Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим


Мустақиллик даражасига, тайёргарлик кўриш методига кўра



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet139/148
Sana21.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#37163
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   148
Bog'liq
strukturno-semanticheskie i kommunikativnye osobennosti passivnyx konstruktsij v tekste

Мустақиллик даражасига, тайёргарлик кўриш методига кўра иншо икки хил бўлади: 1) синф 
ўқувчилари учун умумий бир мавзу асосида жамоавий тайёргарликдан сўнг ёзиладиган иншо; 2) алоҳида 
мавзу асосида индивидуал тайёргарликдан сўнг ёзиладиган индивидуал иншо. 
Жанрига кўра ҳикоя, тасвир, муҳокама тарзидаги иншога бўлинади. Бошланғич синфларда тасвир 
ва муҳокама элементлари мавжуд бўлган ҳикоя тарзидаги иншодан кўпроқ фойдаланилади. 
Иншони тасниф қилиш таълимий вазифаларни чуқур англаш ва методик воситаларни танлашга, 
шунингдек, иш турларини зарурий йўналишда, баравар тақсимлашга ёрдам беради. 
Бошланғич синфларда ёздириладиган иншонинг муҳим турларидан бири кичик ёшдаги 
ўқувчиларнинг шахсий ҳаётий тажрибасига асосланган иншодир. 
Расм асосидаги иншо мактабларда тез-тез ўтказилади, чунки расм болалар нутқий ижодини, 
тасаввурини бойитишга хизмат қилади. Расм болалар сезгисига таъсир этади, ҳаётнинг бола тажрибасида 
ҳали учрамаган томонларини очади. Расм ўқувчиларга таниш бўлган ҳодисаларни чуқур англашга ҳам ёрдам 
беради. 
Расм асосидаги иншонинг уч асосий тури бор: 1) расмлар серияси ёки расмли режа асосида 
ёзиладиган ҳикоя тарзидаги иншо; 2) сюжетли, ўқувчиларни ўйлашга, фараз қилишга ундайдиган бир расм 
асосида ёзиладиган ҳикоя тарзидаги иншо; 3) расмни тасвирлаш (тасвирий иншо). ´қувчилар аввал расмлар 
серияси асосида, сўнг бир расм асосида, ундан сўнг тасвирий иншо ёзиш (расмни тасвирлаш)га ўргатилади. 
Дастурга кўра, 1-синф ўқувчилари ўйинлари, меҳнатлари, воқеа-ҳодисалар ҳақидаги таассуротлари 
асосида ўқитувчи раҳбарлигида ҳикоя тузишлари ва уни маълум тайёргарликдан сўнг ёзишлари; 2 - синфда 
расмлар серияси асосида кичик ҳикоя тузиш ва уни жамоа тарзда тузилган режа асосида ёзиш; табиатни 
кузатиш ва меҳнат жараёни ҳақида, болаларнинг ўйинлари, ишлари, сайиллари ҳақида, аввал ўқитувчи 
раҳбарлигида, кейин мустақил равишда кичик ҳикоя тузиш ва уни ёзиш, шахсий ишлари ҳақида хат ёза 
олиш; 3 - синфда расмлар (бир мавзуга оид бир неча расм, сюжетли бир расм, расмни тасвирлаш) асосида, 
ҳаётий тажрибалари, кузатишлари, экскурсиялардан олган таассуротлари асосида режани, аввал коллектив 
равишда, кейин мус-тақил тузиб ҳикоя қилиш ва уни ёзиш талаб этилади. 
Бошланғич синфларда иншо таълимий характерда бўлади, 3- синфдагнна текширув иншо ўтказиш 
мумкин. Рағбатлантириш мақсадида таълимий иншолар ҳам баҳоланади, лекин салбий баҳо қўйиш тавсия 
этилмайди. 
Бошланғич синфларда ёзма иншога нисбатан оғзаки иншо кўп ўтказилади. Оғзаки ҳикоя тузиш бола 
мактабга келган биринчи кунларданоқ бошланади, ёзма иншо эса 1-синф охири ва 2-синфдан 
бошлаб.ўтказилади. 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish