Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/148
Sana21.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#37163
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   148
Bog'liq
strukturno-semanticheskie i kommunikativnye osobennosti passivnyx konstruktsij v tekste

Савол ва топшириқлар
1.Ёзувнинг инсон хаётидаги аҳамиятини айтинг. 
2.Ҳозирги ёзув шрифтига ўз муносабатингизни билдиринг. 
3.Ёзувга ўргатишни ташкилий ва гигиеник шартлари нималар? 
4.Ёзувга ўргатишнинг таълимий шартларидан мисоллар келтиринг ва уларни бирор ҳарфни 
ёзиш дарсига тадбиқ этинг. 
5.Ёзув дарсларида ўқувчиларга қандай имловий билимлар берилади? 
6.Ёзув дарсларида ўқувчилар нутқини ўстиришга қандай амалга оширилади? 
7.Ёзув дафтари устида ишлашни биласизми? 
 
Савод ўргатиш даврида ўқиш ва ёзув дарслари. 
 
Дарс таълимнинг асосий шакли ҳисобланади. Савод ўргатиш дарслари хилма-хил 
бўлишига қарамай ўқиш ёки ёзув дарслари ва уларнинг айрим турлари учун умумий бўлган асосий 
талаблар мавжуд. Бу ўринда умумдидактик талаблар талабалардаи сўраб аниқланади. Сўнгра она 
тили дарсларига қўйиладиган талаблар санаб курсатилади. 
1.Ўқувчилар нутқи учун қайгуриш. 
2.Дарсда адабий тил нуқтаи назаридан тўгри ифодали, образли, аниқ нутқ эшиттирилади. 
3.Дарсда нутқ маданияти ҳукмрон бўлади. 
Ўқиш ва ёзув кўникма малакаларини шакллантириш машқлари дарсда йетакчи ўринни 
эгаллаб тахминан, дарснинг 2,3 қисмига тўгри келиши лозим. 
Ҳар бир ўқиш ва ёзув дарсида "Алифбе"даги матнлар билан бир қаторда Қ.Мухаммадий, 
П.Мумин, А.Обиджон каби севимли болалар шоири ва ёзувчилари асарларидан намуналар 
танладик. Шундай қилиб ўқиш синфдан ташқари ўқиш, ўқиб берилган матнни эшитиш 
билан богланади. Ўқиш ва ёзув дарслари бир— бири билан узвий богланади: ўқиш дарси 
ўқувчиларни ёзув дарсига тайёрлайди, ёзув дарси олдинги ўқиш дарсининг давоми сифатида 
хизмат қилади. 
Талабалар билан "Дарс ва унинг вазифалари, қурилиши" ҳақида суҳбат қилинади. 
Уларнинг жавобларини якунлаб, савод ўргатиш дарслари қуйидаги белгиларига кўра фарқланади. 
Савод ўргатиш даврида ўқувчилар билими дарс жараёнида барча ишларга боглаб 
аниқланади богланишли нутқни ўстириш ҳам ўқиш ва ёзув дарсларига узвий богланиб кетади. 
Ўқувчиларнинг синфдан ташқари ўқишларига раҳбарлик қилишларига хафтада бир марта 20 
дақиқа ажратилади. 
Савод ўргатиш дарсларида вақти-вақти билан дам олиш дақиқалари ўтказилади. Дарслар 
системаси дейилганда ўқув вақтини мавзуларга назарий ва амалий жиҳатдан режали тақсимланган 
дарсларнинг мантиқийлиги ва истиқболи бир-бири богланган дарс турлари ва унда ўқитувчи 
билан ўқувчилар фойдаланиладиган асосий методик воситалар хилма~хил бўлган изчиллик 
назарда тутилади. 
Амалдаги "Алифбе" дарслиги ва уларга ёзилган қолланмаларга асосан савод ўргатишда 
тайёргарлик даври (8 дарс) алифбе ажратилади. Таълимнинг ҳар бир босқичидаги дарснинг ўзига 
хос хусусиятлари мавжуд. Дарслар қурилишида ички мантиқийлик бўлиб, ҳар бир дарсда янги 
товуш ва ҳарф ўрганиладиган дарс билан янги мавзу ўрганилмайдиган дарсни навбатлаштириш, 
орфография ва сўзнинг бўгин тузилиши ҳақида маълумот бериш, ўқувчилар нутқи ва тафаккурини 
ўстириш каби талабларга риоя қилинади. Дарслар умумлаштириш такрорлаш дарси билан 
якунланади.
Оз комплектли мактабларда савод ўргатишни ташкил этиш ўқитувчи бир вақтнинг ўзида икки ёки 
уч синф билан ишлайди. Бундай синфларда ўқитувчи бир вақтнинг ўзида бир неча синф 
ўқувчилари билан иш олиб боради. Бундай синфларда дарс жадвали интеграллаштирилган бўлиши 
керак ва дарслар 30 дақиқага қисқартирилиши мумкин. 
Оз комплектли мактабларда ўқувчиларнинг мустақил ишларига алоҳида аҳамият берилади. 
Шунинг учун мустақил ишлар тизими ишлаб чиқилиши зарур. Чунончи, ҳарф териш картони ва 
абак ёрдамида турли хил аналитик-синтетик ишлар, расм асосида суҳбат ёки ҳикояга тайёрланиш, 


овоз чиқариб ўқиш ёки ҳикоя қилишга тайёрланиш, техника воситаларидан фойдаланиш ва 
ҳоказо. 
"Алифбе" дарслиги сизнингча қандай бўлиши керак? саволига олинган жавоблар 
умумлаштирилади. 
1."Алифбе" материали болаларда онгли, тўгри, равон ўқиш ва тўгри ёзиш малакаларини 
ҳосил қилишга ёрдам бериши керак. 
2.Ўқиш учун берилган матнлар, расмлар болалар савиясясига мос бўлиши, шу билан бирга 
уларнинг тафаккури ва нутқини ўстириши. 
3."Алифбе" тузилишида товуш ҳарфларнинг тез ва кўп ишлатилиши тамойилидан 
фойдаланилади. 
4„"Алифбе" нинг ҳажми савод ўргатишга ажратилган вақтига мос бўлиши керак. 
5."Алифбе"нинг ҳарфи терилиши, қогози, расмларининг бўёқлари гигиеник талабларга 
жавоб бериши. 
6."Алифбе"нинг ташқи кўриниши чиройли, болалар диққатини ўзига тортадиган бўлиши
керак. 
Алифбега қўйилган барча талаб ва тамойилларни фақат алифбе тузувчилар эмас, балки у 
билан ишлайдиган ўқитувчилар билиши зарур; ўқитувчи, аввало, алифбенинг мазмунини, 
тузилишини яхши билиб олиб, ундаги материалдан педагогик жараённи ташкил этиш (алоҳида 
бир дарс режасини тузиш, дарслар системасини белгилаш, алифбе материалига қўшимча материал 
танлаш, баъзи материалларни қайта кўриб чиқиш) да фойдаланади. Шундагина ўқитувчи китобга 
ижодий ёндашиб» ундан методика талаблари ва ўзининг педагогик тажрибасидан келиб чиқиб 
фойдаланган бўлади. 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish