Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим


Иншо мавзуси ва уни ёритиш



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet141/148
Sana21.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#37163
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   148
Bog'liq
strukturno-semanticheskie i kommunikativnye osobennosti passivnyx konstruktsij v tekste

Иншо мавзуси ва уни ёритиш.Мавзу иншо предмети бўлиб, унинг мазмунини ташкил этади. 
Мавзуга қараб иншода акс эттириладиган материаллар, далиллар, ҳодисалар танланади. Иншонинг тўғри ва 
тўлиқ бўлиши ўқитувчи мавзуни қандай шакллантириши, ўқувчилар уни қандай тушунишларига боғлиқ. 
Иншо устида ишлашда мавзу танлаш, уни режалаштиришда эса оғзаки ва ёзма иншо мавзусини 
белгилаб олиш муҳим роль ўйнайди. 
Уқувчилар мавзуни ёритишга 1-синфдан бошлаб ўрганадилар. Улар мавзуга оид гап тузадилар. 
Масалан, қиш ҳавоси ҳақида, она қишлоғи (шаҳри) ҳақида, қўрқоқ қуён, айёр тулки ҳақида гап тузадилар. 
Кейин саволлар асосида бир мавзуга оид бир неча гап тузиб, уни ёзадилар. Иншо учун иложи борича тор - 
аниқ чегаралаш мумкин бўлган мавзуни тавсия қилиш фойдали. «Куз» мавзуси ўқувчилар учун жуда кенг 
мавзу бўлиб, бунда ўқувчи умуман куз ҳақида, кузда қилинадиган ишлар ҳақида ёзиши мумкин, у ёзади - 
гапларининг аниқ чегарасини билмайди. ´қувчиларга кузга оид «Пахта теримига ёрдам», «Куз кунларининг 
бирида», «Октябрда об-ҳаво», «Боғда олма тердик», «Помидор теришга ёрдамлашдик», «Кеч кузда боғ 
манзараси» каби мавзуларни тавсия қилиш мумкин. 
Оғзаки ва ёзма иншо устида ишлашда мавзу бериб уни ёритишни талаб қилишдан ташқари, аввал 
материал тўплаш ва шу йиғилган материаллар асосида мавзуни шакллантиришни тавсия қилиш ҳам мумкин. 
Масалан, кеч кузда табиатни кузатиш ва материал йиғиш тавсия қилинади: кузатишлар «Кеч кузда» 
мавзусида иншо ёзиш билан якунланади. Бунда ўқувчилар мавзуни тўлиқ ёритадилар. 
Режа тузиш. Режа ҳар қандай оғзаки ёки ёзма ҳикоя қилишнинг зарурий поғонаси, унинг 
«лойиҳаси»дир. Қиши ўз нутқи ҳақида ўйлаб, асосий гапларини белгилаб олади. Иншо учун режа тузиш 
шунинг учун ҳам зарур. 1 - синфда режа ролини ўқитувчи саволлари, яъни сўроқ гаплар тарзидаги режа 
бажаради; 2 - синфда режа жамоа ўқитувчи раҳбарлигида тузилади; 3 - синфда эса мустақил тузилади. 
Бошланғич синфларда 3 - 5 талик режа тавсия қилинади. 
Болалар аввал ўқиган ҳикояларига режа тузадилар ва уни режа асосида қайта ҳикоя қиладилар, кейин 
баён режаини тузадилар, сўнг бир мавзуга оид бир неча расм (расмлар серияси) асосидаги иншо режасини, 
яъни расмли режа тузадилар, иншога сарлавҳа топадилар. Шундан сўнг тасвирланган воқеа-ҳаракатлар аниқ 
ажратилган, режа тузишга қулай бўлган расм ёки кузатишлар асосида ёзиладиган иншо режаини тузишга 
ўтилади. Режа тузишга ўргатишда олдин нима ҳақида тўхталиш, кейин уни қандай давом эттириш, ундан 
сўнг нима ҳақда айтиш, ниҳоят, ҳикояни қандай тугатиш кераклигини ўқувчиларга тушунтириш фойдали 
усул ҳисобланади. Режа аввал сўроқ гап тарзида, кейин дарак гап, охири номинатив гап тарзида тузилади. 


Режа кўпинча иншо ёзишдан олдин унга тайёрланиш жараёнида (расм асосида ёзиладиган иншо 
режаси каби) тузилади. Баъзан режани экскурсия, кузатишдан олдин, унга тайёргарлик жараёнида тузиш 
мақсадга мувофиқ. Экскурсия, кузатиш, ижтимоий фойдали меҳнат режаси шу ишлар бажарилишидан 
олдин ёки улар юзасидан материал тўплаш, иншо учун материал танлаш ва уни тартибга солиш жараёнида 
тузилади. Бундай режа иншо ёзишдан олдин кўриб чиқилиб, унга айрим аниқликлар киритилади. 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish