Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. юридик шахснинг органлари



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   407
45-модда. юридик шахснинг органлари
юридик шахс қонунларга ва таъсис ҳужжатларига мувофиқ иш 
олиб борадиган ўз органлари орқали фуқаролик ҳуқуқларига эга 
бўлади ва ўз зиммасига фуқаролик бурчларини олади. юридик шахс 
органларини тайинлаш ёки сайлаш тартиби қонун ҳужжатлари ва 
таъсис ҳужжатлари билан белгиланади.
Қонунда назарда тутилган ҳолларда юридик шахс ўз иштиро-
кчилари орқали фуқаролик ҳуқуқларига эга бўлиши ва фуқаролик 
бурчларини ўз зиммасига олиши мумкин.
Қонунга ёки юридик шахснинг таъсис ҳужжатларига мувофиқ 
юридик шахс номидан иш олиб борадиган шахс ўзи вакили бўлган 
юридик шахс манфаатлари йўлида ҳалол ва оқилона иш олиб бориши 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 майдаги «Пқ–872-
сонли «Суғурта хизматлари бозорини ислоҳ қилиш ва янада ривожлантиришнинг 
қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори / Ўзбекистон Республикаси қонун 
ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, № 20–21, 172-б.


123
4-боб. Юридик шаxслар
керак. У юридик шахс муассислари (иштирокчилари, аъзолари) талаби 
билан, агар қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган 
бўлмаса, юридик шахсга етказган зарарини тўлаши шарт.
1. қонунчиликда назарда тутилган юридик шахс белгилари 
(ФКнинг 39-моддаси шарҳига қаранг.) ким ёки нима юридик 
шахснинг хатти-ҳаракатини йўналтириб туради, юридик шахснинг 
яхлитлигини таъминлайди, унинг мол-мулкини тасарруф этади
фуқаролик муомаласида ва судда унинг номидан иш кўради ва ш.к. 
саволларга жавоб бермайди. шарҳланаётган модданинг биринчи 
қисми ФК 39-моддасининг қоидаларини аниқлаштириб, юридик шахс 
фуқаролик муносабатларида ўзининг ички ташкилий тузилмасига 
кирувчи органлар орқали иштирок этишини назарда тутади.
Ҳуқуқни қўллаш маъносида моддадаги матн мазмунига кўра, 
органлар тушунчасини ташкилотнинг манфаатларини бошқа ҳуқуқ 
субъектлари билан бўладиган муносабатларда алоҳида махсус 
ваколатларсиз, яъни ишончномасиз ифодалайдиган шахсни (якка-
бошчи органни) ёки шахслар гуруҳини (коллегиал органини) 
англатувчи ҳуқуқий атама маъносида англаш лозим. Юридик 
шахснинг фуқаролик муносабатида иштирок этиши махсус ҳуқуқий 
восита – вакиллик институтлари орқали таъминланади.
Юридик шахс битта органга (директор, бошқарув ва ш.к.), худди 
шу каби бир вақтнинг ўзида бир неча органга (масалан, директор 
ва дирекция, бошқарув ва бошқарув раиси) эга бўлиши мумкин. 
Агарда юридик шахс таъсисчи битта бўлса орган тайинланади, агарда 
иштирокчилар (таъсисчилар) бир нечта бўлса, орган сайланади.
шарҳланаётган моддада юридик шахснинг ижро органлари 
тўғрисида гап кетар экан, айнан унинг кундалик (жорий) ишларини 
бошқарувчи, кўпгина юридик шахсларда (масалан, хўжалик 
жамиятлари – мЧЖ, АЖ ва бошқалар) мустақил ваколат бериб 
қўйилган орган тўғрисида сўз юритилаётганини тушуниш тўғри 
бўлади. Улар қонунда ва таъсис ҳужжатларида кўрсатилганидан 
ташқари, юридик шахсларнинг иродасини таркиб топтирувчи 
органлар жумласига кирмайди. Булар жумласига юридик шахслар 
аъзоларининг (иштирокчиларининг) умумий йиғилишлари, айрим 
турдаги юридик шахсларда эса, шунингдек, уларнинг аъзолари (иш-
ти рокчилари) томонидан сайланадиган кузатув кенгаши (бошқарув) 
киритилади.


124
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
Таъкидлаш керакки, кўрсатиб ўтилган юридик шахслар билан бир 
қаторда, алоҳида турдаги шундай юридик шахслар ҳам борки, уларда 
иродани таркиб топтирувчи вазифалар билан фуқаролик ҳуқуқ 
муносабатларида ижро вазифаларида иштирок этиш бир-биридан 
ажратилмайди. Булар юридик шахсларни бошқаришнинг битта 
органи ваколатига киритилган. хусусан, хўжалик ширкатларида 
унинг аъзоларининг (иштирокчиларининг) умумий йиғилиши, 
унитар корхоналар ва муассасаларда – уларнинг раҳбарлари ана 
шундай орган бўлиб ҳисобланади.
2. шарҳланаётган модданинг иккинчи қисмида қонун ҳужжат-
ларида назарда тутилган ҳолатларда юридик шахслар ўз органларини 
четлаб ўтиб иштирокчилари орқали фуқаролик ҳуқуқларга эга 
бўлиши ва ўз зиммасига фуқаролик мажбурият ларни олиши 
мумкинлиги тўғрисидаги меъёрлар ўрнатилган. Бундай ҳолатлар, 
хусусан, уларнинг номидан ишончнома асосида иш кўрувчи хўжалик 
ширкатлари, шунингдек, акциядорлик жамиятларидаги аффилланган 
шахслар учун қўлланилади
8
.
шарҳланаётган модданинг учинчи қисмида қонунга ёки юридик 
шахснинг таъсис ҳужжатларига мувофиқ юридик шахс номидан иш 
олиб борадиган шахс ўзи вакил бўлган юридик шахс манфаатлари 
йўлида ҳалол ва оқилона иш олиб бориши, ўз имконияти даражасида 
ва қонуний усуллар ва воситалар ёрдамида ўзи вакиллик қилаётган 
юридик шахснинг мақсадига эришиши учун ва унинг манфаатларини 
ҳимоя этиш учун ҳаракат қилиши лозимлиги тўғрисидаги меъёрлар 
белгилаб берилган. шарҳланаётган қисмнинг меъёрларига мувофиқ 
у бу талабларнинг бузилганлиги учун жавобгарликка тортилади, 
бу жавобгарлик юридик шахсга етказилган зарарни тўлаш 
мажбуриятида ифодаланган. Айтиш мумкинки, шарҳланаётган қисм-
нинг зарарни ундиришга оид меъёрлари диспозитив хусусиятга эга 
8
«Акциядорлик жамиятларида аффилланган шахслар, уларнинг 
ҳисобини олиб бориш ва ахборотларни ошкор қилиш тартиби тўғрисидаги 
низом» Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги 
қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат 
қилиш маркази, молия вазирлиги ва монополиядан чиқариш ва рақобатни 
ривожлантириш давлат қўмитасининг 2002 йил 20 ноябрдаги 2002–14, 
131, 7-сон қарори билан тасдиқланган, Адлия Вазирлиги томонидан 
29.01.2003 йилда рўйхатга олинган. (2003 йил 29 январь, рўйхат рақами 
1212 – Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари Тўплами, 2003 
йил, 1–2-сон)


125
4-боб. Юридик шаxслар
бўлиб, улар нафақат қонун ҳужжатлари томонидан, балки шартнома 
томонидан ҳам ўзгартирилиши ёки тўлиқ бекор қилиниши мумкин. 
Агар юридик шахс ва унинг номидан иш кўраётган жисмоний 
шахс ўртасида меҳнат шартномаси тузилган бўлса, жисмоний шахс 
меҳнат ҳуқуқлари асосида жавобгарликка эга бўлади. шунингдек, 
таъкидлаш жоизки, мазкур қисм таҳририда кўзда тутилган жавоб-
гарлик айбдорлик тамойилига асосланганлигига шубҳа қилмаса ҳам 
бўлади.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish