонунчилигини олиб боришни кузатиш, шу билан бирга ликвидликни қўллаб-қувватлаш зарурияти банкдан потенциал заём олувчиларни заём олувчи корхоналарни молиявий ҳолати ва кредит олишга лаёқатлилигини баҳолашни талаб қилиш, ссуда берилган тақдирда банк берилган ссудани ишлатилишини, мижозни тўлов қобилияти ва ликвидлигини ўрнатилган муддатда қўйилган фоизлари билан қайтариш тахминий баҳолашни назорат қилиш.


1995 йил 25 апрелда “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинди.Ушбу қонуннинг 44-моддасида “Марказий банк қонун хужжатларига мувофиқ банклар фаолиятини назорат қилиб боради”,- деб белгилаб қўйилган.

  • Бозор иқтисодиёти қарор топган ривожланган давлатларда давлатнинг банк назорати соҳасидаги асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:

  • А) пул таклифи устидан назорат ўрнатиш;

  • В) иқтисодиётдаги молиёвий нобарқарорликка барҳам бериш;

  • С) банкларнинг фойда асосида фаолият юритишини таъминлаш;

  • Е) банк тизимига нисбатан ишончсизлик туйғуларини юзага келишига йўл қўймаслик.

  • Банк назорати 100 йилдан ортиқ муддат давомида АҚШда ва Ғарбий Европа давлатларида ўзининг қандай кўринишда бўлишидан қатъий назар, шаклланиб келган эди.
    Шу ўринда ривожланган давлатларда, хусусан Европа Иттифоқи давлатларида, АҚШ, Канада, Япония каби давлатларда банк назоратининг зарурлиги 1975 йилга келиб ўз аксини топди, яъни ривожланган давлатлар банк назоратини фақат молиявий секторда эмас, балки, умуман иқтисодиётда асосий роль ўйнашини тан олдилар. Натижада банк назорати бўйича халқаро ташкилот “Базель қўмитаси ” ташкил этилди.

  • Базель қўмитаси бутун дунё мамлакатлари учун банк назорати тамойилларини ишлаб чиқади ва минтақавий банк назоратида банклар фаолияти, уларнинг назорат қилиш тамойиллари ишлаб чиқилиб, давлатлар уни ўзларининг иқтисодий ҳолатидан келиб чиққан ҳолда банк назорати бўйича стандартларига мувофиқлаштиради.

Барча давлатлардаги банк назорати тизимлари олдида 2 та муҳим вазифа туради:
Банк тизимини мустаҳкамлаш ҳамда иқтисодий ўсишга ҳамкорлик қилиш;
Барча омонатчилар ва кредиторлар манфаатларини ҳимоя қилиш.



  • Республикамизда Марказий банк томонидан тижорат банклари фаолиятини назорат қилишининг асосий мақсади тижорат банкларига бирон бир иқтисодий чора кўриш эмас, балки банк фаолиятида мавжуд бўлган камчиликларни бартараф этиб , банк тизимининг барқарорлигини ошириш натижасида банк омонатчилари ва кредиторларининг манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат.

Банк назоратининг моҳияти
Банклар томонидан ўз капиталининг етарлилигини таъминланиши Маркзаий банк томонидан ўрнатилган иқтисодий меъёрларга риоя этилиши, рискларнинг оқилона диверсификацияланишини таъминланиши, банк-кредит портфелининг ҳолатини акциядорлар ва омонатчилар манфаатларини ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда назорат қилишдир.
Давлат молиявий назорат бўйича функцияларни банк тизими ҳам бажаради. Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» 1995 йил 21 декабрдаги қонунига мувофиқ у банк тизими барқарорлигини қўллаб-қувватлаш, омонатчилар ва кредиторларнинг манфаатлари ҳимояланишини таъминлаш мақсадида банк назоратини ва банклар фаолиятини тартибга солишни амалга оширади.

Марказий банк назорат функцияларини бажариш бўйича ўз ваколатларини амалга ошириш юзасидан банк операцияларини амалга ошириш, бухгалтерия ҳисобини юритиш ва банк статистик ҳисоботини юритиш, йиллик ҳисоботларни тузиш учун банклар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қоидаларни белгилайди.


Марказий банкнинг асосий вазифалари



  • •-монетар сиёсатни ва валютани бошқариш сиёсатини шакллантириш, қабул қилиш ҳамда амалга ошириш;•- Ўзбекистон Республикасида ҳисоб-китобларнинг самарали тизимини яратиш;•-банклар фаолиятини тартибга солиш ва банкларни назорат қилиш;•- Ўзбекистон Республикасининг расмий олтин-валюта заҳирасини сақлаш ва уни бошқариш;- Молия вазирлиги билан биргаликда давлат бюджетининг касса ижросини уюштириш

Текширишлар Марказий банкнинг ваколатли вакиллари ва Марказий банк белгилайдиган аудиторлар томонидан амалга оширилади.
Марказий банк аудиторлардан Марказий банкнинг норматив ҳужжатларига, шу жумладан тартиб ва услубиётларига риоя этишларини талаб қилишга, шунингдек улардан банк аудити билан боғлиқ ҳар қандай маълумотларни бевосита олишга ҳақли.
Банк назоратининг усуллари:

  1. Марказий банк томонидан тижорат банклар фаолиятини масофадан туриб назорат қилиш (молиявий ҳисоботларни таҳлил қилиш орқали).

  2. Банкларни жойларга чиқиб инспекция қилиш (барча молиявий ҳисоботлар ва уларга тегишли қўшимча маълумотлар тижорат банкларининг ўзида текшириш ўтказиш жараёни орқали аиалага оширилади.

  3. Масофадан туриб ва жойларда текшириш усулларидан бир вақтда фойдаланилади.

Марказий банкнинг назорат вазифаларини бажаришга доир ваколатлари:



  • банклар, кредит уюшмалари ва гаровхоналарнинг ҳисоботи ва бошқа ҳужжатларини олиш ва текшириш, уларнинг фаолияти, шу жумладан операциялари тўғрисида ахборот сўраш ҳамда олиш;

  • олинган ахборот юзасидан изоҳ талаб қилиш;

  • банклар ва кредит уюшмаларининг, уларнинг филиаллари ва улар билан узвий боғланган шахсларнинг, шунингдек гаровхоналарнинг фаолиятини текшириш, қоидабузарларга нисбатан санкциялар қўллаш;

  • банкларнинг ички аудитига доир талабларни белгилаш;

  • банк активлари сифатини тасниф қилиш ва активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарлар ўрнини қоплаш учун шунга монанд резервлар яратишга доир талабларни белгилаш;




  • банклар, кредит уюшмалари ва гаровхоналарнинг ҳисоботи ва бошқа ишончсиз активларни ҳисобдан чиқариш шартлари ва таомилини аниқлаш;

  • банклар, кредит уюшмалари ва гаровхоналарга уларнинг фаолиятида аниқланган қоидабузарликларни бартараф қилиш тўғрисида ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар юбориш;

  • банк акциядорлари устав капиталининг қонун ҳужжатларида белгиланган миқдордан ортиқроқ қисмини сотиб олган тақдирда уларнинг молиявий аҳволи ҳамда обрў-эътибори ҳақида ахборот сўраш ва олиш;

  • банкларнинг ва улар филиалларининг раҳбарлари, бошқарув аъзолари ҳамда бош бухгалтерларига, кредит уюшмалари ижро органларининг раҳбарларига нисбатан малака талабларини қўйиш.

Марказий банк қўллайдиган чоралар ва санкциялар:

  • банклардан устав капитали энг кам миқдорининг бир фоизидан ошмаган суммада жарима ундиришга;

  • банкдан банкни молиявий соғломлаштириш, шу жумладан активлар тузилмасини ўзгартириш, банк харажатларини камайтириш ва акциядорларга дивидендлар тўлашни тўхтатиш тадбирларини кўришни, банк ёки унинг филиали раҳбарларини шу жумладан банк кенгаши раҳбарлари ва аъзоларини алмаштиришни, банкни қайта ташкил этишни, филиални тугатишни талаб қилишга;

  • банк учун иқтисодий нормативларни олти ойлик муддатгача ўзгартиришга;

  • банкнинг айрим банк операцияларини амалга оширишини бир йилгача бўлган муддатга, шунингдек филиаллар очишни ҳам шунча муддатга тақиқлаб қўйишга;

  • банкни молиявий соғломлаштириш ёки Марказий банк кўрсатмаларини бажариш учун зарур бўлган даврда мансабдор шахслар ва акциядорлар эга бўлган барча ваколатларни васийга бериб, банкка васийлик қилиш тартибини белгилаш тўғрисида қарор қабул қилишга;

  • банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни қайтариб олишга ҳақлидир.

  • Банк филиаллари тўловларни ўз вақтида ўтказмаган ва уларнинг вакиллик ҳисобварақлари қониқарсиз аҳволда бўлган ҳолларда Марказий банк банк филиали ушбу ҳаракат натижасида олган даромадини қатъий тартибда ундириб олади, шунингдек шундай миқдорда жарима солади.

  • Кредит уюшмалари, гаровхоналар, шунингдек қимматбаҳо қоғозлар бланкалари ишлаб чиқарувчиларга нисбатан чоралар ва санкциялар қўллаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

Назорат саволлари.


1.Банк назорати моҳияти ва унинг асосий вазифаларини айтинг.


2.Банк фаолиятини ривожланишида банк назоратининг аҳамияти.
3.Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг молиявий назоратни амалга оширишдаги роли қандай?
4.Банк назоратини амалга ошириш усулларини айтинг.
Download 21,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish