Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Хромосомаларнинг структураси (тузилиши)



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

Хромосомаларнинг структураси (тузилиши). 
Хромосомалар 
профазанинг бошланғич даврида ингичка иккита ипсимон 
хроматидалар-
дан иборат бўлади. 
Метафаза босқичидаги хромосомалар тўртта ингичка ипсимон ярим 
хроматидалардан тузилган бўлади. Хроматидалар таркибида хроматин 
моддаси бўлиб у махсус фёльген деб аталувчи кимёвий модда таъсирида 
кизғиш-бинафша рангга бўялади. Хромосомаларни шу модда билан бўяб 
микроскопда кўриш ва тасвирлаш орқали уларнинг тузилишига оид ноёб 
далиллар олинади. Хромосоманинг ҳар хил қисмлари бир хилда бўялмас 
экан. Уларнинг тўқ бўяладиган қисмини 
гетерохроматин 
деб юритилади. 
Хромосоманинг бу қисмлари кучли спираллашган бўлиб, улардаги генлар 
фаолияти жуда суст бўлади. Хромосоманинг яхши бўялмайдиган қисм-
ларини 
эухроматин 
дейилади (34-расм). Хромосоманинг бу қисмларида 
аксарият генлар жойлашган бўлиб, бу қисмнинг спираллари нисбатан 
ёйилган бўлади. Эухроматин фаолият кўрсатаётган генлардан ташкил 
топган. Гетерохроматин ва эухроматин қисмларининг хромосомаларда 
галма-галланиб жойланиш тартиби ҳар қайси хромосома учун специфик - 
ўзига хос ва турғун бўлади. 
Хромосомаларнинг ички тузилишини махсус дифференциация 
қилувчи бўёқлар деб аталган реактивлар таъсир эттириб тадқиқ қилинади. 
Хромосомаларнинг гетерохроматин ва эухроматин қисмлардан иборатлиги 
айниқса политен хромосомалар деб аталган беқиёс йирик хромосомаларда 
34-расм. 
Хромосома тузилишининг схемаси. 
(а - эухроматин қисмлар;
б - гетерохроматин қисмлар): 
1.
иккита хроматидалар; 
2.
иккита хромонемалар; 
3.
хромомералар; 
4.
матрикс; 
5.
центромера билан биргаликдаги 
бирламчи белбоғ; 
6.
ядроча; 
7.
хромосома йўлдоши. 


168 
яққол кўзга ташланади. Бундай хромосомалар 1881 йилда Е.Бальбиани 
томонидан дрозофила (мева) пашшаси сўлак безларида топилган. Улар 
оддий хромосомаларга нисбатан 100-200 марта узун ва 1000 марта кўп 
хромонемаларга эга бўлади. Бундай гигант хромосомалар кўп марта 
такрорланувчи эндомитоз оқибатида пайдо бўлади. Эндомитозда 
хромосома хроматидалари кўп марта бўлиниб унга ёпишган ҳолда қола 
беради, ҳужайра эса бўлинмайди, натижада жуда кўп (1000 дан ортиқ) 
хроматидадан иборат политен хромосома ҳосил бўлади. Улардаги 
гетерохроматинлари ёнма-ён жойлашиб қуюқ рангдаги дискларни ҳосил 
қилади. Бундай хромосомалар цитогенетик тадқиқотлар учун ғоят 
қимматли объект ҳисобланади. 
Хромосомалар ҳаётида иккита физиологик - ядронинг бўлиниши ва 
интерфаза - ядронинг икки марта бўлиниши орасидаги даврлар мавжуд. 
Ядронинг бўлиниш давридаги хромосомалар ўртача 0,2-20 мкм бўлиб 
дастлаб бир-бирига яқин жойлашган ўзаро ўхшаш иккита хроматидадан 
иборат бўлади. Кейинроқ хроматидалар бир-биридан тўлиқ ажралиб ҳар 
қайси бири айрим янги авлод хромосомасига айланади. Ядронинг икки 
марта бўлиниши орасидаги даврда ҳар қайси янги авлод хромосомаси тенг 
бўлиниб ўзаро яқин жойлашган иккитадан хроматидалар ҳосил қилади. 
Шундай ҳолатда янги авлод хромосомалари эски ядронинг бўлиниши 
жараёнида ҳосил бўлаётган иккита янги ядрога, бинобарин, айрим-айрим 
ҳужайраларга ўтади. 
Хроматидалар таркибидаги нуклеопротеидлар буралиб йўғонлашган-
да (15-25 нм) ип шаклида бўлиб уни 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish