Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим


Ўқиш дарсларида қўлланиладиган



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/148
Sana21.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#37163
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   148
Bog'liq
strukturno-semanticheskie i kommunikativnye osobennosti passivnyx konstruktsij v tekste

Ўқиш дарсларида қўлланиладиган
метод ва усуллар 


«Кадрлар тайёрлаш Миллий Дастури» да таълим беришнинг илғор педагогик 
технологияларини, замонавий ўқув-услубий мажмуаларини яратиш кабилар умумий ўрта 
таълимнинг асосий вазифаларидан бири сифатида таъкидланган. 
Илғор педагогик технология усулларидан фойдаланиш ўқитувчи ва ўқувчи фаолияти 
доирасини аниқ белгилаб беради.
Инсон ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган ўқиш фаолияти барча предмет дарсларида 
амалга оширилади. Лекин ўқишга ўргатиш йўл-йўриқларини ўқиш методикаси ишлаб чиқади. 
Ўқиш методикаси кичик ёшдаги ўқувчиларнинг умумий ривожланиши, психология, хусусий 
методика соҳасидаги ютуқлар асосида такомиллаштирилиб борилади.
Ўқиш дарсларининг самарадорлиги кўп жиҳатдан таълим методларининг тўғри 
танланишига боғлиқ.
«Метод» атамаси юнон тилидан олинган бўлиб, муаян мақсадга эришиш, борлиқни амалий 
ва назарий ўзлаштириш усуллари мажмуидир. Бинобарин фаннинг ўзи каби ўқитиш методлари 
ҳам доимий ривожланишда бўлади. Масалан, эски мактабларда ўқиш қуруқ ёд олиш методи 
асосида ўргатилган бўлса, ҳозир изоҳли ўқиш асосида олиб борилади. Ёд олиш методида матндаги 
сўзларга изоҳ беришга, маъносини тушунтиришга, ўқилганни қайта ҳикоялашга умуман олганда, 
ўқишнинг онгли бўлишига мутлақо эътибор берилмаган. Уларда кўпроқ тўғри талаффуз, қироат 
билан ўқиш, ифодали ўқиш назарда тутилган. 
Ҳозир мактабларда ўқиш изоҳли ўқиш методи асосида олиб борилаётган экан, қуйидагича 
савол туғилади: Изоҳли ўқиш нима? 
Изоҳли ўқишга XХX асрнинг 60-70-йилларида рус педагоги К. Д. Ушинский асос солган, у 
ўқишда ўқувчиларни «онгли, тушуниб, ўйлаб ўқишга» ўргатишни алоҳида таъкидлайди ва уни 
«Изоҳли ўқиш» деб номлайди. 
Изоҳли ўқиш методига К. Д. Ушинский ишининг давомчилари янгиликлар киритдилар. 
Корф ва Вахтерев изоҳли ўқиш ўқувчиларга реал билим бериш воситаси деса, Водовозов ва 
Бунаков ўқувчиларга ўқиш жараёнида билим бадиий асар таҳлили ва асарнинг тарбиявий 
характери билан боғлиқ ҳолда берилади, деган фикрни илгари сурадилар. 
Профессор Асқар Зуннунов ўқитишнинг мазмуни ва усуллари ҳақида фикр юритиб, 
ўқувчиларнинг олдин билимларни ўзлаштиришига, сўнг ёд олишларига эътибор берилиши таълим 
жараёнида изоҳли ўқиш деб номланганини таъкидлайди. 
Демак, изоҳли ўқиш деб ўйлашга, ҳис қилишга, асарни тўлиқ идрок қилишга, ўқилганнинг 
мазмунини ўзлаштиришга олиб келадиган ўқишга айтилади. Изоҳли ўқиш асар мазмунини 
тушунишни, асардаги муҳим фикрни, ёзувчи илгари сураётган ғояни англашни таъминлайди. 
Изоҳли ўқиш қўйидаги тамойилларга тўлиқ амал қилингандагина муваффақиятли бўлади. 
1. Ўқишни ҳаёт билан боғлиқ ҳолда ташкил этиш. 
2. Ўқишнинг онгли ва таъсирчан бўлиши учун ўқувчиларнинг ҳаётий тажрибаларига, 
таассуротларига асосланиш. 
3. Ўқишни кўргазмали ташкил қилиш, табиатга, тарихий жойларга экскурсиялар 
уюштириш, ҳайвонот олами ва ўсимликлар дунёсини кузатиш, расмлар, жадваллар, предметлар 
билан таништириш ҳамда матнни ўқувчининг ифодали ўқиши тарзида олиб бориш. 
Бошланғич синф ўқиш дарсларида асосан шеърлар, масаллар, эртаклар, ҳикоялар, 
афсоналар, мақол ва топишмоқлар, илмий-оммабоп асарлар ўқиб ўрганилади. Табиийки, уларнинг 
ҳар бири ўзига хос шакл, услуб ва мазмунда яратилади. Шунинг учун ҳам ҳар бир жанрга мансуб 
асарларни ўзига хос усулда ўқиб ўрганиш тақозо қилинади. 
Бадиий асарни изоҳли ўқишга яқин бўлган методлардан бири ижодий ўқишдир. Атоқли 
методист олим Н. И. Кудряшов ижодий ўқиш методи таркибига қуйидаги иш усулларини 
киритади: 
а) ўқитувчиларнинг бадиий матнни шарҳлаб ўқиши ҳамда ўқувчиларнинг асарни тўғри ва 
имкон қадар янада чуқурроқ, эмостионал идрок этишларини таъминлаш мақсадини кўзда тутувчи 
сўзи;
б) ўқилган асардан ўқувчиларнинг бевосита олган таассуротларини чуқурлаштириш 
мақсадига эга бўлган ва уларнинг диққатини матннинг муҳим ғоявий ва бадиий ҳусусиятлари сари 
йўналтирадиган суҳбат уюштириш ёки ўқилган асардан келиб чиқадиган бадиий, ахлоқий, 
ижтимоий-сиёсий муаммонинг қўйилиши; 


в) ўқитувчининг асар ўқилганидан кейин ўқувчиларнинг асарни тадқиқ этиш жараёнида 
тўйинган бадиий кечинмаларини фаоллаштириш мақсадини кўзда тутувчи сўзи
1

Кўринадики, ижодий ўқиш изоҳли ўқишдан фарқли ўлароқ, тўғридан - тўғри матн 
моҳиятини очишга ижодий ёндашишни тақозо этади. Масалан 4-синфда А. Ориповнинг 
«Деҳқонбобо ва ўн уч болакай қиссаси» асарини ижодий ўқиш методи асосида ўрганиш жараёнида 
матн мазмуни ва шоир ғоявий ниятидан келиб чиқиб Ватанимиз ҳудудларидаги аҳолининг яшаш 
тарзи билан боғлиқ миллий ҳусусиятлар ҳақида ҳам атрофлича тушунча берилади. 
2-синфда «Ўтинчи йигит», 3-синфда Ўткир Ҳошимовнинг «Хазончинак», 4-синфда С. 
Анорбоевнинг «Қўрқоқ» асарларини ҳам ижодий ўқиш методи асосида ўқитиш ижобий самаралар 
беради. 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish