Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Зиготен босқичда гомологик хромосомалар конъюгацияланиб, яъни  бир-бирига туташиб  синапсис



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

Зиготен
босқичда гомологик хромосомалар конъюгацияланиб, яъни 
бир-бирига туташиб 
синапсис
ҳосил қиладилар. Бу жуда муҳим генетик 
ҳодисаси бўлиб гомологик хромосомаларнинг айрим қисмлари билан ўрин 
алмашиниш яъни 
кроссинговер
ҳодисасининг рўй беришига имкон 
яратади. Икки ўзаро туташган бундай хромосомалар 
бивалент
деб 
аталади. Шундай қилиб, бивалент тўртта хроматидадан ташкил топади. Ўз 
ўлчами, шакли билан бир-бирига ўхшаш бўлган хромосомалар жуфти 
гомологик хромосомалар
деб аталади. Бир жуфт хромосома иккинчи 
жуфт хромосомадан фарқ қиладиган бўлса, уларни 
ногомологик 
хромосомалар деб аталади. 
Пахитен (
йўғон иплар босқичи) ҳар бири икки хроматидадан
 
ташкил 
топган конъюгацияланувчи хромосомалар гаплоид сонли бивалентлар 
ҳосил қилиш билан характерланади. Бу босқичда хромосоманинг 
хромомерали тасвири яхши фарқланади. Пахитенда синаптик комплекс-
нинг шаклланиши тугалланади. 
Диплотен
босқичида конъюгацияланган гомологик хромосома-
ларнинг 4 та хроматидали бивалентлари яққол кўринади. Бу босқичда 
гомологик хромосомаларнинг айнан ўхшаш қисмларида ўзаро бир-биридан 
узоқлашиш бошланиб, у кейинчалик хромосомаларнинг барча қисмларида 
кузатилади. Хромосомалар бир-биридан ажралаётган вақтда уларнинг 
буралиши содир бўлиб пировардида хиазмалар деб аталган Х-симон 
шаклни оладилар. Хиазмаларнинг мавжудлиги хроматидалар ўртасида 
кроссинговер содир бўлганлигидан дарак беради, яъни уларда айрим 
қисмлари билан ўрин алмашиниш юз берган бўлади. 


173 
Диакинез 
босқичида хромосомаларнинг максимал спираллашиши ва 
йўғонлашиши юз беради, натижада хромосомалар калта йўғон таёқча 
шаклига кирадилар. Шу билан профаза I тугайди. 
Метафаза I 
да ядро қобиғи бузилади. Ядрочалар йўқолади. 
Бивалентлар экватор текислигида жойлашиб метафаза пластинкаларини 
ҳосил қилади. Хромосомалар кучли спираллашган яъни калталашган ва 
йўғонлашган. Хромосомаларнинг спираллашиши анафаза I га қадар давом 
этади. 
Анафаза I
да хромосомалар қарама-қарши қутбларга тортилади. 
Мейоз I анафазасининг митоз анафазасидан фарқи шундаки анафаза I да 
битта центромерага уланган иккита хроматидадан ташкил топган 
хромосомалар тарқалади. Алоҳида қайд этиш керакки, ҳар бир жуфтнинг 
(бивалентнинг) оталик ва оналик хромосомаларининг тенг ҳолдалик 
эҳтимоллиги бўйича икки қутбнинг исталган бирига тортилади, агарда 
улардан бири битта қутбга тортилса, иккинчиси албатта бошқа қутбга 
тортилади. Бу маънода гомологик хромосомалар бир-бирига боғлиқдир. 
Аммо гомологик хромосомаларнинг ҳар бир жуфти, бошқасига нисбатан 
мустақил тақсимланиб хромосомаларнинг турли хил комбинацияларини 
келтириб чиқаради. 
Телофаза 
I да хромосомаларнинг қутбларга ажралиши тугалланиб, 
ҳар бир гомологик хромосома тўплами атрофида ядро қобиғи ҳосил бўлади 
ва битта ҳужайрадан иккита янги ҳужайра ҳосил бўлади 
Мейоз I ва мейоз II ўртасидаги интерфаза қисқа муддатли ёки 
умуман бўлмайди. Унинг мейоз I ва митоз интерфазасидан асосий фарқи 
шундаки, унда янги ДНК синтези рўй бермайди. 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish