ўзлаштириш воситаси бўлиб ҳам хизмат қилади. Болалар тез ёдлаб
оладиган кичик матнни, шеърий
мисраларни бузмаслик учун шеърни, айниқса, бутун бир поэтик образни тасвирловчи лирик шеърни ҳикоя
қилиш тавсия этилмайди.
Тўлиқ ҳикоя қилиш учун дастлаб аниқ сюжетли, ҳикоя услубида ёзилган
матн танланади,
кейин
болалар ҳикояга тасвирий (табиат тасвири, кишилар ва бошқа предметларнинг ташқи кўриниши тасвири) ва
муҳокама элементларини киритишни ўрганадилар.
Ҳикоя қилишга ўргатиш вақтида ўқувчиларни «Бу фикр ёзувчи матнида қандай ифодаланган?»
саволига жавоб беришга ўргатиш мақсадга мувофиқдир.
Бола ҳикоя қилишга қизиқса, агар ҳикояни ўқитувчигина эмас,
синфдаги барча болалар эшитса,
бундай ҳикоялаш жонли ва қизиқарли бўлади. Ҳикоя қилишга ўқувчиларнинг қўшимчаси, маълум қисмини
қайта ҳикоя қилдириш, ҳикоячини рағбатлантириш синфда ижодий муҳитни вужудга келтиради.
Матнга яқин ҳикоя қилишда саволлар матн мазмунигагина қаратилмаслиги, ўқувчилар мустақиллик
даражасини пасайтирадиган матн мазмуни юзасидан бериладиган саволларни аста-секин камайтира бориш,
болаларни кенгроқ, умумийроқ саволларга жавоб беришга ўргата бориш зарур.
Тўлиқ ҳикоя қилишда ҳикояни қандай бошлашни билмаслик: бошланиши берилган матн мазмунини
давом
эттира олмаслик, тўлиқ баён қила олмаслик ёки нотўғри баён қилиш; баён тилининг камбағаллиги
каби камчиликлар учрайди. Ҳикоя қилишдаги иккинчи камчиликни йўқотиш, унинг олдини олиш учун матн
бутунича пухта таҳлил қилинади, кўпинча асосий мазмунни ифодалайдиган қисми алоҳида таҳлил
қилинади. Бундай камчиликни йўқотишга матнни қисмларга бўлиш, ҳар бир қисмга сарлавҳа топиб, матн
режасини тузиш ва режа асосида ҳикоя қилиш ҳам ёрдам беради. Бунда танлаб ҳикоя қилиш (ҳикоя
қилишнинг ўзаро узвий боғланган бошқа турлари ҳам) ёрдамчи вазифани бажаради. Тилда камбағалликка
йўл қўймаслик учун луғат, тасвирий воситалар ва гап устида изчил ишлаб бориш талаб этилади. Тўлиқ ёки
матнга яқин баён ёзиш савод ўргатиш давриданоқ бошланади ва барча синфларда ўтказилади.
Болаларни ўз фикрини мустақил ёзишга (ўқилган матнни ҳикоя қилишга) ўргатишни, иложи борича,
эрта бошлаш маъқул. Бунинг учун ўқувчилар оғзаки ҳикоя қилаётганда қўллаган алоҳида сўзни ёзишдан
гапни ёзишга, сўнг матн қисмларини ёзишга ва 2-синфдан бошлаб махсус танланган
кичик матн асосида
баён ёзишга ўргатилади.
Иш қуйидагича уюштирилади: баён учун танланган матнни ўқувчилар бир-икки марта ўқийдилар
(ўқитувчи ўқиб бериши ҳам мумкин); болаларнинг матн мазмунини тўғри тушунганликларини аниқлаш,
ўқилган матнни, унинг ғоявий мазмунини, қисмлари орасидаги боғланишни тўлиқ билиб олишга қаратилган
суҳбат ўтказилади; матн режаси тузилади (режа суҳбат вақтида тузилиши ҳам мумкин); луғат иши
ўтказилади (сўзнинг маъноси ва ёзилиши таҳлил қилинади), муҳимроқ синтактик тузилмаларга ва тилнинг
тасвирий воситаларига диққат жалб қилинади. Айрим гаплар, ҳатто матн қисмлари туздирилади; ўқувчилар
баён матнини мустақил ёзадилар, ўқитувчи эса улар ишини кузатади, синфдаги бошқа ўқувчиларга халақит
бермай айрим болаларга индивидуал ёрдам беради; болалар ёзган баёнларини ўзлари текширадилар,
такомиллаштирадилар ва дафтарни текшириш учун ўқитувчига топширадилар.
Уқувчилар ёзган баён муҳокама қилинаётганда, улар ёзган матнни баён матнига қиёслаш мақсадга
мувофиқ бўлиб, мазмунда ва болалар баёни тилида йўл қўйилган камчиликларни аниқлашга ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: