Юлдашeв А. Сирожиддинов И. Хусаинов М



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/164
Sana21.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#44553
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   164
Bog'liq
moliyaviy menejment

турли хиллари мавжуд бўлади. Кўпинча уларнинг икки гуруҳини 
фарқлайдилар: 
- интелектуал мулк объектлари; 
- бошқа номоддий активлар. 
Фукаролик 
кодексининг 
1031-моддаси 
интеллектуал 
мулк 
объектларига қуйидагиларни киритади: 
1) интеллектуал фаолият натижалари: 
- фан, адабиёт ва санъат асарлари; 
- радио эшиттириш ва телекўрсатув ташкилотларининг ижролари, 
фонограммалари ва эшиттириш ва кўрсатувлари; 
- электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурлар ва маълумот 
базалари; 
- ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари; 
- селекция ютуқлари; 
- ошкор этилмаган ахборот, шу жумладан ишлаб чиқариш сирлари 
(ноу-хау); 
2) фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг, товарлар, ишлар ва 
хизматларнинг хусусий аломатларини акс эттирувчи воситалар: 
- фирма номлари; 
- товар белгилари (хизмат кўрсатиш белгилари); 
- товарлар ишлаб чиқарилган жой номи; 
3) Фуқаролик кодексида ёки бошқа қонунларда назарда тутилган 
ҳолларда интеллектуал фаолиятнинг бошқа натижалари ҳамда фуқаролик 
муомаласи иштирокчиларининг, товарлар ва хизматларнинг хусусий 
аломатларини акс эттирувчи воситалар. 


135 
Фуқаролик кодексининг қоидаларига биноан интеллектуал фаолият 
натижасига ёки хусусий аломатларни акс эттирувчи воситага нисбатан 
мулкий ҳуқуқлар эгасига ана шу интеллектуал мулк объектидан уз хоҳишига 
кўра ҳар қандай шаклда ва ҳар қандай усулда қонуний фойдаланиш мутлақ 
ҳуқуқи тегишли бўлади. Ҳуқуқ эгасига мутлак ҳуқуқ асосида тегишли 
бўлган 
интеллектуал 
мулк 
объектларидан 
бошқа 
шахсларнинг 
фойдаланишига фақат ҳуқуқ эгасининг розилиги билан йўл қўйилади. 
Интеллектуал мулк объектига нисбатан мутлақ ҳуқуқ эгаси бу ҳуқуқни 
бошқа шахсга тўлиқ ёки қисман ўтказишга, интеллектуал мулк объектидан 
бошқа шахс фойдаланишига рухсат беришга ҳакли ва, агар бу Фуқаролик 
кодекси ва бошқа қонунларнинг қоидаларига зид бўлмаса, уларни бошқача 
тарзда тасарруф этишга ҳақли. 
Демак, номоддий активларни ташкил этувчи интеллектуал мулк 
объектларига улардан фойдаланишнинг мутлақ ҳуқуқлари киради. Ушбу 
мезонга асосан номоддий активларга - интеллектуал мулк объектларига 
қуйидагилар киритилиши керак: 
- интеллектуал фаолият натижасига нисбатан мутлақ ҳуқуқлар; 
- фуқаролик муомаласи қатнашчилари, товарлар, ишлар ва 
хизматларни шахсийлаштириш воситаларига нисбатан мутлақ ҳуқуқлар; 
- интеллектуал фаолиятнинг бошқа натижаларига ва фукаролик 
муомаласи иштирокчиларининг хусусий аломатларни акс эттирувчи 
воситаларига, товарларга, ишларга ва хизматларга нисбатан мутлақ 
ҳуқуқлар. 
Булардан ташқари номоддий активларга ташкилий харажатлар ва 
фирманинг амалий мавқеини (фирманинг нархи ёки гудвилл) киритадилар. 
21-сон 
Бухгалтерия 
ҳисоби 
миллий 
стандартида 
номоддий 
активларнинг янада аниқроқ таснифини келтирилган: 
- патентлар, лицензиялар ва ноу-хау; 
- товар маркалари, товар белгилари ва саноат намуналари; 
- дастурий таъминот; 
- ер ва табиий бойликлардан фойдаланиш ҳуқуқи; 
- ташкилий харажатлар; 
- франчайз; 
- муаллифлик ҳуқуқлари; 
- гудвилл; 
- бошқа номоддий активлар. 
Патент - тан олинган ва юридик рўйхатдан ўтган мутлақ ҳуқуқ. Патент 
ҳуқуқи патент жорий қилинадиган маҳсулотнинг алоҳида туридан, ўзига хос 
жараёндан, фаолиятдан патентнинг амал қилиш муддати давомида бошқа 
шахслар иштирокисиз фойдаланишнинг, уларни ишлаб чиқариш, сотиш ва 
назорат қилишнинг мутлақ ҳуқуқини мустаҳкамдайди. Патент ҳуқуқлари ҳақ 
эвазига сотиб олиниши мумкин. Тегишли ҳолларда бу ўз ичига маслаҳат ва 


136 
юридик хизматлар, ҳужжатларни чоп этиш ва кўпайтиришга кетган қўшимча 
харажатларни ҳам олади. 
Ноу-хау - «ишлаб чиқариш сирлари», техник, иқтисодий, маъмурий, 
молиявий ва бошқа ўзига хос маълумотларни ўз ичига оладиган тўлиқ ёки 
қисман махфий билимлар, тажриба, малакалар. Ноу-хау лойиҳалаш, ҳисоб-
китоб, қурилиш ва маҳсулотларни ишлаб чиқариш, илмий тадқиқотлар ва 
ишланмалар ўтказиш, материаллар ва буюмлар таркиби ва рецепти ва 
бошқалар бўйича патентланмаган билимлар ва жараёнлар, амалий тажриба, 
услублар, усуллар ва малакалар, шунингдек дизайн, маркетинг, бошқарув, 
иқтисод соҳаларига оид тажриба бўлиши мумкин. Ноу-хау корхона 
муассислари томонидан корхона иштирокчилари ёки муассислари келишуви 
билан белгиланган қиймат бўйича корхонанинг устав капиталига 
киритилиши мумкин. Ноу-хауни тижорат таомиллари асосида бериш 
лицензия муносабатлари билан расмийлаштирилади.

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish