Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

прометафаза 
ажратилади. Бу босқичда ядро қобиғи бутунлай йўқолади. Хромосомалар 
ҳужайра экватор текислиги томон ҳаракатланадилар. Бу вақтга келиб 
микронайчалар ёки ахроматин аппаратининг шаклланиши давом этади. 
Ҳужайра бўлинишининг 
метафаза
фазасида росмана шаклланган 
йўғонлашган хромосомалар экватор текислигида шундай жойлашади-
ларки, уларнинг центромералари айнан ана шу текисликда жойлашадилар, 
хромосоманинг танаси ундан ташқарида ўрин олиши мумкин. Бўлиниш 
урчуғи тўлиқ шаклланган бўлади ва ахроматин ипчалари хромосома 
центромераларини қутблар билан боғлайди. Метафазада центромера билан 
бирлашган иккита хроматидадан иборат хромосомалар яққол кўринади. 
Анафаза
босқичида хромосоманинг центромералари ажралади, шу 
вақтдан бошлаб ҳар бир хроматида янги ҳужайранинг мустақил 
хромосомасига айланади. Ахроматин иплари центромераларга келиб 
уланиб хромосомаларни ҳужайра қутблари томон торта бошлайдилар. 
Шундай қилиб, анафазада интерфаза давридаёқ хромосоманинг икки ҳисса 
ортган 
хроматидалари 
бўлажак 
янги 
ҳужайранинг 
мустақил 
хромосомалари сифатида ҳужайра қутбларига тарқалади. Шу вақтдан 
бошлаб ҳужайрада хромосомаларнинг иккита диплоидли тўплами мавжуд 
бўлади. 
Митознинг 
телофаза
сида хромосомалар қутбларга тўпланиб, 
спираллари ёйила бошлаши натижасида ингичкалашиб, микроскопда яхши 
кўринмайдиган бўлиб қоладилар. Ядро қобиғи ҳосил бўлади. Ядроча ёки 
ядрочалар шаклланиб бошланғич ота-она ядрочалар сонига эга бўладилар. 
Ядрочалар ядронинг мустақил тузилмалари бўлмасдан хромосома 
атрофидаги қисмларда ҳосил бўлиб, уларда рРНК структураси кодланган 
бўлади. Хромосоманинг бу қисми – ген қисми ядрочали тузилма (ят) деб 
аталиб унда рРНК нинг синтези амалга ошади. Ядрочада рРНК нинг 
тўпланишидан ташқари рибосома суббирликлари ҳам шаклланиб, улар 


171 
кейинчалик цитоплазмага ўтиб, Ca
2+
катионлари иштирокида бирлашиб 
оқсил биосинтезида иштирок этувчи бир бутун рибосомаларни шаклланти-
радилар. 
Телофазанинг охирида цитоплазманинг ҳам иккига ажралиши содир 
бўлади. Ўсимлик ва ҳайвонларда 
цитокинез
нинг кечиши ҳар хил бўлади. 
Ўсимлик ҳужайраларида эса ҳужайранинг ўртасида цитоплазматик 
мембрана пайдо бўлиб, атроф томонга ўса бошлайди ва ҳужайрани тенг 
икки қисмга ажратади. Кейин эса целлюлоза қобиғи ҳосил бўлади. Ҳайвон 
ҳужайраларида эса плазматик мембрананинг ўртасида ботиқлик пайдо 
бўлиб, аста-секин торайиши натижасида ҳужайра тенг икки қисмга 
бўлинади. 
Ҳужайранинг митотик циклида (илова – 36-расм) митоз нисбатан 
қисқа босқич бўлиб одатда ярим соатдан уч соатгача давом этади. Митоз 
ҳужайранинг шундай бўлиниш усулики, унинг ёрдамида хромосомалар 
сони ҳар икки янги ҳужайрага ўзгармаган ҳолда ўтади. 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish