112
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
Юридик шахсларни рухсат бериш
тартибида ташкил этилиши
умумий қоидага кўра шуниси билан ажралиб турадики, бунда
юридик шахсни ташкил этиш ташаббуси давлат органидан эмас,
балки хусусий шахслардан (фуқаролар, юридик шахслардан) чиқиб,
олдин давлат органидан рухсат (розилик) олиш зарурати билан
боғлиқ. Давлат органи мазкур юридик
шахсни ташкил этилишнинг
қонунийлигини ва мақсадга мувофиқлигини текширади ва бунга
тегишли равишда рухсат беради.
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги юридик
шахсларни рўйхатга олишни мақсадга номувофиқлиги важидан
рад этилишига йўл қўймайди (ФКнинг 44-моддаси 2-қ.), аммо
истисно тарзида юридик шахсларни ташкил этишда муайян
турдаги тадбиркорлик фаолиятини олиб
бориш учун рухсат бериш
тартибини сақлаб қолади. хусусан, кон қазиб чиқариш фаолияти
билан шуғулланиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
маҳкамасининг қарори талаб этилади, аудиторлик фирмаларини
тузиш учун эса Ўзбекистон Республикаси
молия вазирлигининг
лицензияси зарур.
Юридик шахсларни муассисларнинг мурожаат қилиш асосида
ташкил этилиши деганда, уни таъсис этаётган шахслар (жисмоний ва
юридик шахслар) гуруҳи томонидан эркин ташкил этиш мумкинлиги
қонунда назарда тутилган тартиб бўйича вужудга келиши
тушунтирилади ва бунда ҳар қандай юридик шахсни давлат органи
эътироф этишга мажбур эканлиги келиб чиқади. Юридик шахсларни
бу тарзда вужудга келиш усули учун учинчи шахсларнинг, шу
жумладан, давлат органларининг розилиги ёки
рухсати талаб
этилмайди.
2. шарҳланаётган модданинг иккинчи қисми юридик шахсларни
таъсис этиш ҳуқуқига фуқаролик муомаласининг у ёки бу ашёвий
ҳуқуққа, яъни мулк ҳуқуқига, хўжалик юритиш ҳуқуқига ёки
оператив бошқарув ҳуқуқига эга бўлган барча иштирокчилари
эга эканлигини белгилайди (13–14 боблар шарҳига қаранг.).
шарҳланаётган модданинг ушбу қисми мулкдорлар ёки хўжалик
юритиш ва оператив бошқарув ҳуқуқи эгалари томонидан юридик
шахсни ташкил этиш ваколатларининг муайян жисмоний ёки юридик
шахсларга тақдим этилиши орқали юридик шахсларнинг вужудга
келиши тўғрисидаги меъёрларни ҳам ўз ичига олган. масалан, вафот
этган фуқаронинг васияти асосида нодавлат нотижорат ташкилот
113
4-боб. Юридик шаxслар
шаклларидан бири ҳисобланган хайрия фонди тузилиши ёки
банклар томонидан раҳбари бошқарувчи
банк томонидан берилган
ишончнома асосида ҳаракат қилувчи филиаллар, ихтисослашган
мини-банклар ташкил этилишига йўл қўйилади, булар ҳам давлат
рўйхатидан ўтказилади.
Do'stlaringiz bilan baham: