Юлдашeв А. Сирожиддинов И. Хусаинов М



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/164
Sana21.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#44553
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   164
Bog'liq
moliyaviy menejment

Схема № 6.2 
Инвестицион потенциалга эга субъектлар 
Бозор иқтисодиётига ўтиш даврида иивесторларнинг орасида етакчи ва 
асосий ролни давлат органлари эгаллайди. Хусусий сектордаги капитални 
жамғарилиши ҳозирги кунда бюджетдан молиялаштириш ва кредит 


117 
ташкилотлардан молиялаштириш билан рақобатлаша олмайди. Чунки 
хусусий сектор энди секин асталик билан шаклланиб бормоқда. Ҳозирги 
кунда молия- кредит институтлари кенгайиб, бу ерга аҳолини жамғармалари 
йиғилмоқда. 
Иқтисодиётни қайта кўриш шароитида инвестицияларни бир қисми 
акциядорлик корхоналарни ривожлантиришга йўналтирилмоқда. Капитал 
қўйилмаларга маблағларни жалб этишда муомалага қимматли қоғозларни 
чиқариш муҳим аҳамият касб этмоқда. 
6.3. Инвестиция портфели 
 
Корхоиа маблағлари инвестицияланган қимматли қоғозлар йиғиндиси 
инвестиция портфели деб аталади. Инвестиция портфелини шакллантиришда 
қуйидаги тамойилларга риоя қилинади: хавфсизлик (тавакалчиликни 
камайтириш), даромадлилик, ликвидлик ва қўйилмаларнинг ўсишига 
эришиш. Бу тамойиллар муайян даражада бир-бирига нисбатан муқобил 
характерда бўлади. Масалан, даромадлиликни оширишга интилиш 
таваккалчиликни кучайтиради, яъни инвестиция қийматини бой бериш хавфи 
ортишига олиб келади. Юқори ликвидликка эга бўлган қимматли қоғозлар 
ҳамма вақт ҳам юқори даромад келтирмайди. Давлат қимматли қоғозлари 
ликвидлик даражаси юқори, таваккалчилик паст, лекин корхоналар қимматли 
қоғозларига нисбатан пастроқ даромад келтиради. 
Янги ташкил топган, инновацион характердаги (фан-техника янги 
йўналишларига асосланган) корхоналар акцияларига даромадлар паст 
даражада кафолатланади, лекин капиталнинг келажакда ўсиши нуқтаи-
назаридан улар истиқболли ҳисобланади. 
Юқорида кўрсатилган барча тамойилларга муҳим даражада риоя 
этилишига эришилган инвестицион портфель мувозанатли портфель 
дейилади. Таниқли ва ишончли фирмаларнинг қимматли қоғозларидан 
шаклланган портфель, консерватив портфель бўлади. Агрессив портфель 
ликвидлиги юқори бўлмаган, хатар даражаси кучли, лекин келажакда тез 
юксалиши кутилаётган компаниялар қимматли қоғозларидан ташкил топади. 
Инвестицион портфель ўз таркибига қисқа муддатли қимматли 
қоғозларни ҳам, акциялар ва облигацияларни ҳам олиши мумкии. 
Инвестицион портфелни шакллантириш усуллари кўп. Улардан энг 
обрўлиси Уильям Шарп ва Гарри Марковицларнинг инвестицион поргфель 
назариясидир. Бу назариянинг қоидалари қуйидагича: 
1) инвестициялар активлар турлари бўйича тўғри тақсимланиши лозим; 
2) муайян турдаги қимматли қоғозга инвестиция таваккалчилиги 
фойданинг 
кутилаётган 
даражадан 
фарқланиши 
эҳтимоли 
билан 
белгиланади; 
3) инвестицион портфелнинг умумий даромадлилиги ва хатарини 
унинг таркибини ўзгартириш орқали ўзгартириш мумкин; 


118 
4) инвестицион портфелни шакллантиришда назарда тутилаётган барча 
мўлжаллар ва мезонлар эҳтимолий характерда. 
Портфелнинг бир неча турлари мавжуд: 
- ўсиш портфели – нархи тез усаётган қимматбаҳо қоғозлар тўплами; 
- даромад портфели – юқори ва қатьий жорий даромадни таъминловчи 
қимматбаҳо қоғозлар тўплами; 
- хатарли сармоя портфели – янги, "ёш" ва агрессив корхоналарнинг 
қимматбаҳо қоғозлар тўплами; 
- махсус (ихтисослашган) портфель – қимматбаҳо қоғозларнинг айрим 
гуруҳларинигина ўз ичига олади; 
- балансдаги ёки аралаш портфель – турли хилдаги қимматбаҳо 
қоғозлар тўплами. 
Портфелни шакллантиришдаги асосий мақсад таваккалчилик билан 
даромаднинг инвестор учун оптимал нисбатига эришиш ҳисобланади. 
Оптималлик иложи борича хатар ҳисобига йўқотишларни камайтириш 
ва 
энг 
юқори 
даромадлилик 
билан 
ҳарактерланади. 
Хатарни 
минималлаштиришга кўпинча диверсификация, яъни хилма-хил фонд 
қийматликларини сотиб олиш ҳисобига эришилади. Бир турдаги қимматбаҳо 
қоғоздан олинган паст даромад бошқа турдаги қимматбаҳо қоғоздан олинган 
юқори даромад ҳисобига қопланади. 
Портфелни ташкил қилишда сармоядор қўйидаги мақсадларга эътибор 
бериши лозим: 
1) портфелдан даромадни максималлаштириш мақсади; 
2) поргфелга кирган қимматли қоғозларни курс бўйича баҳосининг 
оширишга мўлжалланган мақсадлар; 
3) ўзи учун мақбул бўлган таркибдаги хатар ва даромадлилиги 
даражаси бўйича салмоғини аниқлаш. 
Портфелни назарий ва амалий бошқаришда 2 хил ёндашиш мавжуд: 
анъанавий ва замонавий. 
Анъанавий ёндашиш фундаментал ва техник таҳлилга асосланган. У 
кўпроқ қоғозларни тармоқлар бўйича кенг доирада сотиб олишга 
мўлжалланади. 
Портфелларни замонавий бошқариш назарияси статистик ва математик 
усуллардан фойдаланишни назарда тутади. Унинг ўзига хос хусусияти – 
бозор таваккалчилиги ва даромадлилиги орасидаги боғланиш оптималлик 
мезони орқали аниқланади. Бунда компьютер техникаси ва математик 
хисоблаш усуллари ишга солинади. 
Портфеллар стратегияси молиявий менежментни стратегиясининг 
ажралмас қисмини ташкил қилади. Портфеллар страгегиясини вазифаси 
ташқи инвестицион структурадан самарали фойдаданишига шароит яратиш. 
Портфеллар стратегияси корхона ва тижорат ташкилотидаги молиявий 
менежмент стратегиясига бўйсундирилади. 


119 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish