6.5. Қимматли қоғозлар бозори инфраструктураси
Қимматли қоғозлар бозорида муомалада уларни эркин ҳолда сотиб
олиш ва сотиш, шунингдек қонун ҳужжатларида кўрсатилганидек, қимматли
қоғозлар эгаларининг ўзгаришига олиб келадиган бошқа ҳаракатлар амалга
оширилади.
Қимматли қоғозлар бирламчи ва иккиламчи бозорларда айланади.
Бирламчи бозорда янги чиқарилган қимматли қоғозлар сотилади ва сотиб
123
олинади, иккиламчи бозорда илгари чиқарилган қимматли қоғозлар
айланади. Бирламчи бозорда қимматли қоғозлар сотилади, иккиламчи
бозорда эса қайта сотилади.
Қимматли қоғозларнинг бирламчи бозорда давлат ва муниципиал
облигациялар, шунингдек ҳам молиявий, ҳам номолиявий соҳалардаги турли
акциядорлик жамиятлари чиқарадиган акция ҳамда облигациялар эмиссияси
амалга оширилади.
Бирламчи бозорнинг энг муҳим вазифаси инвесторга ўз пул
маблағларини қўйиш учун қимматли қоғоз турини ишонч билаи танлашга
имкон яратадиган эмитент ҳақидаги маълумотни тўлиқ очиб беришдир.
Қимматли қоғозлар бирламчи бозорида, одатда, бевосита инвесторлар
сифатида акция ва облигацияларни тўғридан-тўғри ёки биржа фирмалари ва
инвестиция банклари орқали сотиб оладиган инвестиция ҳамда тижорат
банклари, инвестиция фондлари, компаниялари, муассасавий инвесторлар
намоён бўлади.
Иккиламчи бозорнинг муҳим хусусияти унииг ликвидлиги, яъни
курслар унча ўзгармаган ва сотишдаги чиқимлар паст бўлган холда қисқа
муддат ичида катта миқдордаги қимматли қоғозларни ўзлаштириш
хусусиятидир.
Қимматли қоғозлар иккиламчи бозори ҳар қандай мамлакат
иқтисодиётини ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга. Хўжалик
бирликлари ўртасида молия маблағларининг эркин оқимини ана шу бозор
таъминлайди. Амалда бу қоғозлар фирманинг заҳира сармояси ҳисобланади
ва молия маблағлари етишмай қолганда у ўз активидаги қимматли
қоғозлариинг бир қисмини иккиламчи бозорда сотиши мумкин.
Иккиламчи бозорда қимматли қоғозларнинг қайта сотилиши хўжалик
субъектларининг умумий сармоясини ўзгартирмайди, чунки қоғозлар бир
эгадан иккинчисига ўтади, холос. Фирма янги қимматли қоғозларни
чиқарганда сармоя қарз ёки хусусий сармоя кўпаяди. Шундай қилиб,
бирламчи бозор сармоянинг кўпайишига ва маблағ билан таъминлашининг
янги манбаини самарали тақсимлашига ёрдам беради, иккиламчи бозор эса
молиявий маблағларнинг қулай ва тез харакатланишига шароит яратиб,
иқтисодиётнинг таркибий тузилишини қайта ташкил қилинишини анча
енгиллаштиради.
Сармояга мухтож бўлган ва сотиш учун қандайдир активлар чиқарган
ташкилот, одатда уларни тарқатишни воситачи банкларга, шунингдек
кўпгина хусусий молия ташкилотларига топширади. Баъзан, корхона
акцияларини обуна бўйича ўзи тарқатади.
Ҳозирги вақтда Республикамизда қимматли қоғозлар бозори
ривожланишининг ўзнга хос хусусияти – қимматли қоғозлар, иккиламчи
бозори хали яхши шаклланмаган.
Қимматли қоғозлар биржа бозорларида, шунингдек биржадан ташқари
("кўча") бозорларда ҳам айланади.
124
Биржа бозори махсус муассаса сифатида ташкил қилинган бозор –
фонд биржаси орқали ҳаракатланади. Фондлар биржасида энг юқори сифатли
қимматли қоғозлар айланади ва операцияларни малакали мутахассислар
амалга оширади. Фонд биржасини ташкил қилиш ва унинг фаолият кўрсатиш
қоидалари қуйироқда кўриб чиқилади.
Биржадан ташқари бозорда қуйидаги битимлар амалга оширилади:
а) биржада рўйхатдан ўтказилмаган қимматли қоғозлар билан;
б) биржада рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозлар билан
воситачилар
орқали.
Бунда
иштирокчилар
фондлар
биржалари
белгилайдиган анча юқори воситачилик ставкаларини четлаб утишга
интиладилар;
в) воситачиларсиз – компьютер тизими орқали.
Биржадан ташқари бозорни тартибсиз ва дилер бозорларига бўлиш
мумкин.
Дилерлар, одатда, қимматли қоғозларни ўз мулклари қилиб сотиб
олади ва кейин яна сотади. Хўжалик бирликлари томонидан қимматли
қоғозларга бўлаётган талаб ва таклифларга жавоб бериш мақсадида дилерлар
одатда етарли даражада қимматли қоғозлар ҳажмини ўзларида сақлаб туради
ва ўз номидан сотади. Дилерларнинг даромади қимматли қоғозларни сотиш
нархи билан харид нархи ўртасидаги фарқдан ҳосил бўлади.
Инвестиция компанияси юридик шахс бўлиб, қимматли қоғозлар
бозорида мижоз ҳисобига эмас, балки ўзининг ҳисобига ишлайди, яъни
молия брокеридаи фарқли ўлароқ, у дилер ҳисобланади.
Иивестиция компанияси қимматли қоғозлар чиқаришни ташкил этади,
учинчи шахслар фойдаси учун уларни жойлаштириш юзасидаш кафолатлар
беради, қимматли қоғозларга маблағ қўяди. Ўз номидан ва ўз ҳисобидан
қимматли қоғозларнинг олди-сотдиси билан шуғулланади, жумладан
қимматли қоғозларни котировкалашни амалга оширади.
Инвестиция компаниялари ўз ресурсларини фақат ўз маблағи ва
юридик шахсларга сотиладиган ўз қимматли қоғозлари эмиссияси ҳисобидан
шакллантирилиши лозим.
Инвестиция фондлари фойда (даромад) олиш, Республика аҳолиси ва
юридик шахсларнинг қимматли қоғозларга қўйилган маблағларини ҳимоя
қилиш, ижтимоий кафолатларини таъминлаш ҳамда акциядорларнинг
қимматли қоғозлар бозоридаги таваккалини камайтириш мақсадида
тузилади.
Инвестиция фондлари қимматли қоғозларни уни қайта сотиб олиш
мажбурияти билан ёки қайтариб сотиб олиш мажбуриятисиз (ёпиқ шакли)
чиқаришлари мумкин.
Инвестиция фондлари очиқ акциядорлик жамиятлар сифатидагина
ташкил этилиши мумкин.
Банклар ва суғурта компаниялари инвестиция фондлари бўла
олмайдилар.
125
Инвестиция фонди ўз фаолиятини бошқа хўжалик ва молиявий
амалиётлар билан қўшиб боришига йўл қўйилмайди.
Инвестиция фонди камида 2 та муассисга эга бўлиши керак. Давлат
ҳокимият ва бошқарув органлари инвестиция фондлари фаолиятида иштирок
этиши мумкин эмас.
Юридик ва жисмоний шахслар инвестицияси фондининг муассислари
бўлиши мумкин. Уларнинг ўзаро муносабатлари таъсис шартномаси билан
тартибга солиб турилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |