Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

Мейоз II. 
Мейоз
 
II нинг бошланишида хромосомалар икки ҳисса 
ортган жуфт хроматидалар умумий центромера билан бирлашган бўлади. 
Аммо ҳар бир ҳужайра митоз ва мейоз I нинг бошланишидаги каби 
хромосомаларнинг қўш (2n) тўпламига эмас, балки якка (n) тўпламига эга
бўлади. 
Профаза
 
II да хромосомалар яхши фарқланади. Бир-биридан узоқла-
шаётган хроматидалар ҳали ажралмаган центромера билан уланган 
бўладилар. 
Метафаза II да хромосомаларнинг қўш структураси яхши ифодалан-
ган бўлади. Хромосомалар ўз центромералари билан экватор текислигидан 
жой оладилар. 
Анафаза II да центромераларнинг ажралиши рўй беради ва ҳар бир 
хроматида мустақил хромосомага айланади. 
Телофаза II да хромосомаларнинг қутбларга тарқалиши поёнига 
етади ва цитокинез бошланади. 
Шундай қилиб, биринчи мейоз бўлинишида хромосомалар сони 
гаплоид бўлган иккита ядро ҳосил бўлади; шу сабабли мейознинг биринчи 
бўлиниши редукцион бўлиниш дейилади.


174 
Иккинчи бўлинишда эса ҳар бир янги ядро яна бўлинади, аммо 
эндиликда хроматидадан ҳосил бўлган хромосома ажралади, шу сабабли 
митоз типида бўладиган иккинчи бўлинишни эквацион бўлиниш деб 
аталади. Бинобарин, мейоз бўлинишга киришган ҳар бир ҳужайра кетма-
кет икки бўлинишдан сўнг гаплоид сондаги хромосомага эга бўлган тўртта 
ҳужайра ҳосил бўлади. Органоидлар мейозда митозда бўлгани каби 
ҳужайралар ўртасида тасодифан тақсимланадилар. 
Организмларнинг жинссиз кўпайиши вақтида ирсий ахборотнинг 
бир ҳужайра авлодидан кейинги авлод ҳужайрасига ўтказилиш механизми 
– митозни жинсий кўпайиш вақтидаги ана шундай механизм бўлган мейоз 
билан ўзаро таққослаш 5-жадвалда келтирилган.
Хромосомалар фаолияти ҳужайранинг митоз ва мейоз бўлиниб 
кўпайишлари – янги авлод ҳужайралар ҳосил қилиниши жараёнида амалга 
оширилади. Шу сабабли ҳар икки бўлинишнинг биологик аҳамияти катта. 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish