Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   407
44-модда. юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш
юридик шахс қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат 
рўйхатидан ўтказилиши лозим. Давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги 
маълумотлар барчанинг танишиб чиқиши учун очиқ бўлган юридик 
шахсларнинг ягона давлат реестрига киритилади.
юридик шахсни ташкил этишнинг қонунда белгилаб қўйилган 
тартибини бузиш ёки унинг таъсис ҳужжатлари қонунга мос 
келмаслиги юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказишнинг рад 
этилишига сабаб бўлади. Давлат рўйхатидан ўтказишнинг хабардор 
қилиш тартиби белгиланган юридик шахсларни рўйхатдан ўтказишни 
рад этиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. юридик 
шахсни ташкил этиш мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан уни 
рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди. (ЎзР 13.04.2007 йил 
ЎРҚ–91-сон Қонуни таҳриридаги қисм)
Давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш, шунингдек, рўйхатдан 
ўтказиш муддатини бузиш устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб 
ташкил этилган ҳисобланади.
юридик шахс қонунда белгиланган ҳоллардагина қайта рўйхатдан 
ўтказилиши лозим.
1. шарҳланаётган модданинг биринчи қисми юридик шахсни 
ташкил этишнинг якунловчи босқичини тартибга солади, бунда 
ваколатли давлат органи ташкилотни ҳуқуқ субъекти сифатида 
эътироф этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Юридик шахс-
ларнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши уларнинг вужудга келиши 
ва фаолиятининг қонун ҳужжатлари ва таъсис ҳужжатларида 
белгиланган доирада легаллашувини билдиради. Ўзбекистон 
Республикасида юридик шахсларни ҳисобга олиш ягона давлат 
реестри Ўзбекистон Республикасининг Статистика давлат қўмитаси 
томонидан жойлардаги сатистика органларида тўлдириладиган 
рўйхатга олиш варақалари асосида юритилади.
Бугунги кунда Ўзбекистон Рсепубликаси қонунчилигига мувофиқ 
юридик шахсларни рўйхатдан ўтказиш тадбиркорлик субъектларини 
давлат рўйхатидан ўтказиш, юридик шахсни унинг ташкилий-
ҳуқуқий мақомига уйғун ҳолда тадбиркорлик фаолияти субъекти 
сифатида эътироф этиш ёки эътироф этмаслик билан боғлиқ равишда 
ўтказилади.
Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш тартиби 
Вазирлар маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги қарори билан 


118
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
тасдиқланган «Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш ва 
ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш 
тартиби тўғрисида»ги Низомда
5
, шунингдек, Ўзбекистон Республи-
каси Президентининг қарори билан тасдиқланган 2003 йил 24 май-
даги «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва 
ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисида»ги Низомда
6
кўзда тутилган.
мазкур низомларнинг меъёрларига мувофиқ, аудиторлик 
ташкилотлари, суғурталовчилар ва суғурта брокерлари, биржалар, 
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати қарорлари 
билан ташкил этиладиган акциядорлик компаниялари шаклидаги 
хўжалик бошқаруви органлари (шу жумладан, давлат акциядорлик 
компаниялари ва холдинглар), шунингдек, хорижий инвестиция 
иштирокидаги корхоналар ва Тошкент шаҳрида ташкил этилаётган 
бозорлар ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолатларда рўйхатдан 
ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан, 
айни вақтда солиқ ва статистика органларида ҳисобга қўйиш орқали 
амалга оширилади.
хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва тегишли 
равишда қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ташкил 
этиладиган бозорлар ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган 
ҳолларда бошқа ташкилотлар – қорақалпоғистон Республикаси 
Адлия вазирлиги, вилоятлар адлия бошқармалари томонидан давлат 
рўйхатидан ўтказилади.
Бошқа барча тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, хорижий 
сармоя иштирокидаги корхоналар, юқорида санаб ўтилганлардан 
ташқари туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбир-
корлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари (кейинги 
ўринларда матнда Инспекция деб юритилади) томонидан амалга 
оширилади.
қонунчиликка мувофиқ Давлат рўйхатидан ўтказиш учун 
зарур ҳужжатларни тайёрлаш муассисларнинг ихтиёрига кўра 
муассисларнинг ўзлари томонидан ёки шартнома асосида Савдо-

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2003 йил, 8-сон, 
72-б.

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 20–21-сон, 
174-б.


119
4-боб. Юридик шаxслар
саноат палатаси ёхуд бошқа консалтинг фирмалари, бошқа шахслар 
томонидан амалга оширилади.
Тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун 
давлат божи тўланади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида, қорақалпоғистон 
Республикаси Адлия вазирлигида ва вилоятлар адлия бошқар-
маларида давлат рўйхатидан ўтказилганлик учун:
– хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун 
энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари, шунингдек, 500 Ақш 
доллари;
– суғурта ва аудиторлик ташкилотлари, биржалар, Ўзбекистон 
Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг тегишли қарорлари 
билан акциядорлик компаниялари (шу жумладан, давлат-акциядор-
лик компаниялар ва холдинглар) шаклида ташкил этилаёт ган 
хўжалик бошқаруви органлари ва бозорлар учун – энг кам ойлик иш 
ҳақининг тўрт баравари миқдорида давлат божи тўланади.
– Давлат божининг 20 фоизи Судлар ва адлия органларини 
ривожлантириш жамғармасига, қолган сумма тегишли равишда 
республика бюджетига, қорақалпоғистон Республикаси бюджетига 
ва маҳаллий бюджетларга ўтказилади.
Тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилганлиги 
учун Инспекцияларда давлат божи ундирилади, унинг ставкалари 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси томонидан белги-
ла нади. Олинган маблағларнинг 60 фоизи Инспекцияларда улар-
ни молиялаштириш манбалари сифатида қолади ва уларнинг 
моддий-техника базасини мустаҳкамлашга ҳамда ходимларни рағ-
батлантиришга йўналтирилади, қолган маблағлар маҳаллий бюд-
жетга ўтказилади.
қонунчиликда шунингдек, тадбиркорликнинг айрим субъектлари 
учун имтиёзли ставкалар назарда тутилган. масалан, Давлат 
рўйхатидан ўтказилганлик учун деҳқон хўжаликлари, шунингдек, 
давлат корхоналари негизида ташкил қилинадиган акциядорлик 
жамиятларидан давлат божи олинмайди. Бориш қийин бўлган ва 
тоғли туманларда ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектларидан 
давлат божи белгиланган миқдорнинг 20 фоизи миқдорида 
ундирилади, бориш қийин бўлган ва тоғли туманларда ташкил 
этиладиган савдо корхоналаридан рўйхатдан ўтказиш йиғими энг 
кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида олинади.


120
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
Нотижорат ташкилотларини рўйхатдан ўтказиш ҳам, шунинг-
дек, адлия органлари томонидан ўтказилади. хусусан, бунда 
нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун 
талаб этиладиган таъсис ҳужжатлари, давлат божининг миқдори, 
рўйхатга олиш муддати ва бошқалар ўзига хосликларга эга. Агар 
тадбиркорлик субъекталрини рўйхатдан ўтказиш икки кун ичида 
бажарилса (давлат рўйхатига олиниши хабардор қилиш тартибида 
ўтказилмайдиган субъектлардан ташқари), нотижорат ташкилотлари 
учун қонунчиликда икки ойлик муддат кўзда тутилган.
2. шарҳланаётган модданинг иккинчи қисми ташкил этилаётган 
юридик шахсни давлат рўйхатига олишни рад этиш асосларини 
белгиловчи меъёрларни ҳам кўзда тутади. Умумий қоидага 
кўра, рўйхатдан ўтказиш учун қонун томонидан белгиланган 
ҳужжатларни тақдим этмаслик, ёки уларни тўлиқ ҳажмда тақдим 
этмаслик, ёхуд ҳужжатлар тегишли бўлмаган рўйхатга олиш 
органига тақдим этилганда, шунингдек, ташкил этилаётган юридик 
шахс муассисларидан бири тугатиш жараёнидаги ташкилот бўлган 
ҳолатларда рад этиш мумкин. Давлат рўйхатидан ўтказишни рад 
этиш учун шунингдек, таъсис ҳужжатларида, муҳр ва штамп 
эскизларида кўрсатилган фирма номининг бир хил ёки адаштириш 
даражасида ўхшаш бўлган фирма номи мавжуд эмаслиги ҳақидаги 
маълумотномада кўрсатилган ном билан номутаносиблиги; таъсис 
ҳужжатларида, муҳр ва штамп эскизларида кўрсатилган ташкилий-
ҳуқуқий шаклнинг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида 
назарда тутилган ташкилий-ҳуқуқий шакллларга мос келмаслиги, 
шунингдек, таъсис ҳужжатларида Ўзбекистон Рспубликасида 
тақиқланган фаолият турларининг кўрсатилганлиги асос бўлиши 
мумкин.
Буларга қўшимча равишда, қонун томонидан рўйхатга олиш 
чоғида устав жамғармасининг энг кам миқдорини шакллантириш 
белгилаб қўйилган юридик шахсларни рўйхатдан ўтказишни 
рад этиш учун, таъсис ҳужжатларида кўзда тутилган устав 
жамғармасининг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида 
белгилаб қўйилган миқдорга мос эмаслиги асос бўла олади.
хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналарни рўйхатга 
олишни рад этишга хорижий инвестиция улушининг миқдори 
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ана шу турдаги 
корхоналар учун белгиланган миқдорга мос эмаслиги, шунингдек, 


121
4-боб. Юридик шаxслар
корхона муассислари таркибида хорижий юридик шахснинг мавжуд 
эмаслиги асос бўлади.
3. шарҳланаётган қисмда юридик шахсни тузиш мақсадга 
мувофиқ эмаслигини важ қилиб рўйхатдан ўтказишдан бош тортишга 
йўл қўйилмаслиги тўғрисидаги меъёр белгилаб қўйилган. Бунинг 
маъноси шуки, қонун чиқарувчи бу қисмда юридик шахсларни ташкил 
этишнинг «мурожаат этиш» деб аталувчи тартибини ўрнатган. 
Рўйхатга олувчи орган фақат тақдим этилган таъсис ҳужжатларининг 
ва таъсисчилар ҳаракатининг қонунчилик меъёрларига мослигини 
текширади, ташкил этилаётган юридик шахснинг мақсадга муво-
фиқлиги ёки фойдали эканлиги масаласини олдиндан ҳал этишга 
ҳақли эмас. Юридик шахсни ташкил этиш тартиби ва таъсисчиларнинг 
хатти-ҳаракати асосланиши зарур бўлган талаблар, шунингдек, таъсис 
ҳужжатларига мажбурий тартибда қўйиладиган талаблар юридик 
шахсларнинг алоҳида турлари тўғрисидаги қонунларда ёки ташкилий-
ҳуқуқий меъёрларда белгилаб қўйилади.
4. шарҳланаётган модданинг 3-қисмига биноан, ташкилий-
ҳуқуқий шаклидан қатъий назар, юридик шахсни ташкил этаётган 
шахслар давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш, шунингдек, 
рўйхатдан ўтказиш муддатини бузиш устидан судга шикоят қилиши 
мумкин. Таасуфки, ЎзР ФКда бундай шикоятни кўриб чиқиш 
қайси суднинг юрисдикциясига кириши кўрсатилмаган. хўжалик 
процессуал қонунчилигининг меъёрларига мувофиқ, бундай турдаги 
шикоятларни кўриб чиқиш хўжалик судлари томонидан бажарилади 
(ЎзР хПК, 24-моддаси).
5. шарҳланаётган модданинг тўртинчи қисми юридик шахс 
рўйхатдан ўтказилган пайтдан ташкил этилган ҳисобланиши 
тўғрисидаги императив меъёр жой олган, бу эса унга берилган давлат 
рўйхатидан ўтказиш гувоҳномаси билан тасдиқланади. Рўйхатга 
олиш гувоҳномалари юридик шахснинг рўйхат рақамини, ташкилий-
ҳуқуқий шаклини (ТшТ), мулкчилик шаклини (мшТ), почта 
манзилини (мҲБТ), юридик шахсга тегишли кодни (КТУТ), тармоқ 
кодини (ххТУТ) ва солиқ тўловчининг алоҳида идентификация 
рақамини (СТИР) кўрсатилган ҳолда берилади. Гувоҳнома билан 
бирга рўйхатга олинган юридик шахсга «Рўйхатга олинди» 
белгиси туширилган, рўйхатдан ўтказувчи органнинг муҳри билан 
тасдиқланган таъсис ҳужжатлари ҳамда эскизи билан бирга муҳр ва 
штамп тайёрлаш учун рухсатнома берилади.


122
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
шарҳланаётган модданинг бешинчи қисми юридик шахсни қайта 
рўйхатдан ўтказиш бевосита қонунда белгиланган ҳолатлардагина 
амалга оширилиши тўғрисидаги императив қоида белгиланган. 
масалан, юридик шахслар бир юридик шахснинг иккинчи юридик 
шахсга қўшилиши орқали қайта ташкил этилганда, қайта рўйхатдан 
ўтказиш алоҳида турдаги юридик шахсларнинг устав жамғармаси 
ўзгартирилиши тўғрисидаги меъёр кучга кирган ҳолат билан боғлиқ 
бўлиши мумкин. хусусан, бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг қарорига
7
мувофиқ 2010 йилнинг бошидан Ақш 
доллари эквивалентидан Еврога ўтказилиши сабабли устав жамғар-
малари қайта шакллантирилаётган суғурта компанияларини қайта 
рўйхатдан ўтказиш талаб этилиши мумкин.
Ҳамма ҳолатларда ҳам юридик шахсларни қайта рўйхатдан 
ўтказиш уларнинг таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшим-
чалар киритилиши орқали ўтказилади, бу юридик шахс номининг 
ўзгариши, устав фондининг камайтирилиши ёки кўпай тирилиши, 
муассислар таркибининг ўзгариши, юридик манзилининг ўзгариши, 
раҳбарият таркибининг ўзгариши ва бошқалар бўлиши мумкин.
қонунчиликда юридик шахсни қайта рўйхатдан ўтказганлик учун 
давлат божининг ундирилиши кўзда тутилган. хусусан, тадбиркорлик 
субъектларига нисбатан бу ўрнатилган давлат божи миқдорининг ёки 
рўйхатга олиш йиғимларининг 50 фоизи ҳажмида белгиланган.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish