V б о б. ХРОМОСОМАЛАР ТУЗИЛИШИ ВА
ФУНКЦИЯСИНИНГ ЦИТОЛОГИК АСОСЛАРИ
V.1. Организмлар хромосомаларининг кариотипи
ва морфологияси
Тирик организмлар ҳужайрасини ўрганувчи фан
цитология
деб
аталади. Бу фанда қўлланиладиган цитологик методнинг ирсият,
ирсийланиш ва ўзгарувчанликнинг моддий асосларини тадқиқ қилишда
аҳамияти жуда катта. Бу метод ёрдамида ҳужайранинг ирсий ахборот
манбаи бўлган генларни ташувчи ва уларнинг фаолиятини таъмин этувчи
қисмлар, айниқса, хромосомаларнинг тузилиши ва функциясига оид бой
далиллар олинди. Бу метод ёрдамида дурагайларни генетик таҳлил қилиш
методига боғлиқ бўлмаган ҳолда, ҳужайра ядросининг, ундаги
хромосомаларнинг ирсиятдаги роли кашф этилди. Цитологик тадқиқотлар
натижасида ҳужайранинг митоз, мейоз усулида бўлиниши, гаметалар
ҳосил бўлиши, уларнинг қўшилиб зигота ҳосил қилиши жараёнида
хромосомалар ҳолати ва фаолиятига оид қонуниятлар аниқланди.
Цитологиянинг генетика фани ривожланишида катта аҳамиятга эга
бўлган кашфиётлари асосан қуйидагилардан иборат:
Ўсимлик ва ҳайвон организмларининг ҳар қайси тури маълум ва
турғун сондаги, ҳар хил шакл ва катта-кичикликдаги (кўламдаги)
хромосомалар тўплами (кариотип) га эга (32-расм);
32-расм.
Бир хил масштабда тасвирланган ҳар хил ўсимлик ва ҳайвон
турларининг кариотиплари.
1-диатом сувўти (
Cocconcis placentula
); 2-мева пашшаси
(
Drosophila melanogaster
); 3-мураккабгулли (
Crepis capillaris
);
4-чигиртка (
Gomphocerus rufus
); 5-қўнғиз (
Gerris lateralis
).
Уларнинг тана ҳужайрларида жинсий ҳужайралардагига нисбатан
хромосомалар сони икки ҳисса кўп бўлади. Тана ҳужайраларидаги
хромосомалар сони
диплоид
деб аталиб “2n” билан белгиланади. Жинсий
ҳужайралардаги хромосомалар сони
гаплоид
деб аталиб “n” билан
ифодаланади (4-жадвал).
165
Цитологиянинг юқорида баён этилган ютуқлари генетика фани кашф
этган ирсийланиш ва ирсият қонунларининг тўғри эканлигини тасдиқлади,
янги қонуниятлар очиш учун асос бўлиб хизмат килди.
Мендель қонунларининг қайта кашф этилишидан кўп вақт ўтмасдан
1902 йилда Т.Бовери Германияда, В.Сэттон Америкада бир вақтнинг ўзида
гомологик ва ногомологик хромосомаларнинг мейоз ва жинсий
ҳужайраларнинг ҳосил бўлиши ва уларнинг уруғланиб зигота ҳосил
қилиши жараёнидаги фаолияти билан аллел ва ноаллел генларнинг
белгилар ирсийланишини таъмин этишдаги фаолияти орасида параллелизм
(ўхшашлик) бор эканлиги ҳақидаги хулосага келишди.
Қайд этилган далиллар негизида генларнинг хромосомада
жойлашганлиги ҳақидаги тушунча шакллана бошланди. Америкалик олим
Т.Морган ва унинг шогирдлари – Г.Меллер, А.Стертевант ва К.Бриджес-
ларнинг цитогенетик тадқиқотлари натижасида ирсиятнинг хромосома
назарияси яратилди (1911 й.).
Бу назарияга биноан генлар муайян сонда, муайян тартибда қатор
тизилган ҳолда хромосомаларда жойлашган. Битта хромосомада
жойлашган генлар келгуси авлодларга одатда бириккан ҳолда
ирсийланадилар. Бу ҳақда мукаммал маълумот кейинги бобларда берилган.
4-жадвал
Айрим ўсимлик, ҳайвон турлари ва одамда
хромосомаларнинг гаплоид сони
Ўсимликлар
Ҳайвонлар
Хламидоманада 16
Нейроспора 7
Жигар мохи 260
Карам 9
Картошка 24
Пиёз 8
Помидор 12
Нўхат 7
Арпа 7
Юмшоқ буғдой 21
Жавдар 7
Шоли 12
Маккажўхори 10
Ғўза 13, 26
Зиғир 15
Олича 16
Олхўри 24
Ўрик 8
Шафтоли 8
Қарағай 12
Дуб 12
Бук 12
Радиолярия 800 атрофида
Безгак плазмодияси 1
Чучук сув гидраси 16
Ёмғир чувалчанги 18
От аскаридаси 1, 2
Циклоп 2
Краб 127
Уй пашшаси 6
Тут ипак қурти 14, 28
Карась 47
Сазан 52
Окунь 14
Тритон 12
Каптар 40
Товуқ 39
Уй сичқони 20
Йирик шохли қорамол 30
Эчки 30
Қўй 27
От 33
Шимпанзе 24
Одам − 23
166
Do'stlaringiz bilan baham: |