Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. ваколатхоналар ва филиаллар



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   407
47-модда. ваколатхоналар ва филиаллар
ваколатхона юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлаш-
ган, юридик шахс манфаатларини ифодалайдиган ва уларни ҳимоя 
қиладиган алоҳида бўлинмасидир.
Филиал юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган 
ҳамда унинг барча вазифаларини ёки вазифаларининг бир қисмини, 
шу жумладан, ваколатхона вазифаларини бажарадиган алоҳида бўлин-
масидир.
Агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ваколатхона ва 
филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди. Улар ўзларини ташкил этган 
юридик шахс томонидан мол-мулк билан таъминланадилар ҳамда у 
тасдиқлаган низомлар асосида иш олиб борадилар. ваколатхона ва 
филиалларнинг раҳбарлари юридик шахс томонидан тайинланади 
ҳамда унинг ишончномаси асосида иш олиб боради.
1. Юридик шахсларнинг ваколатхоналари ва филиаллари 
уларнинг алоҳида таркибий бўлинмаси бўлиб, уларнинг фаолият 
соҳасини ва иқтисодий манфаатларини кенгайтиришга хизмат 
қилади. Ўз моҳиятига кўра улар юридик шахсларнинг бўлимлар, 
бўлинмалар, цехлар ва ш.к. ташкилий тузилмалари вазифаларига 
оид бошқа барча унсурлар билан ўхшашдир. Аммо шарҳланаётган 
модданинг 1- ва 2-қисмларининг меъёрлари ваколатхоналар ва 
филиалларнинг тушунчасини очиб берар экан, аввало уларнинг 
юридик шахснинг турган еридан ташқарида жойлашган эканлигини 
белгилайди.
2. қонун чиқарувчи ваколатхоналар ва филиаллар ўртасидаги 
тафовутни улар бажарадиган муайян функцияларни амалга ошириш 


133
4-боб. Юридик шаxслар
юзасидан берилган ваколатлар доирасида кўрсатиб берган, хусусан, 
ваколатхоналар фуқаролик муомаласида улар ташкил этувчи юридик 
шахс номидан иш кўради, яъни унинг манфаатларини ифодалайди 
ва ҳимоя қилади. Филиаллар фаолиятининг нарсаси ва соҳаси анча 
кенгроқ: улар юридик шахс манфаатларини ифодалаш билан бирга, 
барча вазифаларини ёки вазифаларининг бир қисмини, шу жумладан, 
ваколатхона вазифаларини бажаради. хусусан, ваколатхоналар 
алоҳида шартномалар тузиши, уларнинг ижросини назорат этиши, 
ўз ташкилотига оид тижорат ва ижтимоий хусусиятга эга реклама 
билан шуғулланиши мумкин. Аммо юридик шахс шуғулланаётган 
ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолиятини олиб бориш ҳуқуқи фақат 
филиалга берилади. Таъкидлаш жоизки, филиалнинг ваколатлари 
ушбу филиал тижорат ташкилотининг алоҳида бўлинмасими ёки 
нотижорат ташкилотининг алоҳида бўлинмаси эканлигига боғлиқ 
равишда ўзгариши мумкин.
3. шарҳланаётган модданинг 3-қисмида ваколатхоналар ва 
филиаллар, қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, юридик 
шахс ҳисобланмаслиги тўғрисидаги меъёр мустаҳкамланган. Ваколат-
хоналар ва филиаллар уларни ташкил этган юридик шахс томонидан 
мол-мулк билан таъминланади ва улар томонидан тасдиқланган 
низом асосида фаолият кўрсатади (бунда улар мол-мулкка нисбатан 
қандай ҳуқуққа эга эканлиги аниқлаштирилмаган). Ваколатхоналар 
ва филиалларнинг раҳбарлари юридик шахс томонидан тайинланади 
ва у берган ишончнома асосида иш юритади.
Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда бу борада қонун чиқарувчи 
томонидан тижорат ва нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари 
ва филиаллари хусусида бир мунча фарқли ёндашувни кўриши-
миз мумкин. Агар нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколат-
хоналари ва филиаллари тўғрисида улар давлат рўйхатидан 
ўтказилган пайтдан эътиборан юридик шахс ваколатини олишлари 
(Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 14 апрелдаги «Нодавлат 
нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги қонуни, 9-моддаси) мустаҳ-
камлаб қўйилган бўлса, махсус қонунларда тижорат ташки-
лотларининг ваколатхоналари ва филиаллари тўғрисида қонун 
чиқарувчи аниқ бир меъёрни белгилаб бермаган. Бундай ҳолатларда 
ҳар сафар қонун ости ҳужжатлари меъёрларига ҳавола қилинади.
қонун ҳужжатлари хорижий юридик шахсларнинг ваколат-
хоналари ва филиалларига нисбатан ҳам мана шу мавқеда тура ди. Бу 


134
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
эса кўпинча суд амалиётида фуқаролик ва солиқ қонун ҳужжатлари 
меъёрларига нисбатан турли манфаатларнинг тўқнашуви га олиб 
келиши мумкин. масалан, «Mining Investment group» хори жий 
фирманинг ваколатхонасида солиқ органи солиқларнинг ҳисоб-
ланиши ва тўлаб борилишининг тўғрилиги юзасидан текширув 
ўтказади ва даромад солиғи бўйича солиқ миқдорига қўшимча 
суммани қўшиб ҳисоблаб, уни низосиз ундириб олиниши бўйича 
қарор чиқаради. Ваколатхона Фарғона вилоят хўжалик судига даъво 
аризаси билан мурожаат этиб, уни ҳақиқий эмас деб тан олишни 
талаб этади. Суд даъвони қабул қилиб оладию, аммо кейинчалик 
ажрим асосида ишни тўхтатиб қўяди. Апелляция инстанцияси уни 
ўз кучида қолдиради. Бунга рози бўлмаган ваколатхона кассация 
шикояти киритади. Бу ҳолда биринчи инстанция ва апелляция 
судлари ажримларининг мазмуни қуйидаги маънога эга эди. хўжалик 
судида юридик шахслар иш қўзғатиш ҳуқуқига эга. Ваколатхоналар, 
шу жумладан, хорижий фирмаларнинг ваколатхоналари бу мақомга 
эга эмас, демак, хўжалик судига ўз номидан мурожаат этишга 
ҳақли эмас. У даъвони фақат ўзини таъсис этган хорижий фирма 
номидан, унинг ишончномаси асосида бериши мумкин. Бироқ даъво 
аризасида ваколатхонанинг ўзи кўрсатилган ва шу ваколатхона 
раҳбари томонидан имзоланган. Судда ваколатхона номига расмий-
лаштирилган ва унга фирма манфаатларини судда ифодалаш вакола-
ти берилганлигини тасдиқловчи ишончнома йўқ. шу сабабли вако-
лат хона судга даъво аризаси билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга 
эмас.
Ваколатхона ўз талабларида мустақил солиқ тўловчи эканлигини, 
солиқ органида рўйхатдан ўтказилганлигини кўрсатади. Солиқ 
органи солиқ суммаларини қонунчиликни бузган ҳолда ҳисоблаб 
чиқарган ва натижада ноҳақ равишда қўшимча суммани ҳисоблаб 
ёзган. Ваколатхонанинг солиқ тўловчи сифатидаги ҳуқуқлари 
бузилганлиги сабабли, у ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида 
судга мурожаат этишга ҳақли деб ҳисоблайди.
Ишнинг материаллари билан танишиб чиқиб ва уларга амал-
даги қонунчилик меъёрларини тадбиқ этиб, кассация ҳайъати қуйи-
дагиларни аниқлаган:
– хорижий фирма ваколатхонаси хўжалик судига даъво аризаси 
билан ўз номидан мурожаат этган;


135
4-боб. Юридик шаxслар
– хўжалик судининг муҳокамасига тақдим этилган низо солиқ 
органи ва хорижий фирма ўртасида (унинг ваколатхонаси ўртасида 
эмас) келиб чиққан;
– ЎзР хПКнинг 1-моддаси 1-қисмига (хўжалик судига 
мурожаат этиш ҳуқуқи) ва 221-моддасига (хорижий ва халқаро 
ташкилотларнинг, шунингдек, тадбиркорлик фаолияти билан 
шуғулланаётган чет эл фуқароларининг процессуал ҳуқуқлари) 
мувофиқ бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида хоржий 
фирманинг ўзи мурожаат этишга ҳақли;
– хПКнинг 49-моддасининг 1-қисмига (ишни вакиллар орқали 
олиб бориш) мувофиқ хорижий фирма хўжалик судида ишни ўз 
ваколатхонаси орқали олиб бориш ҳуқуқига эга;
– Олий хўжалик суди Пленуми (1999 йил 5 феврал,77-сон) 
«хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик 
кодексининг жавобгарлик тўғрисидаги нормаларини қўл лашнинг 
айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 15-бандига мувофиқ 
ваколатхона ўз номидан эмас, балки фақат хори жий фирма номидан 
ва унинг ишончномаси мавжуд бўлган ҳолда даъво киритиши 
мумкин бўлган;
– ваколатхона судга фирма номидан даъволарни имзолаш ҳуқу-
қига эга эканлиги тўғрисида ишончнома тақдим этмаган.
Ҳайъат даъво тегишли даъвогар томонидан киртилмаган деб 
топди ва иш бўйича иш юритувининг тўхтатилишини тўғри деб 
ҳисоблади, чунки мазкур ҳолатда низони хўжалик судида муҳокама 
қилиш лозим эмас
11
.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish