Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. юридик шахснинг номи ва жойлашган ери



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   407
46-модда. юридик шахснинг номи ва жойлашган ери
юридик шахс ўзининг ташкилий-ҳуқуқий шаклини билдирадиган 
номига эга бўлади. Тижоратчи бўлмаган ташкилотлар, унитар корхо-
наларнинг номлари, қонунда назарда тутилган ҳолларда эса – бошқа 
тижоратчи ташкилотларнинг ҳам номлари юридик шахс фаолиятининг 
хусусиятини кўрсатиши керак.
юридик шахснинг номига тўла ёки қисқартирилган расмий номни 
(давлатнинг номини) киритишга, юридик шахс ҳужжатларининг 
реквизитларига ёки реклама материалларига ана шундай номни ёхуд 
давлат рамзлари элементларини қўшишга Ўзбекистон Республикаси 
Ҳукумати белгилайдиган тартибда йўл қўйилади.
юридик шахснинг жойлашган ери, агар қонунга мувофиқ юридик 
шахснинг таъсис ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, 
у давлат рўйхатидан ўтказилган жой билан белгиланади.
юридик шахс ўзи билан бўладиган алоқа амалга ошириладиган 
почта манзилига эга бўлиши лозим ҳамда ўзининг почта манзили 
ўзгарганлиги тўғрисида ваколатли давлат органларини хабардор этиши 
шарт. (ЎзР 20.08.1999 йил 832–1-сон Қонуни таҳриридаги қисм)
юридик шахснинг номи ва жойлашган ери (почта манзили) унинг 
таъсис ҳужжатларида кўрсатилади. (ЎзР 20.08.1999 йил 832–1-сон Қону-
ни таҳриридаги қисм)
Тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахс ўз фирма номига эга 
бўлиши лозим.
юридик шахс ўз фирмасининг номидан фойдаланиш мутлақ ҳуқу-
қига эгадир.
Ўзга фирма номидан ғайриқонуний суратда фойдаланаётган шахс 
фирма номига эгалик қилиш ҳуқуқи бўлган шахснинг талаби билан 
ундан фойдаланишни тўхтатиши ҳамда етказилган зарарларни тўлаши 
лозим.
шарҳланаётган модданинг биринчи қисми ўз ичига риоя 
қилиниши мажбурий меъёрларни олган бўлиб, уларга кўра юридик 


126
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
шахсга алоҳида ном берилиши ва уни таъсис ҳужжатларида 
мустаҳкамлаб қўйилиши унинг фуқаролик муомаласида индиви-
дуаллаштириш мақсадига хизмат қилади, яъни юридик шахсни 
ўзига ўхшаган кўплаб субъектлар ичидан муайян фарқловчи белгиси 
ҳисобланади, ҳамда юридик шахс ушбу номдан фойдаланиш 
бўйича мутлоқ ҳуқуққа эга бўлади. шарҳланаётган моддада қонун 
чиқарувчи юридик шахсларнинг номланиши мазмунини тартибга 
солувчи бир қатор мажбурий қоидалар белгилайди. хусусан, 
барча юридик шахсларнинг номлари беистисно тарзда уларнинг 
ташкилий-ҳуқуқий шакллларини кўрсатиб туриши шарт, бу эса 
моҳиятига кўра уларнинг бошқа барча учинчи шахслар билан, шу 
жумладан, давлат ҳокимияти билан муносабатларини тартибга 
солишда муҳим аҳамиятга эга. қонун чиқарувчи шунингдек, барча 
тижоратчи бўлмаган ташкилотлар ва унитар корхоналар, айрим 
ҳолларда эса бошқа тижоратчи бўлган ташкилотлар ҳам (масалан, 
банклар, суғурта компаниялари ва бошқалар) ўз номларида уларнинг 
фаолият хусусиятини ҳам кўрсатиб беришлари шартлигини 
белгилайди. Айтиш мумкинки, бундай кўрсатма қонун билан махсус 
ҳуқуқ лаёқати тақдим этилган ҳар қандай юридик шахсларнинг 
номланишида фаолият хусусиятинининг кўрсатилишини қонун 
чиқарувчи зарур деб ҳисоблаши сабабли киритилган.
2. Иккинчи қисмда юридик шахслар томонидан ўз номига 
тўлиқ ёки қисқартирилган кўринишда расмий номни (давлат 
номини) киритишга тақиқ ўрнатилган. шарҳланаётган моддада, 
шунингдек, ҳужжатлар реквизитига ёки юридик шахснинг 
реклама материалларига ана шундай номни ёхуд давлат рамзлари 
элементларини (герб, байроқ) қўшиш тақиқланиши, бунга фақат 
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати белгилайдиган тартибда 
йўл қўйилиши кўрсатилган. Айтиш керакки, бундай қоида 
тўлиғича фақат тижоратчи бўлган ташкилотларга тегишлидир, 
чунки нотижорат ташкилотларига нисбатан тармоққа оид қонун 
ҳужжатларида, тижорат ташкилотларининг рамзлари Ўзбекистон 
Республикасининг ёки хорижий давлатнинг мавжуд рамзларига 
ўхшашлиги ман этилишини истисно этилганда, бундай тақиқ 
тўғридан-тўғри назарда тутилмайди. Бунга мисол тариқасида 
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасини, Ўзбекистон халқ демократик 
партиясини кўрсатиш мумкинки, буларнинг таъсис ҳужжатларида 
ҳудди шундай номланиш кўзда тутилган.


127
4-боб. Юридик шаxслар
3. шарҳланаётган модданинг 3-қисмида юридик шахснинг яна 
бир индивидуаллаштириш белгиси – юридик шахснинг жойлашган 
ери эканлиги кўрсатилган. Умумий қоидага кўра, юридик шахснинг 
жойлашган ери муҳим ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлиб, у орқали кўплаб 
ҳуқуқий ва амалий масалалар ҳал этилади, мисол учун юридик шахс 
иштирок этаётган мажбуриятни ижро этиш, низоларни судда кўриб 
чиқиш, солиқ тўловларини амалга ошириш ва ҳоказо, жойи сифатида 
зарур. Таъкидлаш жоизки, қонун чиқарувчи шарҳланаётган қисмда 
диспозитив меъёр ўрнатиш йўлидан боради ва юридик шахснинг 
жойлашган ери, агар таъсис ҳужжатларида қонунга мувофиқ бошқа 
қоида ўрнатилган бўлмаса, у давлат рўйхатидан ўтказилган жой 
билан аниқланади.
4. Айтиш керакки, ўз фаолияти давомида юридик шахс ўзи 
жойлашган ерни бир неча бор алмаштириши мумкин, шу муносабат 
билан ҳуқуқни қўллаш амалиётида ташкилотнинг «юридик 
манзили», яъни унинг таъсис ҳужжатларида белгиланган жойлашган 
ери билан, «почта манзили», яъни айни пайтда ташкилотнинг 
ҳақиқатда жойлашган ери фарқланади. Почта манзили бўлишининг 
мажбурий эканлиги шарҳланаётган модданинг тўртинчи қисмида 
ифода топган меъёрларда белгиланган. қонун чиқарувчи юридик 
шахсларга ўз почта манзилининг ўзгарганлигини ваколатли давлат 
органларига хабар қилиш мажбуриятини юклаган.
5. шарҳланаётган модданинг 5-қисмида юридик шахснинг номи 
ва жойлашган ерини (почта манзилини) унинг таъсис ҳужжатларида 
кўрсатиш зарурлиги мажбурияти белгиланган. Таъкидлаш жоизки, 
қонун чиқарувчи киритган юридик шахснинг жойлашган ерини 
унинг таъсис ҳужжатларида кўрсатилиши зарурлиги тўғрисидаги 
қоида, шарҳланаётган модданинг учинчи қисмида белгиланган 
юридик шахснинг жойлашган ери, агар
 
қонунга мувофиқ юридик 
шахснинг таъсис ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланган 
бўлмаса, у давлат рўйхатидан ўтказилган жой билан белгиланади 
деган қоиданинг амалда қўллаш эҳтимолини камайтиради. Бу қисмда 
қонун чиқарувчи қоидани мантиқий жиҳатдан охирига етказмагандек 
кўринади, чунки юридик шахслар ўз жойлашган ерларини объектив 
сабабларга кўра тез-тез алмаштириб турадилар.
6. модданинг 6-қисмида шундай қоидалар ўрнатилганки, уларга 
кўра тижорат ташкилоти бўлган юридик шахс ўз фирма номига 
эга бўлиши лозим, бу ном тўлиқ ва қисқартма кўринишда бўлиши 


128
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
мумкин. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 18 сентябрдаги 
«Фирма номлари тўғрисида»ги қонунига
9
мувофиқ, фирма 
номи юридик шахс бўлган тижорат ташкилотининг инди видуал 
номланиши ҳисобланади ва қуйидагиларни ўз таркибига олиши 
мумкин эмас:
– давлатнинг расмий номи, халқаро, ҳукуматлараро ёки нодав лат 
нотижорат ташкилотининг қисқартирилган ёки тўлиқ номини;
– тарихий ёки Ўзбекистон Республикасида машҳур бўлган 
шахснинг тўлиқ ёки қисқартирилган исмини, агар белгиланган 
тартибда рухсат олинган бўлмаса;
– фирма номининг эгаси, унинг фаолият тури ёки у келиб чиққан 
мамлакат хусусидаги сохта ёки истеъмолчини чалғитиши мумкин 
бўлган белгиларни;
– жамият манфаатларига, инсонпарварлик ва ахлоқ принцип-
ларига зид бўлган белгиларни.
Фирма номида қуйидаги чалғитиш, адаштириб юбориш дара-
жасида бир хил ёки уларга ўхшаш бўлган белгилар ҳам кўрса-
тилмаслиги керак:
– илгари Ўзбекистон Республикасида бошқа юридик шахс номига 
рўйхатдан ўтказилган ёки рўйхатдан ўтказиш сўраб талабнома 
берилган, илгарироқ устуворликка эга бўлган фирма номлари;
– илгари Ўзбекистон Республикасида бошқа шахс номига 
рўйхатдан ўтказилган ёки рўйхатдан ўтказиш сўраб талабнома 
берилган, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг халқаро 
шартномаларига мувофиқ рўйхатдан ўтказилмай муҳофаза қилина-
диган товар белгилари (хизмат кўрсатиш белгилари);
– белгиланган тартибда ҳаммага маълум деб эътироф этилган 
товар белгилари (хизмат кўрсатиш белгилари);
– белгиланган тартибда қонун ҳужжатлари билан муҳофаза 
қилинадиган товарлар келиб чиққан жойларнинг номлари билан, 
шундай номдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахс номига 
рўйхатдан ўтказиш ҳоллари бундан мустасно.
Амалдаги қонун ҳужжатларида юридик шахсларнинг ташкил 
этилиши пайтиданоқ ўхшаш фирма номларнинг пайдо бўлишининг 
олдини олиш ҳуқуқий механизми кўзда тутилган. Юридик шахсни 
давлат рўйхатидан ўтказилгунга қадар муассислар рўйхатдан 

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 37–38-сон, 
370-модда.


129
4-боб. Юридик шаxслар
ўтказувчи органга туман (шаҳар) давлат статистика органлари 
томонидан юридик шахс ўзига расмийлаштиришни сўраган 
фирма номи билан адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки 
уларга ўхшаш бўлган фирма номи мавжуд эмаслиги тўғрисида 
маълумотнома тақдим этишлари шарт
10
.
Бир хил ёки чалғитиш, адаштириш даражасида ўхшаш бўлган 
фирма номи мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома олиш учун 
ариза берувчи шахсан ўзи келиб, почта алоқаси, электрон почта 
алоқаси ёки факсимил алоқа орқали туман (шаҳар) давлат статистика 
органига сўралаётган фирма номи, шунингдек, фирма номининг 5 
тагача муқобил варианти кўрсатилган ариза билан мурожаат қилади.
Туман (шаҳар) давлат статистика органи аризани олганидан 
кейин қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар 
давлат статистика органларига электрон почта алоқаси ёки факсимил 
алоқа орқали тегишли сўровнома юборади.
қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар 
давлат статистика органи, туман (шаҳар) давлат статистика 
органининг сўровномасини олгач, Ўзбекистон Республикаси Давлат 
статистика қўмитасига электрон почта алоқаси ёки факсимил алоқа 
орқали тегишли сўровнома юборади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 
масъул ходими сўралаётган ва қабул қилиниши мумкин бўлган 
фирма номини фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар 
базасига тегишли ёзувни киритиш йўли билан захирага қўйиш 
бўйича зарур ҳаракатларни амалга ошириши шарт.
Бир хил ёки адаштириш даражасида ўхшаш бўлган ва рўйхатдан 
ўтказилган тегишли юридик шахс билан рўйхатдан ўтказиладиган 
юридик шахсни адаштирилишига олиб келиши мумкин бўлган 
фирма номини захирага қўйиш мумкин эмас.
Захирага олинган фирма номи ёхуд бир хил ёки адаштириш 
даражасида ўхшаш бўлган фирма номи мавжудлиги ҳақида маълумот 
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг масъул 
ходими томонидан қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва 
10 
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг 
хабардор қилиш тартиби тўғрисида Низом, ЎзР Президентининг 24.05.2006 йилдаги 
қарори билан тасдиқланган. / Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари 
тўплами, 2006 йил, 20–21-сон, 174-модда


130
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
Тошкент шаҳар статистика органларига электрон почта алоқаси ёки 
факсимил алоқа орқали юборилади.
қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар 
давлат статистика органи олинган маълумотни уни сўраган туман 
(шаҳар) давлат статистика органига электрон почта алоқаси ёки 
факсимил алоқа орқали юборади.
Туман (шаҳар) давлат статистика органи захирага олинган фирма 
номини ёхуд бир хил ёки адаштириш дажарасида ўхшаш бўлган 
фирма номи КТЯДРда мавжуд эканлиги ҳақидаги маълумотномани 
олгач, тегишли маълумотномани расмийлаштиради ва беради.
Бир хил ёки адаштириш даражасида ўхшаш бўлган фирма номи 
мавжуд эканлиги ҳақидаги маълумотномани олган ариза берувчи, 
қайтадан ариза билан бошқа фирма номларини кўрсатган ҳолда бир 
хил ёки адаштириш даражасида ўхшаш бўлган фирма номи мавжуд 
эмаслиги ҳақида маълумотнома беришни сўраб мурожаат қилишга 
ҳақли.
қонун ҳужжатларига мувофиқ аризани кўриб чиқиш ва тегишли 
маълумотномани бериш муддати кўпи билан 2 иш кунини ташкил 
этади. Бир хил ёки адаштириш даражасида ўхшаш бўлган фирма 
номи мавжуд эканлиги (мавжуд эмаслиги) ҳақида маълумотнома 
берганлик учун тўлов олинмайди.
Бир хил ёки адаштириш даражасида ўхшаш бўлган фирма номи 
мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотноманинг амал қилиш муддати 
2-ой.
7. шарҳланаётган модданинг 7-қисмида юридик шахс томонидан 
ўз фирма номидан фойдаланиш мутлақ ҳуқуқининг ҳимоя 
қилиниши ва таъминланишининг умумий асослари мустаҳкамлаб 
қўйилган. Таъкидлаш жоизки, қонунчиликка мувофиқ фирма номи 
юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан эътиборан, 
чет эл юридик шахсининг фирма номи эса, чет эл юридик шахси 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаролик муомаласи ишти-
рокчиси сифатида фаолиятни амалга оширишни бошлаган санадан 
эътиборан ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилинади.
Юридик шахс томонидан ўз фирма номидан фойдаланиши фирма 
номини расмий бланкаларда, муҳрларда, штампларда ва юридик 
шахснинг фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатларда акс 
эттириш; фирма номини товарларда, уларнинг идиши ва ўро вида, 
рекламада, пешлавҳаларда, босма маълумотномаларда, ҳисоб-


131
4-боб. Юридик шаxслар
варақларда, босма нашрларда, товарларни Ўзбекистон Республикасида 
ўтказиладиган кўргазмалар ва ярмаркаларда намойиш этиш вақтида 
ишлатиш орқали амалга оширилади. Фирма номидан шунингдек, 
товар белгисининг (хизмат кўрсатиш белгисининг) элементи сифа-
тида фойдаланилиши мумкин.
Юридик шахс ўз фирма номидан фойдаланиш учун бошқа 
юридик шахсга қонун ҳужжатларига мувофиқ улар ўртасида 
тузилган лицензия шартномаси ёки комплекс тадбиркорлик 
лицензияси (франшизинг) шартномаси асосида рухсат бериши 
мумкин. Бу шартномаларда истеъмолчини чалғитишни истисно 
этадиган чора-тадбирлар назарда тутилиши керак.
Фирма номига бўлган ҳуқуқнинг бошқа шахсга ўтишига фақат 
юридик шахс қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш ва ажратиб 
чиқариш йўли билан қайта ташкил этилган ёки бутун корхона 
мулкий мажмуа сифатида сотилган ҳоллардагина йўл қўйилади. 
Юридик шахслар қўшиб юборилганда ва юридик шахс бошқа 
юридик шахсга қўшиб олинганда фирма номига бўлган ҳуқуқнинг 
бошқа шахсга ўтиши топшириш ҳужжатига мувофиқ амалга 
оширилади.
Юридик шахс бўлинганда ёки у юридик шахс таркибидан 
ажралиб чиққанида фирма номига бўлган ҳуқуқнинг бошқа шахсга 
ўтиши тақсимлаш балансига мувофиқ амалга оширилади.
Фирма номини ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш юридик 
шахс тугатилган ёки унинг фирма номи ўзгартирилган тақдирда 
тугатилади.
Ўзга фирма номидан ғайриқонуний суратда фойдаланаётган шахс 
фирма номига мутлоқ ҳуқуқи бўлган шахснинг талаби билан ундан 
фойдаланишни тўхтатиши ҳамда етказилган зарарларни тўлаши 
лозим. Таъкидлаш жоизки, қонун чиқарувчи фирма номига эгалик 
қилувчига фирма номига бўлган мутлақ ҳуқуқни ундан ноқонуний 
фойдаланишдан ҳимоя қилишнинг анчагина кенг усулар тақдим 
этиладики, булар қуйидаги усулларда амалга оширилади:
– юридик шахснинг ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш мақсадида 
суд қарори тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш;
– ноқонуний фойдаланилган фирма номини контрафакт товарлар, 
ёрлиқлар, идишлар ва ўровлардан ҳуқуқбузар ҳисобидан олиб 
ташлаш;


132
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
– ноқонуний фойдаланилган фирма номини контрафакт товарлар, 
ёрлиқлар, идишлар ва ўровлардан олиб ташлаш мумкин бўлмаган 
тақдирда, уларни ҳуқуқбузар ҳисобидан йўқ қилиб ташлаш;
– контрафакт товарлар, ёрлиқлар, идишлар ва ўровларни фирма 
номига бўлган ҳуқуққа эгалик қилувчи юридик шахсга бериш орқали 
амалга оширилади.
қонун ҳужжатларига кўра, агар товар белгисига (хизмат кўрсатиш 
белгисига), домен номига бўлган ҳуқуқ фирма номига бўлган ҳуқуқдан 
илгари олинган бўлса, товар белгисида (хизмат кўрсатиш белгисида), 
домен номида ушбу фирманинг номидан фойдаланиш фирма номига 
бўлган мутлақ ҳуқуқнинг бузилиши деб эътироф этилмайди.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish