Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Хромосомалар морфологияси ва ўлчами



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

Хромосомалар морфологияси ва ўлчами.
Хромосомалар шакли ва 
катта-кичиклиги ҳужайра бўлинишининг метафаза даврида ўрганилади. 
Чунки бу даврда хромосомалар қисқариб, йўғонлашиб тўлиқ шаклланиб 
ҳужайранинг экватор текислигида яхши кўринадиган ҳолатда жойлашган 
бўладилар. 
Ҳар бир хромосоманинг шакли, асосан унда 
центромера
(бирламчи 
белбоғ)нинг қайси қисмда жойлашганлигига боғлиқ. Центромераларнинг 
жойлашишига қараб хромосомаларни қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин 
(33-расм). 
1.
Метацентрик хромосомалар. Уларда центромера хромосома-
нинг ўртасида жойлашиб уни икки ўзаро тенг қисмга бўлади. Ҳар бир қисм 
хромосома елкаси деб юритилади. Агар хромосома узун бўлса, центромера 
уни тенг иккига бўлади ва у лотинча V ҳарфига ўхшаш шаклга эга бўлади 
(33-расмнинг 1-шакли). Агар центромера қисқа бўлган хромосоманинг 
марказида бўлса у 33-расмнинг 7-шаклида кўрсатилган ҳолатда бўлади. 
33-расм.
Метафаза босқичидаги хромосомаларнинг ҳар хил типлари. 
1, 7- метацентрик (тенг елкали); 2- субметацентрик (кучсиз елкалари 
тенг бўлмаган); 3, 4, 5- акроцентрик (кескин елкалари тенг бўлмаган); 
6- телоцентрик (центромераси қарийб хромосома охирида); 8- акро- 
центрик иккиламчи белбоғи билан; 9- йўлдошли; центромералар оқ 
думалоқ шаклда берилган.
2.
Субметацентрик хромосомалар. Уларда центромера хромосома 
танасининг бир учига яқинроқ жойлашиб, уларни нотенг елкали ва бир 
томон елкаси жуда қисқа қисмларга бўлади. 33-расмнинг 2 ва 3-шакллари). 
3.
Акроцентрик хромосомалар. Бу хромосомалар таёқчасимон 
шаклда бўлиб, центромера улар танасининг бир учида жойлашган бўлади. 
Уларда иккинчи елка жуда ҳам кичик нуқтасимон шаклда бўлади (33-
расмнинг 4 ва 5-шакллари). 
4.
Телоцентрик хромосомалар. Уларда центромера хромосома-
нинг учида жойлашган бўлади (33-расмнинг 6-шакли). 
5.
Иккиламчи белбоғга эга бўлган акроцентрик хромосомалар 
(33-расмнинг 8-шакли). 
6.
Йўлдошли 
акроцентрик 
хромосомалар. 
Бу 
типдаги 
хромосомаларда иккиламчи белбоғ узун бўлиб хромосоманинг кичик 
нуқтасимон бўлагини ажратиб қўяди. Бу қисмни хромосоманинг йўлдоши 


167 
деб аталади ва у ингичка ипсимон қисм орқали хромосоманинг танасига 
уланган бўлади (33-расмнинг 9-шакли). 
Центромера (бирламчи белбоғ) лар хромосомаларнинг муҳим 
қисмларидан ҳисобланиб, улар бўлиниш урчуғи ипларига уланиб 
хромосомаларнинг ҳужайра бўлиниши жараёнида унинг қутбларига 
ҳаракатланишларини таъмин этади. 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish