Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


V.2.2. Жинсий кўпайишнинг цитологик асослари



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

V.2.2. Жинсий кўпайишнинг цитологик асослари
Эркак ва урғочи жинсий ҳужайраларнинг ўзаро қўшилишидан, яъни 
уруғланган тухум ҳужайра - зиготадан янги организмнинг пайдо бўлиши 
ва ривожланишига жинсий кўпайиш деб аталади. Ҳайвон ва ўсимликлар-
нинг жинсий кўпайишида авлодлараро яқинликнинг изчиллиги жинсий 
ҳужайралар – тухум ҳужайра ва сперматозоидлар орқали амалга ошири-
лади. Бунинг ҳайрон қоларли жойи шундаки, жинсий ҳужайраларнинг 
катталиги организм катталигига нисбатан жуда кичик (одам тухум 
ҳужайрасининг массаси 10
-5 
г, сперматозоидиники эса 10
-9
г) бўлишига 
қарамай, ота-онада мавжуд бўлган барча белги ва хоссаларнинг ирсий 
ахбороти – генларини келгуси авлодларга ўтказади. Бу жараён қандай 
содир бўлади? Ҳайвон ва ўсимликларда жинсий ҳужайраларнинг ривожла-
ниш йўли ҳамда уруғланиш жараёни турлича бўлса-да, аммо улар ҳар 
иккаласининг асосида ўхшаш механизмлар ётади. Ҳайвон ва ўсимликларда 
жинсий ҳужайраларнинг етилишида характерли жараён – 
мейоз
бўлиниш 
содир бўлади. 
Жинсий ҳужайраларнинг ривожланишида рўй берадиган мейоз 
кетма-кет бўладиган икки бўлинишни ўз ичига олади: 
1.
Редукцион бўлиниш, бунда хромосомалар сони икки марта 
камаяди, ҳужайра диплоидли ҳолатдан гаплоид ҳолатга ўтади; 
2.
Эквацион бўлиниш, бунда ҳужайра гаплоид сонли хромосомалар 
тўпламини сақлаб қолади. 
Мейоз цикли кетма-кет содир бўладиган босқичлар қаторидан иборат 
бўлиб, уларда хромосомалар қонуний ўзгаришларга учрайди. Мейознинг 
биринчи бўлинишига кирадиган босқичлар I рақами, иккинчи бўлинишга 
кирадиганлар эса II рақами билан белгиланади. 


172 
Интерфаза
Профаза I
Интеркинез
Профаза II
лептотен
зиготен
пахитен
диплотен
диакинез
Метафаза I
Метафаза II
Анафаза I
Анафаза II
Телофаза I
Телофаза II
Редукцион бўлинишга ядронинг I профазадан I телофазагача, 
эквацион бўлинишга эса II профазадан II телофазага қадар бўлган ядро 
ўзгаришининг цикли киради. 
Иловадаги 37-расмда мейознинг схемаси келтирилган. I профаза 
жуда мураккаб босқич бўлиб лептотен, зиготен, пахитен, диплотен ва 
диакинез деб аталган 5 та кенжа босқичларни ўз ичига олади. 
Лептотен
да хромосомаларнинг спиралсимон ўралиши ва йўғонла-
шиши бошланади. Ёруғлик микроскопида кўринаётган иплар диплоид 
сонда бўлиб митоз профазасининг бошланишидаги хромосомаларга ўхшаш 
бўлади. 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish