Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/148
Sana21.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#37163
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   148
Bog'liq
strukturno-semanticheskie i kommunikativnye osobennosti passivnyx konstruktsij v tekste

Ифодали ўқиш. Бошланғич таълим тизимида мантиқий ўқиш (матнни тўғри, тушуниб, тез 
(меъёрида) ўқиш) ва адабий ўқиш мукаммал ўзлаштирилганидан сўнг ифодали ўқишга ўтилади. У 
ёд олинган шеърий асарларни ифодали ўқишни ҳам ўз ичига олади. Ифодали ўқишнинг 
муваффақияти ўқувчиларнинг асар мазмуни, ғоявий-бадиий ҳусусиятлари ҳақида муайян 
тушунчага эга бўлиши билан боғлиқ. 
Оҳанг ва интонастия шеърий асарларни ифодали ўқишда қай даражада муҳим бўлса, насрий 
асарларни ўқишда ҳам муҳим талаблардан биридир. 
Насрий асарларни ифодали ўқишдан олдин унда қандай ғоя илгари сурилаётганини аниқлаш 
зарур. Масалан, 4-синфда Х. Тўхтабоевнинг «Хатосини тушунган бола» ҳикоясини ифодали 
ўқишдан олдин ўқувчиларга хатосини тушунган бола ким эканлиги, унинг хатоси нималардан 
иборат бўлганлиги, мақтанчоқликнинг иллат эканлиги тўғрисида тушунча берилади. 
Ифодали ўқиш олдига қўйилган бу талаб М. Абдурашидхоновнинг «Ҳар ким экканин ўрар», 
Ш. Саъдулланинг «Лақма ит», А. Ориповнинг «Деҳқонбобо ва ўн уч болакай қиссаси» каби шеърий 
ҳикояларини ўқишга ҳам хосдир. 
Бадиий ўқиш. Бадиий ўқиш ифодали ўқишнинг юксак босқичи ҳисобланади. Унда сўз 
санъатининг барча компонентлари иштирок этади. У ўқувчидан асар руҳига батамом киришни, 
санъаткорона ўқишни талаб этади. Бадиий ўқишда асар қаҳрамонларининг руҳий ҳолати, 
кечинмалари тўла англаб етилгандагина таъсирчанликка эришиш мумкин. Бадиий ўқишга 
тайёргарлик кўришда актёрларнинг аудио-видео тасмаларга ёзилган ижроларидан фойдаланиш 
яхши самара беради. 
Изланиш методи. Бу метод асардаги воқеа ва тафсилотлар асосида ўқувчиларга савол-
топшириқлар тузишда, қаҳрамонларга баҳо беришда кенг қўлланиладиган усулдир. 
Ўқиш дарсларида репродуктив методдан ҳам фойдаланилади. Масалан, ўқитувчи 
дастлабки дарсларда ўзи асар матнини қисмларга бўлади, ёзувчи ёки шоирнинг айтмоқчи бўлган 
муҳим фикрига ўқувчилар диққатини жалб қилади, уни аниқлаб кўрсатади, ўқувчилар билан бирга 
тасвир воситаларига юклатилган маънони очиб, ўқувчиларга кўмаклашади. Буларнинг бари 
ўқувчилар учун бир кўрсатма вазифасини ўтайди. Шундан сўнг ўқувчилар ўқитувчининг 
кўрсатмалари ёрдамида юқорида кўрсатиб ўтилган вазифаларни ўзлари мустақил равишда 
бажарадилар. 
Юқорида таъкидланган методлардан ташқари, бошланғич синф ўқиш дарсларида илғор 
педагогик технология усулларидан «Ақлий ҳужум», «Тармоқлар», «Гуруҳлар билан ишлаш» 
кабилардан ҳам фойдаланиш яхши самара беради. 
Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, ҳар бир дарсда қандай методдан фойдаланиш, дарсда қандай 
усулларни қўллаш ўқитувчи томонидан олдиндан белгилаб олиниши ва пухта ишлаб чиқилиши 
керак. 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish