Ўзбек тилини соҳада қўлланилиши



Download 31,29 Kb.
Sana28.04.2022
Hajmi31,29 Kb.
#588456
Bog'liq
1 мав маър кирилл Ўзбек тилининг соҳада қўлланиши


1-МАВЗУ. ЎЗБЕК ТИЛИНИ СОҲАГА ЙЎНАЛТИРИБ ЎҚИТИШНИНГ МАҚСАДИ, ВАЗИФАЛАРИ

Режа:
“Ўзбек тилини соҳада қўлланилиши” фанининг мазмуни.


Ўзбек тилини соҳага йўналтириб ўқитишнинг мақсади ва вазифаси.
Мулоқот маданияти ҳақида тушунча.
“Давлат тили” Қонунининг қабул қилиниши.
Таянч сўз ва иборалар: тил, тафаккур, маданият, мулоқот, давлат, давлат тили фан, мақсад, вазифа, ўзбек тили, давлат тили.
1-масаланинг баёни:
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришиб, демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти қуриш йўлидан бораётган бугунги кунда дунё андозалари даражасидаги билимдон, зукко, ҳар томонлама етук иқтисодчи мутахассис кадрларни тайёрлаш муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу эса таълим андозаларига янги, замонавий фанларни киритиш орқали амалга оширилади.
“Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури” ва “Таълим тўғрисида”ги қонун талабларидан келиб чиққан ҳолда иқтисодчи-бакалаврлар учун “Ўзбек тилини соҳада қўлланилиши” фани киритилди. Бу фанни ўқитишдан мақсад бакалаврда иқтисодий нутқ асосларини шакллантириш, иқтисодий тил, иқтисодий атамашунослик, иқтисодий матнларни яратишни ўргатишдан иборатдир.

“Ўзбек тилини соҳада қўлланилиши” фани иқтисодий назария ва иқтисодиётнинг бошқа соҳалари билан чамбарчас боғлиқдир. Бакалавр ўз мутахассислик фанлари билан бир қаторда иқтисод тили ва услуби, иқтисодий терминология ва атамашунослик, иш юритиш ва ҳужжатчилик тўғрисида мукаммал билимга эга бўлмасдан туриб, ўз фикрини иқтисод соҳасига қўйиладиган талаблар асосида аниқ ва равшан ифода эта олмайди. Шунга кўра, бўлажак иқтисодчилар иқтисод тилининг ўзига хос хусусиятларидан пухта хабардор бўлмоғи лозим. Бакалаврлар ўз ихтисослигидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон иқтисодини юксалтиришга, уни жаҳонда муносиб ўрин эгаллашига ҳисса қўшади, чет мамлакатларда ва юртимизда давлатимиз манфаатини ҳимоя қилади, куч-қудратини намойиш этади. Шунга кўра, бўлажак иқтисодчилар давлат тили – ўзбек тилини мукаммал, аниқ ва равшан эгаллашлари шарт. Шунинг учун дастурда иқтисодий тил билимларига алоҳида урғу берилди.


Мазкур ўқув курсининг ўқитилиши муайян амалий йўналишга эга бўлиб, бакалавр ўзбек тили бўйича назарий билим ва амалий кўникмаларни, ўз соҳасига оид сўзларни ва ҳужжатларни тўғри ёзиш малакасини ҳосил қилишни кўзда тутади.
Фаннинг мақсади - ҳар бир соҳада билимли, зукко, оғзаки ва ёзма саводхонлиги етук мутахассисни тайёрлаш учун талабаларда давлат тилига оид билимларини – сўз ва терминларни қўллаш, гап ва матнларни тўғри ва мантиқли тузиш, нутқий этикет ва нотиқлик маҳорати бўйича билим, кўникма ва малакани шакллантиришдир.
Фаннинг вазифаси - талабаларга мутахассисликка оид сўз ва терминларнинг шаклланиш ва қўлланиш, ясалиш ва кириб келиш хусусиятларини, матнларнинг тузилиши, матнга сўз ва термин танлаш, матнни таҳрир қилиш - кенгайтириш ва қисқартириш, матн ва ҳужжатларни тўғри ёзиш, дастлабки илмий ишларни ёзишга ўргатиш, нутқ турлари, нутқий фаолият, нутқниниг коммуникатив сифатлари, нутқий этикет, нутқнинг таркибий қисмлари, нутқ тузиш усулларини ўргатишдан иборат.
Шунингдек, Биринчидан, ўзбек адабий тили меёрлари, нутқнинг услубий шакллари, матн турлари ва таркиби, ҳужжатларнинг пайдо бўлиши ва тарихини ўрганиш, бу соҳадаги долзарб муаммоларни аниқлашдан иборат. Иккинчидан, соҳага оид иш ҳужжатлари ва уларга қўйиладиган асосий талаблар, ҳужжат турлари ва иш юритиш асослари, иш юритиш тили ва услуби, хизмат ёзишмалари билан ишлаш технологиялари ҳақида талабаларга маълумот бериш бўлса, учинчидан, соҳага оид фармойиш ҳужжатлари ва уларнинг турлари, шахсий иш қоғозлари услуби, муассасаларда иш юритишни ташкил этиш технологиялари, иш юритишни такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари ҳақида билим беришни ташкил этади.
Талабалар Ўзбек тилини соҳада қўлланишини ўрганиш жараёнида қўйидагиларни бажара олиши лозим: филологик билим асослари, она тилининг ҳар бир сатҳи ҳақида билимга эга бўлиши; атамалар, ҳужжатчилик тарихи, хусусан, шарқ ҳужжатчилиги, ҳужжат турлари ва иш юритиш асослари: ҳижжат тили ва услублари; ўзбек тилида фармойиш ҳужжатлари иш юритиш қоғозларини ёза олиш, уни ўз фаолиятида ижодий ривожлантира билиш ва мавжуд муаммолар бўйича ечимлар қабул қилиш кўникмаларини ҳосил қилиши лозим. Соҳага оид атамалар тўғрисида билиши, малака ҳосил қилиши ва амалда қўллай олиши лозим.
Мазкур фан курс ўқув режасидаги “Нутқ маданияти”, “Она тили”, “Она тили ўқитиш методикаси”, “Ўқитувчи нуқти маданияти” каби фанлар билан узвий боғлиқ.
Ўзбекистон Миллий энциклопедиясида мулоқот тушунчасига қуйидагича таъриф берилган:
МУЛОҚОТ - тилнинг фикр ифодалаш ва алмашиш жараёнларида амал қилиши, тилнинг алоҳида ижтимоий фаолият тури сифатидаги муайян яшаш шакли. мулоқот деганда унинг оғзаки (овозли) ва ёзма равишда намоён бўлишидаги жараёнлар, яъни сўзлаш жараёни ва унинг натижаси (хотирада сақланган ёки ёзувда қайд этилган нутқий фикрлар, асарлар) тушунилади.
Ҳар бир кишининг мулоқоти индивидуал, ўзига хос хусусиятларга эга бўлади; ваҳоланки, асосий тил унсурлари – луғат таркиби ва грамматик қурилиши якка шахсларгагина тегишли бўлмай, умумникидир, яъни муайян тил жамоасига умуман тааллуқли бўлади. Мулоқот киши тафаккури, унинг онги билан чамбарчас боғлиқдир. Мулоқотда кишининг ўй – фикрлари шаклланади ва мавжуд бўлади. Мулоқот туфайли ва мулоқот асосида борлиқни умумлашган ҳолда мавҳумий акс эттириш, индивидуаллик доирасидан чиқиб, жамоатчилик маҳсулига айланадиган мантиқий тушунчавий фикрлаш мумкин бўлади. Мулоқот киши руҳиятининг бошқа жиҳатларини, унинг сезгилари, идроки, хотираси, ўй – хаёллари, ҳиссиёти, иродаси ва бошқанинг намоён бўлиши ва амал қилишида, киши онгининг ривожланишида ҳам катта аҳамиятга эга.
МУЛОҚОТ МАДАНИЯТИ, мулоқот одоби –1) оғзаки ва ёзма адабий тил меъёрлари (талаффуз, урғу, сўз қўллаш, грамматика, услубшунослик қоидалари)ни эгаллаш, шунингдек, турли алоқа – аралашув шароитларида тилнинг тасвирий воситаларидан нутқнинг мақсад ва мазмунига мос равишда фойдаланиш маҳорати; 2) тилшуносликнинг тилни маданият қуроли сифатида мукаммаллаштириш мақсадида меъёрлаштириш (тартибга солиш) муаммоларини ўрганувчи бўлими. Ғарб тилшунослишида умумий маънода “тил маданияти” термини ҳам қўлланади.
Юксак мулоқот маданияти кишининг умумий юксак маданиятини, фикрлаш маданиятини, тилга нисбатан онгли меҳр – муҳаббатини намоён қилади. Мулоқот маданияти ижтимоий ҳодиса бўлиб, у жамият, фан ва техника, маданий ва адабий ҳаёт ривожи билан чамбарчас боғлиқ ҳолда тараққий этади. Жамият аъзоларининг маданий савияси ортган сари нутқи ҳам жилоланиб, сайқаллашиб, мулоқот маданияти қоидалари ва меъёрларига мувофиқ ҳолда такомиллашиб боради. Мулоқот маданиятининг шаклланиши ва ривожланишида адабиёт, санъат, радио, телевидениэ ва даврий матбуотнинг алоҳида ўрни бор. Айниқса, адабий тилни меъёрлаштириш ва мулоқот маданияти назариясини ривожлантиришда лексикография, хусусан, изоҳли, имло, талаффуз, ўқув ва бошқа махсус луғатлар муҳим аҳамиятга эга. XV асрдаёқ ўзбек адабий тилининг Нутқ маданияти ва унинг ўзига хос меъёрлари бўлган. Алишер Навоий ўзининг бутун ҳаётий ва ижодий фаолияти билан ўз даври Мулоқот маданиятига, мулоқот одобига мислсиз ҳисса қўшган бўлса, кейинги даврда яшаган Бобур, Муҳаммад Солиҳ, Гулханий, Нодира, Огаҳий, Фурқат, Муқимий ва бошқа шоирларнинг асарлари тилида ҳам ўша давр тили ва мулоқот маданияти маълум даражада акс этган. “Яхши сўз – жон озиғи”, “Буғдой нонинг бўлмаса ҳам, буғдой сўзинг бўлсин”, “Ўйнаб гапирсанг ҳам ўйлаб гапир”, “Ҳар нени емак – ҳайвоннинг иши, ҳар нени демак – нодоннинг иши”, каби мақол ва ҳикматли сўзларнинг пайдо бўлиши ҳам ўзбек халқида Мулоқот маданиятига аввалдан эътибор кучли бўлганидан дарак беради.
Ўтган асрнинг 20-йилларидан сўнг ўзбек тилининг Мулоқот маданияти халқ тилига яқинлаштирилган миллий адабий тил меъёрларига асосланади. Бу меъёрларни шакллантириш ишига олимлар (Отажон Ҳошим, Т.Н.Қори Ниёзий, С.Иброҳимов, Олим Усмон ва бошқалар), адибу шоирлар (Қодирий, Чўлпон, Авлоний, Фитрат, Ойбек, Ғафур Ғулом, Абдулла Қаҳҳор ва бошқалар) муносиб ҳисса қўшдилар.
Дунёда уч мингга яқин тил мавжуд, лекин барча тилларга ҳам давлат тили деган шарафли мақом насиб этмаган. Аксарият тиллар империя давлатларнинг ҳудудида маълум миллатларгагина уй-рўзғор тили сифатида хизмат қилади. Ер юзида ўз суверен ҳуқуқига эга бўлган(икки юз атрофида)нечта давлат бўлса, шунга яқинроқ давлат тили мавжуд бўлар экан. Эътибор қилинг! Миллий қомусимизнинг маълумотига кўра, Ер юзидаги уч минг тилдан атиги 116 таси давлат тили мақомига эга. Ўзбек тилининг бу мўътабар минбардан ўрин олиши, яъни давлат тили мақомига эга бўлиши - бу бир бахт, қолаверса, мўъжиза!
Шундай экан, қонун йўли билан ҳимояга олинган она тилимизни кўзимизга суртишимиз, асраб-авайлашимиз, уни ҳар томонлама ривожлантиришимиз, унинг расмий доирадаги нуфузини янада оширишимиз ва такомиллаштиришимиз биз учун фарздир.
Биринчи Президентимиз И.А.Каримов ҳақли равишда таъкидлаганларидек, “Жамиятимизда тил маданиятини ошириш борасида ҳали кўп иш қилишимиз лозимлигини ҳам унутмаслигимиз зарур. Айниқса, баъзан расмий мулоқотларда ҳам адабий тил қоидаларига риоя қилмаслик, фақат маълум бир ҳудуд доирасида ишлатиладиган шева элементларини қўшиб гапириш ҳолатлари учраб туриши бу масалаларнинг ҳали-ҳануз долзарб бўлиб қолаётганини кўрсатади”. Расмий ҳужжатлар тайёрлашни ҳам кўнгилдагидек деб бўлмайди. Ҳар ким ўз билганича расмий ҳужжатлар тузади. Аксарият расмий ҳужжатлар адабий тил меъёрлари ва экстралингвистик талабларга риоя қилинмасдан тайёрланаётганлигини оқлаб бўлмайди. Шу нуқтаи назардан қараганда, мазкур ўқув курси бўлажак кадрларнинг расмий ҳужжатлар тайёрлаш кўникмаларини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришни ўз олдига мақсад қилиб қўяди.
Маълумки, расмий ҳужжатлар турли-туман бўлиб, ҳар бирининг ижтимоий ҳаётда ўз ўрни ва аҳамияти бор. Ҳозирги ривожланган жамиятда бирон бир муассаса, ташкилот ёки хўжаликнинг фаолиятини ҳужжатларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Чунки ҳужжатлар ва иш қоғозлари ҳар қандай муассаса ёки хўжалик фаолиятини тартибга солиб турувчи асосий омилдир.
Ўзбек ҳужжатчилигининг тарихи узоқ даврларни ўз ичига олади. Лекин мустамлакачилик сиёсатининг қўрқуви асосида 30-йиллардан кейин ҳужжатларнинг асосий қисми рус тилига кўчди. Ўзбек тилида эса бармоқ билан санарли ҳужжатлар юритилган бўлиб, уларнинг ҳам кўпчилиги рус тилидан айнан андоза олинганди. Айримларининг эса номлари рус тилида қандай бўлса, ўзбек тилининг хусусиятлари ҳисобга олинмай, худди шундай қўлланилган эди (Масалан: справка, акт, рапорт, характеристика ва бошқалар).
Ўзбек тили Давлат тили мақомини олгач, ҳужжатларнинг барчаси ўзбек тилида юритилмоқда. Энди Ўзбекистонда яшовчи ва фаолият кўрсатувчи фуқаролар, қандай касб эгаси бўлишларидан қатъи назар, ишлаб чиқаришнинг барча соҳаларида, албатта, ўзбек тилидаги ҳужжатларга дуч келадилар. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида"ги қонунининг 19-моддасида: "Муассасалар, ташкилотлар ва жамоат бирлашмалари муҳрлари, тамғалари иш қог гозларининг матнлари давлат тилида бўлади", деб белгилаб қўйилганлигини инобатга олсак, бу борада кўпгина амалий ишларни бажаришга тўғри келади. Чунки совет тузуми даврида, биринчидан, ҳужжатчилик рус тилида олиб борилганлиги, иккинчидан, кўпгина маҳаллий миллат болалари ўрта мактабларни ўз она тилида эмас, балки рус тилида тугатганлиги, қолаверса, мамлакатимизда турли миллат вакиллари истиқомат қилаётганлигини ҳисобга оладиган бўлсак, уларнинг давлат тилида тўлақонли иш юрита олишлари учун алоҳида ўқув қўлланма яратилишига катта эҳтиёж бор эканлиги аён бўлади.
Давлат тили мақоми нима?

Асосан, ўзининг суверен ҳуқуқига эга бўлган мамлакатларда қонун чиқариш, ижроия ва суд ҳокимиятлари фаолиятида иш юритиш учун қонун йўли билан белгилаб қўйилган расмий тил давлат тили ҳисобланади. Собиқ Шўро даврида давлат тили терминининг моҳияти ҳақида сўз юритиш мумкин эмасди. ЎзСЕнинг 3-жилдида давлат тилига қуйидагича таъриф берилган: “Давлат тили кўп миллатли буржуа давлатларида ҳукмрон миллат тили. Совет Иттифоқида мажбурий ягона давлат тили йўқ”1. Ваҳоланки, собиқ иттифоқ таркибидаги республикаларнинг барчасида ҳукмрон тил рус тили эди. Миллий тиллар рус тили соясида қолиб сарғайди, расмий доирадан суриб чиқарилди. Натижада миллий тиллар, жумладан ўзбек тили ҳам уй-рўзғор тилига айланди. Тоталитар давлатда тенгсизлик сабабли Собиқ Иттифоқнинг марказий бошқарув тизимида, яъни Коммунистик партиянинг сиёсий бюросида ҳам грузин ва арман миллатига мансуб совет сиёсатдонлари салмоғи тарозининг бир томонини босарди. Шу боис бўлса керак, арман ва грузин тилларига давлат тили мақоми берилиб, қонун билан белгиланган эди. Грузин ва арман ёзувларининг совет даврида ҳам истеъмолда болганлиги фикримизни тасдиқлайди. Собиқ Грузия ССРнинг Конституциясида грузин тили Грузияда давлат тили, деб белгилаб қўйилганлиги фикримиз далилидир. Бундан ташқари, собиқ Туркманистон ССРнинг 1925-йилда қабул қилинган Конституциясида: “Давлат тили деб туркман ва рус тиллари тан олинади”. Собиқ Бошқирдистон, Чувашистон ва Татаристон АССРларда икки давлат тили: рус ва бошқирд, рус ва чуваш, рус ва татар тиллари белгиланган бўлса-да, амалда рус тили давлат тили мақоми даражасига кўтарилди.


Демократия нуқтаи назаридан қараладиган бўлса, аслида давлат тили мақоми қуйидаги меъёрларга жавоб бериш лозим:
- Тарихан шакилланган ҳамда аҳолисининг асосий қисми мулоқот қиладиган мустақил давлатларнинг тиллари давлат тили мақомига эга бўлиши мумкин. Масалан: Саудия Арабистони, Бирлашган Араб амирликлари, Миср, Америка, Англия, Канада, Япония, Хитой, Швеция, Туркия каби кўпгина мамлакатларда ҳеч қайси тил давлат тили, деб эълон қилинмаган. Бунга эҳтиёж ҳам йўқ. Давлат тили давлат ҳимоясига муҳтож ҳам эмас. Шусиз ҳам бу давлатларда бошқа тиллар давлат тили мақомига чиқа олмайди. Бироқ қадимдан мазкур давлатларда мамлакатнинг асосий қисмини ташкил қилган аҳолининг тили давлат тили, расмий тил деб тан олинади.
Эътибор қилинг ! Агарда Ўзбекистонга ташриф буюрган инглиз ёки япон сайёҳлари ўзбек тилида гаплашсалар ! Тасаввур қилунг ! Беихтиёр ҳайратга тушамиз ва бунинг учун уларга чуқур эҳтиромимизни изҳор қиламиз. Мабодо ўзбек ёки тожик Англия ёки Америкага ташриф буюрса-ю, инглиз тилида худди инглизлардек гапиришса ҳам, ҳеч ким уларга эътибор ҳам қилмайди, бу вазият одатий ҳол сифатида қабул қилинади. Мана шу ҳолатнинг ўзи инглиз тилининг давлат ҳимоясига муҳтож эмаслигини тасдиқлайди.
- Ўз суверен ҳуқуқига эга бўлган мамлакатларнинг давлат бошлиқлари, ҳукумати, қонун чиқарувчи органлари томонидан давлатнинг расмий тили деб эълон қилинган халқаро ёки жаҳон тилларидан бири давлат тили мақомига эга бўла олади. Давлат тили деб эълон қилинган бу тилларда давлат органларида, ҳукумат идораларида ва расмий ташкилотларда иш юритиш олиб борилади. Барча учрашув, муҳокама, музокара, мажлис, сессия, конференция, конгресс, шунингдек, бошқа турли анжуманлар ана шу расмий тилда олиб борилиши мумкин/. Бундай давлатлар, асосан, ўтмишда мустамлака бўлиб, ҳозирда ўз мустақиллигига эга бўлган мамлакатлардир. Гана, Гвинея, Конго каби давлатлар бу гуруҳга киради. Чунки бу мамлакатларнинг ҳар бирида ҳали ҳам халқ бўлиб уюшмаган кўплаб қабилалар яшайди. Масалан, Гана давлати аҳолисининг 73 %и нигер-конго тиллари гуруҳига мансуб халқлардир (ашанти, фанти, адангме, эве); шимолий вилоятларида гур тиллари гуруҳига кирувчи халқлар (моси, гурма, груси, тем ва б.) яшайди. Англия Ганани 1901-йилда ўз мустамлакаси деб эълон қилди. Кўп йиллик сиёсий босқин миллий тилларни расмий доирадан чиқарди. 1957-йилда Гана Англия таркибидан чиқиб, ўзини мустақил давлат деб эълон қилди. Гарчанд мустақил бўлса-да Ганада тақдир тақозоси билан давлат тили – инглиз тили бўлиб қолаверди.
Гвинеяда фулъбе, малинне, сусу каби “майда” миллатлар яшайди. ْХИХ асрда французлар Гвинеяга қарши кураш олиб борди. Франция бу кураш натижасида ғалаба қозонди ва 1880-90-йилларда Гвинеяни ўзига қарам қилиб олди. 1895-йили Франция Гвинеяси номи билан алоҳида мустамлакага айлантирилди. 1947-йилда ташкил топган Гвинея Демократик партияси мустамлакачиликка қарши барча кучларни бирлаштирди. 1958-йилнинг 2-октябрида, халқ референдумига мувофиқ, Гвинея мустақил республика деб эълон қилинди. Франция мустамлакаси даврида Гвинеяда давлат тили француз тили бўлганлиги учун маҳаллий тиллар расмий доирадан сиқиб чиқарилган эди. Шу боис Гвинея ўз мустақиллигига эришган бўлса ҳам, француз тили давлат тили бўлиб қолаверди. Агар мазкур қабилалардан бирининг тили давлат тилига айлантирилса, ички норозиликлар келиб чиқиши мумкин. Иккинчидан, бу қабила тиллари мустамлакалар даврида расмий доирада ишлатилмаганлиги туфайли анча заифлашиб, ўлик тил даражасига йетган. Шунинг учун бу тиллар ҳозирги замон талабларига жавоб бермай қолган, яъни лексикаси ғариб, терминлар тизими ривожланмаган; адабий тил меъёрлари ишлаб чиқилмаган. Ҳаётий заруриятдан келиб чиқиб, бу мамлакатлар давлат тили сифатида собиқ мустамлакачилар тилини (инглиз, француз тилларини) қабул қилишга мажбур бўлганлар.
- Давлатнинг қонун чиқарувчи органи – парламент ёки мамлакат президенти томонидан жамият ҳаётининг барча соҳаларида қўлланилиши шарт деб эълон қилинган тил ҳам давлат тили ҳисобланади. Собиқ иттифоқ таркибидан чиқиб, ўз мустақиллигига эришган давлатларда бундай ҳолатни кузатиш мумкин. Ўз мустақиллигини эълон қилган янги мамлакатларнинг давлат тили тўғрисидаги қонунларида “мажбурий” деган сўз қўлланилмайди. Бироқ етмиш йилдан ортиқ совет тузуми даврида юзага келган вазиятни ҳуқуқий, демократик инсонпарвар жамият талабларига мослаштириш мақсадида, айниқса, Болтиқбўйи мамлакатларида давлат тилини билиш мажбурий деб белгиланган.
Собиқ СССРда рус тилининг ҳукмронлиги миллий тилларнинг давр талабларидан анча орқада қолишига сабаб бўлди. Айниқса, давлат бошқарувидаги рус тилининг мавқеи миллий тилларни “ногирон” ҳолатга келтирди. Шу сабабли Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларининг баъзилари мустақил бўлса-да, рус тилини давлат тили сифатида жорий этишни маъқул кўришмоқда. Санаб ўтилган жиҳатларга кўра ҳозирда собиқ иттифоқ таркибидан ажралган мустақил давлатларда давлат тили уч хилда ҳаётга жорий этилмоқда:
- давлат тили ҳамма жойда мажбурий равишда, истисносиз сингдирилаётган давлатлар. Бундай давлатларга, асосан, Болтиқбўйи республикалари: Латвия, Литва, Эстония киради;
- давлат тилини инқилобий, мажбурий йўл билан эмас, балки босқичма-босқич, яъни бошқа тиллардан ҳам фойдаланган ҳолда ҳаётга сингдириб бориш сиёсатини амалга ошираётган давлатлар. Бу давлатларга Украина, Молдова, Ўзбекистон ва бошқалар киради;
- баъзи давлатларда туб йерли аҳоли салмоғининг нисбатан камлиги, аҳолининг миллий ҳудудда тарқоқ яшаши, замонавий мутахассисларнинг йетишмаслиги каби омиллар таъсирида миллий тил билан бирга рус тилини ҳам давлат тили даражасига кўтаришга мажбур давлатлар. Масалан, Қозоғистон, Қирғизистон давлатларида қозоқ-рус, қирғиз-рус тиллари давлат тили эканлиги қонунан мустаҳкамланган.
Бундай ҳолат фақатгина собиқ иттифоқдан ажралиб чиққан мустақил давлатларда эмас, балки Ер юзининг бошқа ҳудудларида ҳам кўзга ташланади: Финландияда фин ва швед; Канадада инглиз ва француз тиллари қонун билан давлат тили деб белгилаб қўйилган.
Тил – миллатнинг қалби, давлатнинг рамзи. Тил бўлмаса миллат ҳам бўлмайди. Ўз миллий давлатчилигига, мустақиллигига эга бўлган ҳар бир миллат ўз миллий тилининг тараққийси учун ғамхўрлик қилиши табиийдир. Лекин мустамлака даврида бунга йўл қўйилмади. Аслида бир тилга давлат тили нуфузининг берилиши уни мажбурий қўллаш тушунчасини билдирмайди. Ёки кўп миллатли давлатларда, ўзга тилларни камситган ҳолда, унга бир қатор имтиёзлар берилади деган тушунчани ҳам англатмайди “ давлат тили мақоми тил сиёсатининг ҳуқуқий асосини ташкил этади ва у мустақил ҳуқуқий давлатнинг муҳим кўрсаткичи бўлиб хизмат қилади”1.
Давлат тили давлатнинг ўз фуқаролари билан гаплашадиган расмий тилидир. Давлат тилида қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар тайёрланади. Давлатнинг бутун фаолиятида иш юритиш давлат тилида амалга оширилади. Расмий эълонлар, муҳрлар, штамплар, ҳар хил иш қоғозлари, кўчаларнинг номлари давлат тилида тайёрланади. Шунингдек, мактаб, лицей, коллеж ва олий ўқув юртларида таълим давлат тилида олиб борилади. Телевидение, радио, газета ва журналларда давлат тилидан фойдаланилади.
Демак, давлат тили мустақил давлатнинг муҳим белгисидир. Тил давлат ҳимоясига муҳтож бўлганда, ундан фойдаланишни барқарорлаштиришга эҳтиёж сезилгандагина, унинг ривожи учун шарт-шароит лозим деб топилгандагина унга қонун йўли билан давлат тили мақоми берилади. Тилга давлат тили нуфузининг берилиши эса мустақил давлатнинг суверен ҳуқуқи ҳисобланади.
Ўзбек тили – давлат тили
Тил – миллатнинг асосий белгиларидан, давлат мустақиллигининг асосий рамзларидан бири. Тил мавжуд экан, миллат мангу яшайди; тилнинг тириклиги, айтиш мумкинки, миллатнинг, халқнинг мавжудлигидир. Демакки, ўзбек тилининг тириклиги – ўзбек миллатининг мавжудлиги, давлат тили эса ўзбек давлатчилигининг борлигидан далолатдир.
Ўзбек тили дунёнинг энг қадимий ва бой тилларидан бири ҳисобланади. Бу тилнинг кенг имкониятлари қадимги тошбитикларда, Маҳмуд Кошғарийнинг “Девону луғатит-турк”, Аҳмад Югнакийнинг “Ҳибатул ҳақойиқ”, Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг” асарлари, Аҳмад Яссавий ҳикматлари, Алишер Навоийнинг “Хазойин ул-маоний”, “Хамса”, Бобурнинг “Бобурнома” асарларида, Бобораҳим Машраб, Огаҳий, Увайсий, Нодира каби мумтоз шоирларимиз ва ХХ асрдаги адибларимиз ижодида жилоланиб турибди.
Тил – бой тарихимиз, ҳаётбахш қадриятларимиз, дин-у диёнатимиз, халқимизга хос дунёқарашни кўрсатувчи кўзгу, аждодлар меросини авлодларга йетказувчи воситадир. Шунинг учун ҳам ўз тилини йўқотган миллат ўзлигидан маҳрум бўлади, маънавий инқирозга учрайди. Мана шундай ҳолат собиқ СССР даврида она тилимиз – ўзбек тили ҳаётида содир бўлди. Бу даврда Ўзбекистонда ўзбек тилининг қўлланиш доираси жуда торайиб кетди, тўғрироғи, у тараққий этмай, турғунлик даврини бошдан кечирди. Ўзбекистонда ўзбек тили ўгай бола бўлиб қолди. Она тилида ариза ёзиш, мажлис олиб бориш, расмий идора вакиллари билан муомала қилиш қарийб унитила бошланган эди. Севимли адибимиз Эркин Воҳидов “Давлат тили ҳақида”ги қонун муҳокамаси жараёнида матбуотда аччиқ бўлса-да, қуйидагиларни чин дилдан, куюниб очиқ-ойдин айтдилар: “Ҳозирда (80-йилларнинг охири ― таъкид бизники: С.У) вазият шундайки, Ўзбекистонда ўзбек тилини билмаган одам бемалол ҳаёт кечириши мумкин. Уни ўрганишга эҳтиёж йўқ. Лекин рус тилини билмаган одамга ҳамма эшиклар берк. Нуроний онахон ҳоким тилни билмагани учун нафақа масаласида ижроком ходими билан муомала қилолмайди. Уйига ўт тушган ўзбек ўт ўчирувчига маҳалласи қайердалигини тушунтиролмайди, “Тез ёрдам”га қўнғироқ қилиб боласининг дардини англатиб гапиролмайди”1. Ҳа, ўзбек тили дунёнинг энг бой тилларидан бири бўлса-да, лекин тоталитар тузум даврида бахтсиз бир тилга айланиб улгурган эди. Бу ҳолат миллатимиз фидойиларини, зиёли аҳлини, миллатпарвар халқимизни қаттиқ ташвишга солди.
Ўзбекистонда давлат тилини белгилаш муносабати билан тузилган махсус комиссияга минглаб хатлар оқиб кела бошлади. Кенг жамоатчилик матбуот саҳифаларида, йиғилиш ва оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистонда фақат ўзбек тилига давлат тили мақоми берилишини ёқлаб чиқдилар, ўз фикрларини исботлаш учун далиллар келтирдилар. Икки тиллиликни ёқлаб юборилган хатлар ҳам анчагина бўлди, лекин у бутун ўзбек халқининг талаби бўла олмади.
Тил тўғрисидаги қонунни ишлаб чиқишга давлат ҳокимияти органлари жамоатчилик иштирокида қатъи бел боғлади. Тил тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, у икки марта халқ муҳокамасига қўйилди. “Давлат тили ҳақида”ги қонун лойиҳаси шундай қизғин ва баҳсли муҳокама этилдики, ҳеч бир қонун лойиҳаси бунчалик қизғин ва фаол муҳокама этилмаган эди. Қонун лойиҳаси бўйича ишчи комиссияга 4,5 мингдан ортиқ хатлар тушиб, уларга 151 минг киши имзо чеккан эди. Қонун лойиҳаси юзасидан 225 минг таклиф кўриб чиқилиб, кўплари инобатга олинди. Ва ниҳоят, 1989-йилнинг 21-октябрида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги қонуни қабул қилинди. Халқ собиқ мустабид тузум ҳукмронлиги даврида, “қизил империя” шароитида, “марказ”нинг тазйиқи ва таъсири кучли бўлган бир пайтда ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши мисли кўрилмаган жасорат эди. Бу ўша даврларда мустақиллик сари қўйилган дадил қадамлардан бўлиб, бу борада халқимизнинг узоқ йиллар орзу қилган умидлари самараси бўлди. Ўзбек тили 120 йиллик сиёсий босқиндан озод бўлиб, ўзининг ривожланиш йўлига тушиб олди.
“Давлат тили ҳақида”ги қонун ўзбек тилининг тараққийси, эркин ривожланиши, давлат ва жамоат органларида асосий иш юритиш тилига айланиши ва тилимиз муҳофазаси йўлида қилинган ҳуқуқий ҳаракат бўлиб, тилимизни давлат тили мақоми билан мустаҳкамлади. Бу қонун ўзбек халқи миллий онгининг тараққийсида, мамлакат мустақиллиги мустаҳкамланишида, маданий меросимизнинг тикланишида муҳим рол ўйнади. Мустақил Ўзбекистоннинг Конституциясида ва давлат тили тўғрисидаги қонуннинг янги таҳририда тил масаласи бугунги кун талаби даражасида ўз аксини топди. Конституциямизнинг 4-моддасида давлат тили тўғрисидаги қоидалар: “Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир. Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади”, деган залворли жумлаларда мустаҳкамланди. Мазкур қоида 1995-йил 25-декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги қонунининг янги таҳририда муфассал ёритиб берилди. Янги таҳрирдаги бу қонун давлат тилининг қўлланиш доираси, ҳуқуқ-мажбуриятларини ифода этди. Фуқароларнинг давлат ҳокимияти ва бошқарув идораларига, жамоат бирлашмаларига ва мулкчиликнинг шаклидан қатъи назар, корхона ҳамда муассасаларнинг раҳбарларига давлат тилида аризалар, таклифлар ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳамда уларга жавобларни ўзбек тилида олиш ҳуқуқи таъминланди (14-модда). Мамлакатимизнинг барча бошқарув органларида, корхона, муассаса ва ташкилотларда иш юритиш ўзбек тилида олиб борилиши мустаҳкамланди (9-модда). Мазкур қонуннинг 24-моддасида “Ўзбекистон Республикасида давлат тилига ёки бошқа тилларга менсимай ёки хусумат билан қараш тақиқланади. Фуқароларнинг ўзаро муомала, тарбия ва таълим олиш тилини эркин танлаш ҳуқуқини амалга оширишга тўсқинлик қилувчи шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар”, ― деб белгиланиши қонуннинг ҳаётийлигини таъминлайди.
Фуқароларга давлат тилини ўқитиш бепул амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси давлат тилида, шунингдек, бошқа тилларда ҳам умумий, ҳунар-техника, ўрта махсус ва олий маълумот олишни таъминлайди.
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг бошқа ҳужжатлари давлат тилида қабул қилиниб ва эълон қилинмоқда. Бу ҳужжатларнинг таржималари бошқа тилларда ҳам эълон қилиняпти.
Маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларининг ҳужжатлари давлат тилида олиб борилмоқда. Муайян миллат вакиллари зич яшайдиган жойларда маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларининг ҳужжатлари республика давлат тилида ҳамда мазкур миллат тилида ҳам қабул қилиниши тартибга солинди. Ўзбекистонда ишловчи барча мансабдор шахслар, раҳбар ходимлар ўз хизмат вазифаларини бажариш учун давлат тилини йетарли даражада билишлари шарт. Аҳолига хизмат кўрсатиш ишлари билан шуғулланувчи шахслар ҳам ўз хизмат вазифаларини бажариш учун давлат тилини билишлари лозим. “Давлат тили ҳақида”ги қонун Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 115-моддасида белгиланган одил судлов ишларини давлат тилида ёки суд олиб борилаётган жойдаги кўпчилик аҳолининг тилида олиб боришни ўзида акс эттиради (11-модда).
Ўзбекистон Республикасида нотариал ҳаракатлар, фуқаролик ҳолати билан боғлиқ ҳужжатларнинг давлат тилида ёки заруриятга қараб бошқа тилда таржимаси берилиши назарда тутилганлиги кишини қувонтиради (12, 13-моддалар).
Хуллас, ўзбек тилининг ривожи ва равнақи учун давлатимиз томонидан барча имкониятлар, шарт-шароитлар яратилган. Ўзбекистон Республикасида “Давлат тили ҳақида”ги қонуннинг барча моддалари тўлиқ амалга киритилди.
Президентимиз И.А.Каримов ҳақли равишда таъкидлаганларидек, “Ўзбек тили мустақил давлатимизнинг байроғи, герби, мадҳияси, Конституцияси қаторида турадиган, қонун йўли билан ҳимоя қилинадиган муқаддас тимсоллардан бирига айланди”. Шундай экан, мамлакатимизда яшовчи ҳар бир фуқаро, ўз она тилисидан ташқари, муқаддас қадрият ҳисобланган давлат тилини ҳам зарур даражада билиши шарт.
Савол ва топшириқлар
1.Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилишининг тарихий асосини тушунтиринг?
2. Тилни эркин танлаш ҳуқуқи деганда нимани тушунасиз?
3. Давлат тили ҳақидаги қонунни бажариш қандай амалга оширилади?
4. Давлат тили ҳақидаги қонунни ижро этиш қандай амалга оширилади?

АДАБИЁТЛАР:



1. Аминов М., Мадвалиев А., Маҳкамов Н.. Маҳмудов Н. Иш юритиш. Амалий қўлланма. – Тошкент, 2000.
2. Маҳмудов Н. ва бошқалар. Иш юритиш асослари. Тошкент: ЎзМЕ давлат илмий нашриёти. 2006.
3. Бойматова У., Собиржонова Д., Сагдиева С. Иш юритиш асослари. Ўқув қўлланма. –Тошкент, ТМИ. 2004.
4. Маҳмудов Н., Рафиев А., Йўлдошев И. Давлат тилида иш юритиш. –Тошкент, 2015.
5.Мирзиёев Ш. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз. – Тошкент: Ўзбекистон, 2017.
6.Мирзиёев Ш. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. – Тошкент: Ўзбекистон. 201
7.Ўзбекистон Респнбликаси Президентининг Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида“ги 2017-йил 7-февралдаги фармони.
8.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 21-октябрдаги “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5850-сонли фармони.
9. Имамова Т., Тухватулина. Иш қоғозлари қандав ёзилади? – Тошкент. 1992.
10.Тожиев Й., Ҳасанова Н., Тожиматов., Йўлдошева О. Ўзбек нутқи маданияти. ва услубият асослари.– Тошкент. 1994.



Download 31,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish