Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

генетик 
варианса
деб номланади ва у умумий фенотипик вариансанинг нисбатан 
кўп қисмини ташкил этади. 
Миқдор белгиларнинг ирсийланишига ва ирсий ўзгарувчанлигига 
генетик вариансадан ташқари муҳит шароити ҳам сезиларли таъсир 
кўрсатади. Умумий фенотипик вариансанинг муҳит шароити таъсирида 
намоён бўладиган қисмини 
муҳит вариансаси
деб аталади ва 
2
E

белгиси 
билан ифодаланади. 
Шундай қилиб, умумий фенотипик варианса генетик (аддитив, 
доминант, ноаллел) вариансалар ҳамда муҳит вариансаси йиғиндисидан 
ташкил топган бўлади. Ушбу қонуниятни қуйидаги формула билан 
ифодалаш мумкин. 
(
2
2
G
P



2
A

+
2
D

+
2
H

)+
2
E

Умумий фенотипик вариансани белгиловчи генетик ва муҳит 
вариансаларининг намоён бўлиш бўйича нисбати ҳар хил белгилар учун 
ҳар хил бўлиши мумкин. Масалан кремнийли маккажўхори навларида 
ҳосилдорликни сўтасининг диаметри асосан доминант варианса 
белгилайди. Шу билан бирга ўсимлик ҳамда сўта узунлиги эса асосан 
аддитив варианса томонидан белгиланиши аниқланган. 
Шундай қилиб, аксарият миқдор белгиларнинг ирсийланиши ва 
дурагай авлодларида ирсий ўзгарувчанлик доираси кўп полигенлар 
комплексининг фаолияти туфайли фенотипик ва генотипик хилма-хиллик 
бериш доирасига боғлиқ экан. Шунинг билан бирга миқдор белгиларнинг 
ирсийланиши ва фенотипик ўзгарувчанлиги ташқи муҳит шароитига ҳам 
боғлиқ. Шунинг учун ҳам умумий фенотипик вариансани белгилашда 
генотипик вариансаларнинг ўрни ва аҳамиятини белгилаш ҳамда миқдор 
белгиларнинг ирсийланиш кўрсаткичини аниқлаш учун махсус генетик 
тажриба ўтказилади. Ирсийланишнинг яъни генотип таъсири кўрсаткичи
 
h
2
белгиси билан ифодаланади. 
Агар белгининг намоён бўлишини фақат генотипик омил муҳит 
таъсирисиз таъмин этган бўлса, 
h
2
=1 га тенг бўлади, яъни 100 фоиз бўлади. 
Бундай ҳолат нисбатан кам бўлса-да учраб туради. Масалан, одамларда қон 
группаларининг ирсийланиши ва ривожланишида 
h
2
=1 га тенг эканлиги 
исботланган. Бошқача айтганда, бу белгининг ривожланиши 100 фоиз 
генотипик омилга боғлиқ эканлиги кўрсатилган. 
Агар белгининг ўзгарувчанлиги фақат ташқи муҳитга боғлиқ бўлса
h
2
=0 га тенг бўлади. Ниҳоят агар белгининг фенотипик ривожланишида 
генотипик ва муҳит омиллари тенг кўламда иштирок этган бўлса, 
h
2
=0,50 
ёки 50 фоизга тенг бўлади. 
Ирсийланиш кўрсаткичи (
h
2
) генетик ва фенотипик корреляцияларга 
боғлиқ. Уларнинг ўзаро нисбатини аниқлаш учун ушбу гуруҳ организмлар 
ирсият кўрсаткичи (
h
2
) қуйидаги формула 
h
2
=
rp/rg
ёрдамида аниқланади. 
Бунда rp - фенотипик корреляция коэффициенти, rg- генотипик 


158 
корреляция коэффициенти. Мисоллар келтирайлик. Одам генетикаси 
далилларига кўра бир зиготадан пайдо бўлган эгизакларнинг ўзаро генетик 
корреляция коэффициенти бирга тенг. Бир ота-онадан туғилган
фарзандлар (сибслар) нинг генотипик корреляция коэффициенти 0,5 га 
тенг, чунки улар генотипининг ярми онадан, ярми отадан ўтган. 
Агар умумий келиб чиқишга эга бўлган ўзаро қариндош товуқларда 
бу белги бўйича вариация коэффициенти 0,375 га тенг бўлса, у вақтда 
ирсийланиш кўрсаткичи 0,75 га тенг. Ирсийланиш кўрсаткичини 
аниқлашнинг яна бир методи мавжуд бўлиб у селекция натижасини таҳлил 
қилиш учун зарур. Ҳар қайси белги учун ирсийланиш коэффициенти 
кўрсаткичини билиш, бу белги бўйича селекция жараёнининг самарали 
йўналишини аниқлашда катта аҳамиятга эга. 
Уй ҳайвонларида ирсийланиш коэффициентини (
h
2
) аниқлашда 
амалга оширилган тадқиқотлар натижаси қуйидагича бўлган. Ирсийланиш 
коэффициенти қорамолларда туғилган вақтида 40-50 фоиз, қўйларда жун 
узунлиги бўйича 25 фоиз, чўчқаларда вазни бўйича 30 фоиз, қорамолларда 
серсутлик бўйича 30 фоизга тенг. 
Ўсимлик ва ҳайвонларнинг умумий фенотипик ўзгарувчанлигини 
таъмин этишда ирсиятнинг ўрнини аниқлаш катта аҳамиятга молик вазифа 
ҳисобланади. Умумий фенотипик вариансасининг намоён бўлишида 
ирсиятнинг ҳиссаси ирсийланиш даражаси (
h
2
) орқали ифодаланади. 
Ирсийланиш даражаси қуйидаги формула ёрдамида аниқланади. 
2
2
2
p
g
h



Бинобарин фенотипик варианса икки таркибий қисмдан-генотипик 
варианса (
2
g

) ва муҳит вариансаси (
2
p

) дан ташкил топган. Миқдор 
белгилар селекциясининг генетик асослари ва унда қўлланиладиган 
статистик 
методлар 
ҳақида 
мукаммал 
маълумот 
дарсликнинг 
“Селекциянинг генетик асослари” бобида берилади. 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish