ҳаракатидаги чиройли жиҳатларни эгаллашга, ҳозирги замон ахлоқий талабларини англашда болаларга
ёрдам беради.
Иншонинг тарбиявий аҳамиятини ошириш учун қуйидагиларга риоя қилиш талаб этилади:
1. Осондан қийинга тамойилига риоя қилган ҳолда оғзаки ва ёзма иншони мунтазам ўтказиб бориш
билан ўқувчиларда мустақилликни тарбиялаш. Мустақил иншо ўқувчилар фаоллигини ўстиради.
2. Иншони ҳаёт билан боғлаш. Бунда кузатишлар асосидаги иншо, кундалик юритиш, қилинган
ишлар юзасидан «ҳисобот» тарзидаги иншо, хат, мақола, ўқилган китоб ҳақида тақриз кабиларнинг
тарбиявий аҳамияти жуда катта.
3. Иншо учун мактаб ва ўқитувчининг тарбиявий вазифаларига мос бўлган мавзу танлаш. Бундай
мавзуларга меҳнат ҳақидаги, кишиларнинг мақтовга лойиқ ишлари ҳақидаги, ахлоқий муаммолар, Ватан
ҳақидаги мавзулар киради. Мавзуни ўқитувчи мактаб шароити ва ўз синфи ўқувчиларининг хусусиятларини
ҳисобга олган ҳолда танлайди.
4. Иншо устида ишлашда ишнинг эмоционаллик даражасини- таъсирини ошириш. Табиатни образли,
эмоционал тасвирлаш, қаҳрамонликни ёки фойдали ҳаракатни қизиқарли, таъсирчан қилиб тасвирлаш.
Ватан сўзида кишининг болаликда ўсиб-улғайган жойи тасвири кўз олдига келади. Ишлаб чиқаришга
экскурсия материали асосида меҳнат ҳақидаги иншо янги тарбиявий имкониятларни очиб беради: унда
болалар ишлаб чиқаришдаги муваффақият ва қийинчиликлар, илғор кишилар ҳақидаги, касб ва
мутахассислик ҳақидаги, техника ҳақидаги маълумотлардан фойдаланадилар. Ишлаб чиқаришга экскурсия
ва меҳнатни тасвирлаш билан боғлиқ ҳолда касб ҳақида суҳбатлашишга тўғри келади ва бу иншода ўз
аксини топади. Меҳнат ҳақидаги иншо газетага мақола шаклида ёзилиши мумкин. Меҳнат ёки ишлаб
чиқариш ҳақидаги иншо мавзуларига «Бизнинг қишлоқ», «Карам узиш», «Боғда», «Бизнинг жамоа
хўжалигимиз», «Почтада», «Дўконда», «Пахтакорларга ёрдамимиз», «Бизнинг ҳашар», «Мактаб ер
участкасида», «Дарахт ўтқазиш» кабилар киради. «Мен нималарни биламан» мавзусидаги танловга болалар
жуда қизиқадилар. Танлов болаларнинг меҳнат кўникмаларини аниқлабгина қолмай, уларни уйда, полизда,
боғда ишлашга рағбатлантиради. Мақсад кишиларга фойда келтирувчи меҳнатга ҳурматни тарбиялашдир.
Қишлоқ мактаб ўқувчилари ота-оналарига сабзавотлар экиш, ҳосилни йиғиш, ўтин тайёрлаш каби ишларда
қандай ёрдамлашганликлари ҳақида ёзадилар. Синфда меҳнат ҳақидаги иншо муҳокама қилинади. Болалар
фойдали, зарурий ижтимоий фаолият сифатида меҳнатнинг моҳиятини тушунтирадилар. Улар ҳар қандай
меҳнат эъзозланишини айтадилар.
Келажак ҳақида «Ким бўлишни хоҳлайман?» мавзусида тайёргарликсиз ҳикоя қилиш тарзидаги иншо
ҳам катта тарбиявий кучга эга.
Жуда яхши ёзилган иншони синфда ифодали ўқиб бериш ва таҳлил қилиш болаларни тарбиялайди.
Баъзи мактабларда болалар иншоси ва ҳатто болалар шеърлари тўплами тузилади, яхши ёзилган ҳикоя учун
танлов эълон қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: