163
ҳам кузатилади. Бу гуруҳ F
2
ўсимликларида тола чиқиши бўйича
ўзгарувчанлик кўлами биринчи гуруҳ ўсимликларига нисбатан кичик.
Вариация коэффициенти 7% га тенг.
Энди ғўза ўсимлиги тола чиқиши ирсийланишининг генотипик
асослари билан танишамиз. Мураккаб миқдор белги бўлган тола
чиқишининг ирсийланиши кўп полигенларнинг ўзаро
мураккаб
комбинатив таъсири орқали амалга ошишлиги исбот этилди. Тола чиқиши
камида икки гуруҳ генлар томонидан бошқарилади.
1. Ғўзада тола чиқиши (ҳосилдорлиги) нинг генетик бошқарилишида
полимер генлар иштирок этиб, улар фенотипик намоён бўлишларига қараб
ўз навбатида икки гуруҳга бўлинади.
1.1 Полимер олигогенлар – Fr
A
– fr
A
ва Fr
D
- fr
D
. Улар полимерия
типида фаолият кўрсатиб тола ривожланишига
кучли фенотипик эффект
кўрсатадилар. Бу генлар тола чиқиши полимер генларининг альтернатив
фаолиятини таъмин этадилар. Олигогенларнинг
рецессив аллеллари
рецессив гомозигота ҳолатда (fr
A
fr
A
fr
D
fr
D
) полимер генларнинг фаолиятини
тўхтатиб полимер толанинг бўлмаслигини таъмин этадилар.
1.2 Кумулятив (аддитив) эффект таъсирига эга бўлган одатдаги
полимер генлар (Fr
1
-fr
1
, Fr
2
- fr
2
, Fr
3
- fr
3
… Fr
n
- fr
n
). Бу генларнинг доминант
аллеллари олигогенлар доминант аллелларининг фонида таъсир кўрсатиб
толанинг миқдор ҳосилдорлигини таъминлайди.
Ғўза умумий тола чиқишининг 60-70 %
ана шу кумулятив полимер
генлар томонидан бошқарилишлиги аниқланган.
2. Чигит тукланиши генларининг тола чиқишига плейотроп таъсири.
Бу генлар ўз таъсир доираларига қараб иккига бўлинади:
2.1 Чигит тукланишини таъмин этувчи асосий структуравий генлар –
F
t1
- f
t1
, F
t2
- f
t2
. Тола умумий ҳосилдорлигининг 30-35% бу генлар доминант
аллелларининг ижобий плейотроп таъсири туфайли ривожланади. Бу тола
шартли равишда плейотроп тола деб аталади.
2.2 Ген ингибитор I-i. Бу геннинг доминант аллеллари гомозигота (II)
ҳолатда тукланишни ривожлантирувчи асосий структуравий генларнинг
фаолиятини тўхтатиб қўйиш орқали бу генларнинг
тола ривожланишига
бўлган ижобий плейотроп эффектини йўққа чиқаради.
Шундай қилиб, олинган тажриба далилларига суянган ҳолда аллел
бўлмаган генлар ўзаро таъсирининг янги
типи-комбинирланган таъсир
типи ҳақидаги назария шакллантирилди. Унга мувофиқ, ғўза чигити тола
қоплами (тук+тола) нинг ирсийланиши полигенлар томонидан бошқари-
либ, уларнинг фаолиятида бир вақтнинг ўзида генлар ўзаро
таъсирининг
полимерия, комплементария (асосий ва қўшимча генлар ўртасидаги ўзаро
таъсир), эпистаз, плейотропия каби типлари, ҳамда модификатор
генларнинг таъсири кузатилади.