Иншони ёзишга тайёрлаш.Оғзаки ёки ёзма иншонинг тури ва вазифасига қараб унга тайёргарлик
кўрилади.
Иншога тайёргарликни ўқитувчи бошқаради, бунга ўқувчиларни иштирок эттиради, уларнинг ўта
фаоллиги ва мустақиллигига эришади. Тайёрлик деганда, биринчидан, ўқувчиларда ниманидир
тасвирлашга, ҳикоя қилишга талаб уйғотадиган вазият яратиш; иккинчидан, иншо учун етарли бўлган зарур
материал йиғиш; учинчидан, мавзуга оид, уни ёритишга мос бўлган тил воситаларини танлаш тушунилади.
Иншога тайёрлик иншони ёзишдан бир неча кун илгари бошланади, дарсдан ташқари вақтларда ва
бошқа дарслар жараёнида ҳам олиб борилади. Оғзаки ёки ёзма иншо устида ишлаш уч босқичга бўлинади:
1) материал йиғиш, яъни кузатиш, экскурсия, меҳнат жараёни, расмни кўриб чиқиш, кинофильм,
спектаклни кўриш, бадиий ва бошқа адабиётларни ўқиш;
2) мавзуга ва уни ёритишга мос материал танлаш, уни тартибга солиш, жойлаштириш, яъни суҳбат,
муҳокама қилиш, зарур материални ажратиш, режа тузиш, луғат устида ишлаш, имло ва лексик томондан
тайёрлаш ва ҳоказо;
3) иншони нутқий шакллантириш, яъни иншо матнини тузиш, уни ёзиш, такомиллаштириш,
хатоларни тўғрилаш ва уни текшириш.
Биринчи ва иккинчи босқичдаги ишлар, одатда, дарсдан ташқари вақтда бажарилади. Масалан,
экскурсия асосидаги иншо учун материал йиғиш уни ёзишдан анча илгари бошланади; табиат ҳодисаларини
кузатиш бир ҳафта, ҳатто ундан кўпроқ давом этади; расмлар эса иншо ёзишдан олдин кўрилади. Шундай
қилиб, иншо ёзиш ёки оғзаки ҳикоя қилиш дарси илгари бажарилган ишларнинг якунидир. Иншо дарсининг
умумлаштирувчилик роли боғланишли нутқ соҳасидаги кўникмаларни эгаллаш меъёрига қараб ортиб
боради.
Иншо дарсининг қурилиши тайёрлов босқичининг характерига боғлиқ. Тайёрлов босқичида қанча
кўп ишланса, иншо дарсида матн устида шунча чуқур ишлаш имконияти яратилади. Иншо ёзишдан олдин
ёки оғзаки ҳикоялашда йиғилган материалларни ўқувчилар ёдига тушириш, уларда қизиқиш уйғотиш,
ёзишга ёки ҳикоя қилишга хоҳиш уйғотиш зарур.
Иншо ёзиш учун 2- синфда одатда бир дарс, зарур бўлиб қолса, иккинчи дарсдан 15-20 минут, 3-
синфда бир ёки бир ярим дарс, айрим вақтларда икки дарсгача ажратилади. Булардан ташқари, иншо
таҳлили ва хатолар устида ишлаш учун 20-25 минут вақт ажратилади. Бунда энг яхши ёзилган иншолар
таҳлил қилинади, имловий, пунктуастион, нутқий, логик хатолар ва мазмундаги етишмовчиликлар устида
ишланади.
Иншо ёзиш дарсида қуйидаги босқичларга риоя қилинади: 1) мавзуни, иншонинг вазифасини эълон
қилиш (ёки ёдга тушириш), уни ўқувчилар билан муҳокама қилиш; 2) кузатиш даврида тўпланган
материални тартибга солиш ёки материал йиғиш (масалан, расмга қараб иншо ёзиш учун расмни кўриш)
мақсадида суҳбат ўтказиш; 3) режа тузиш ёки аввал тузилган режага аниқлик киритиш; 4) матнни нутқий
тайёрлаш, яъни зарур сўзларни ёзиш; сўз бирикмаси, гап ёки боғланишли матннинг айрим қисмини тузиш;
имлоси қийин сўзларнинг ёзилишини тушунтириш ва бошқалар; 5) дарснинг асосий қисми бўлган иншони
ёзиш; ўқувчилар иншони ёзаётганларида, ўқитувчи улар ишини кузатади, айрим ўқувчиларга (бошқаларга
халақит бермай, улар эътиборини чалғитмай) индивидуал ёрдам беради; 6) ўқувчилар ёзган иншоларини
текширадилар, камчиликларини тўлдириб, хатоларини тўғрилайдилар.
Бошланғич синфларда болалар иншони оққа кўчирмайдилар, керакли тузатишларни эҳтиётлик билан
киритадилар, бундай тузатишлар учун иншо баҳоси пасайтирилмайди, аксинча, матнни яхши тўғрилаган
ўқувчи рағбатлантирилади; 7) болалар иншони ўқитувчига текшириш учун топширадилар; ўқитувчи икки
кун ичида текширади.
Кейинги она тили дарсининг иккинчи қисмидан 15-25 минут вақт ажратиб, текширилган иншолар
юзасидан якуний машғулот ўтказилади (иншо таҳлил қилиниб, хатолар устида ишланади).
´қитувчи ҳар бир иншо тури учун ўқув вазифасини белгилаб олади. Масалан, расмлар серияси
асосида биринчи марта ёздириладиган иншо учун қуйидаги вазифалар белгилаб олинади:
1. ´қувчиларни иншонинг янги тури бўлган расмлар серияси асосидаги иншо билан таништириш.
2. Расмли режа асосида матн режасини тузиш.
3. Режа қисмларига мос равишда матнни абзастларга бўлиш ва ҳар бирини хат бошидан ёзиш.
4. Иншо матнини мустақил текшириш ва такомиллаштириш.
´қувчиларнинг мустақиллик даражаси ўсиб боргани сайин, иншога талаб ҳам орта боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |