зилган пайтдан бошлаб, қонунда белгиланган ҳолларда эса дав лат
рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи орган ана шун дай ўзгар-
тиришлар ҳақида хабардор қилинган пайтдан бошлаб учинчи шахслар
учун кучга эга бўлади. юридик шахслар ва уларнинг муассислари
мазкур ўзгартиришларни ҳисобга олиб иш юритган учинчи шахслар
114
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
билан муносабатларда ана шундай ўзгартиришлар рўйхатга олинмаган-
лигини важ қилиб кўрсатишга ҳақли эмаслар.
1. шарҳланаётган модданинг биринчи қисми ҳар қандай
қонун ҳужжатлари билан бир қаторда таъсис ҳужжатлари – устав
ва таъсис шартномаси ҳам юридик шахс фаолиятининг ҳуқуқий
асоси эканлиги ҳақидаги меъёрдан ташкил топган. Айнан ана
шу ҳужжатларда муассислар ҳуқуқнинг умумий нормаларини
юридик шахсни ташкил этиш ва фаолият кўрсатиши бўйича ўз
манфаатларига нисбатан конкретлаштирадилар, шунингдек, ташкил
этилган юридик шахсларнинг учинчи шахсларга нисбатан ҳуқуқий
лаёқатини белгилайдилар.
шарҳланаётган модданинг меъёрларида таъсис ҳужжатларининг
турлари юридик шахсларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклларига боғлиқ
равишда турлича бўлиши мумкинлиги таъкидланган. хусусан,
масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар (битта
шахс томонидан ташкил этилаётган ҳолатлар бундан мустасно)
ва акционерлик жамиятлари таъсис шартномаси ва устав асосида
ташкил этилади. хўжалик ширкатларининг таъсис ҳужжати таъсис
шартномаси бўлиб ҳисобланади, нодавлат нотижорат ташкилотлари
ва оператив бошқарувга асосланган давлат унитар корхоналари эса
уставлар асосида фаолият юритади.
шарҳланаётган моддада қонун чиқарувчи томонидан шунингдек,
тижоратчи ташкилот бўлмаган юридик шахслар тегишли ташкилот
тўғрисидаги алоҳида низомлар асосида ташкил этилиб фаолият
юритиши мумкинлиги тўғрисидаги меъёрлар белгиланган. Ҳозирги
кунда бу меъёр кўп ҳолларда соғлиқни сақлаш, таълим каби
соҳалардаги давлат муассасаларига нисбатан қўлланилади. масалан,
вилоят кўп профилли тиббиёт марказларининг, вилоят тиббий
ташхис марказларининг, қишлоқ шифокорлик шаҳобчаларининг
ҳуқуқий мақоми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси
томонидан тасдиқланган алоҳида Низомлар асосида белгиланади
4
.
2. шарҳланаётган модданинг иккинчи қисмида юридик шахс-
нинг таъсис ҳужжатлари ўртасидаги ҳуқуқий фарқни уларнинг
4
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2008 йил 18 мартдаги
«Соғлиқни сақлаш ҳудудий муассасаларининг таркибий тузилиши ва фаолиятини
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси
қонунлари тўплами, 2008 йил, 12–13-сон, 72-б.
115
4-боб. Юридик шаxслар
мазмунидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштирилиб, уларнинг ҳуқуқий
кучга кириш пайти белгиланган.
Таъсис шартномаси ўз моҳиятига кўра консенсуал шартнома
бўлиб, юридик шахс ташкил этилаётган ва фаолият юритаётган
жараёнда муассислар ўртасидаги муносабатларни тартибга солади.
Унда муассислар юридик шахсни вужудга келтиришни шартлашиб
оладилар, уни ташкил этиш юзасидан биргаликдаги фаолият
тартибини, унга ўз мол-мулкларини ўтказиш ва унинг фаолиятида
қатнашиш шартларини белгилайдилар.
3. шарҳланаётган модданинг учинчи қисмига биноан бир муассис
томонидан ташкил этилган юридик шахс шу муассис томонидан
тасдиқланган устав асосида иш олиб боради. Кўриниб турибдики,
бугунги кунда қонун чиқарувчининг бу кўрсатмаси нафақат оммавий
манфаатлар, ҳудди шу каби хусусий манфаатлар асосида ташкил
этилган унитар корхоналарга нисбатан, шунингдек, масъулияти
чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар томонидан тадбиқ
этилиши мумкин. Бунда уларнинг уставлари уларга тегишли
ҳуқуқий мақомни ва фаолият тартибини белгиловчи махсус қонун
меъёрларига мос бўлиши шарт.
4. шарҳланаётган модданинг тўртинчи қисмида барча турдаги
юридик шахсларнинг таъсис ҳужжатларига киритилиши шарт бўлган
талаблар рўйхати келтирилган. Улар жумласига қуйидагилар киради:
юридик шахснинг тегишли равишда унинг ташкилий-ҳуқуқий
шаклини белгиловчи номи, жойлашган ери (юридик манзили),
юридик шахс фаолиятини бошқариш тартиби ва муайян юридик
шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шаклига боғлиқ равишда бошқа
талаблар. шу қисмнинг ўзида қонун чиқарувчи юридик шахсларнинг
таъсис ҳужжатларида шунингдек, фаолиятининг нарсаси ва мақсади
белгилаб қўйилиши мумкинлиги тўғрисидаги меъёрни ўрнатган.
Айтиш мумкинки, юридик шахсларнинг таъсис ҳужжатларида
фаолият нарсаси ва мақсадининг кўрсатилиши, мазкур юридик шахс
махсус ҳуқуқ лаёқатига эга эканлигини билдиради.
Айтиш мумкинки, шарҳланаётган қисмнинг охирида тилга
олинган талаб юридик шахс ҳуқуқлари берилган давлат корхо-
наларига нисбатан ҳам тадбиқ этилади.
5. шарҳланаётган модданинг бешинчи қисмида юридик шахслар
ҳуқуқий мақомларининг хусусиятини ҳисобга олган ҳолда таъсис
ҳужжатларига киритилиши шарт бўлган меъёрлар назарда тутилган.
116
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
Буларнинг қаторига муассисларнинг юридик шахсни ташкил этиш,
бу соҳада биргаликда фаолият кўрсатиш тартибини, унга ўз мол-
мулкларини бериш ҳамда унинг фаолиятида иштирок этиш, фойда ва
зарарларни иштирокчилар ўртасида тақсимлаш шартларини белгилаш
кабилар киради. Айтиш мумкинки, таъсис шартномасининг мазкур
шартлари муҳим шартлар таркибига киритилиши зарур, бу шартлар
мавжуд бўлмаган ҳолда (агар махсус қонун ҳужжатларида бошқача
қоида назарда тутилган бўлмаса), таъсис шартномаси тузилган деб
ҳисобланмаслиги мумкин.
шарҳланаётган моддада юридик шахсларнинг таъсис ҳужжат-
ларида қонунчилик талаби асосида акс эттириладиган юқорида зикр
этилган қоидалардан ташқари, қонун чиқарувчи юридик шахсларнинг
муассисларига таъсис ҳужжатларига қонунга зид бўлмаган бошқа
қоидалар киритиш ҳуқуқини беради.
6. шарҳланаётган модданинг олтинчи қисмида юридик шахслар
таъсис ҳужжатларидаги ўзгартиришларнинг учинчи шахслар учун
кучга кириш пайти борасида сўз юритилади.
Умумий қоидага кўра, таъсис ҳужжатлари қонунда ва мазкур
ҳужжатларнинг ўзида назарда тутилган тартибда ўзгартирилади.
Уставни ўзгартириш тўғрисидаги қарор қоидага кўра, юридик
шахснинг олий органи томонидан (муассасаларга нисбатан) ёки
унинг таъсисчилари томонидан қабул қилинади. қонунда қатор
ҳолатларда таъсис ҳужжатларини суд қарори билан ўзгартирилиши
кўзда тутилган. Ўзгаришлар юридик шахсларнинг ўзи рўйхатдан
ўтказилган орган томонидан ва ўша тартибда рўйхатга олинади.
шарҳланаётган модданинг олтинчи қисмига мувофиқ таъсис
ҳужжатидаги ўзгартиришлар учинчи шахслар учун давлат
рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб, қонунда алоҳида
кўрсатилган ҳолатларда эса, мана шундай ўзгартиришлар қабул
қилингани тўғрисида рўйхатга олувчи орган хабардор этилган
пайтдан бошлаб, яъни тегишли ҳужжатлар топширилган пайтдан
бошлаб кучга киради. Аммо, агар учинчи шахслар қабул қилинган
ўзгартиришлар тўғрисида хабар топиб, ана шу ўзгаришларни ҳисобга
олган ҳолда иш юритган бўлсалар, юридик шахснинг ўзи ҳам, унинг
муассислари (иштрокчилари) ҳам рўйхатдан ўтказилмаганини важ
қилиб аввалги таъсис ҳужжатлари (устав ва/ёки таъсис шартномаси)
меъёрларини қўллашни талаб қилишга ҳақли эмаслар.
117
4-боб. Юридик шаxслар
Do'stlaringiz bilan baham: |