Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. юридик шахс қайта ташкил этилганида



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   407
52-модда. юридик шахс қайта ташкил этилганида 
кредиторлар ҳуқуқларининг кафолатлари
юридик шахсни қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилган 
юридик шахс муассислари (иштирокчилари) ёки орган қайта ташкил 
этилаётган юридик шахснинг кредиторларини бу ҳақда ёзма равишда 
хабардор қилишлари шарт.


149
4-боб. Юридик шаxслар
Қайта ташкил этилаётган юридик шахснинг кредитори шу юридик 
шахснинг қарздор бўлишига олиб келган мажбуриятларни бекор 
қилишни ёки муддатидан олдин бажаришни ҳамда зарарни тўлашни 
талаб қилишга ҳақли.
Агар тақсимлаш баланси қайта ташкил этилган юридик шахснинг 
ҳуқуқий ворисини аниқлаш имконини бермаса, янгидан вужудга 
келган юридик шахслар қайта ташкил этилган юридик шахснинг 
ўз кредиторлари олдидаги мажбуриятлари бўйича солидар жавобгар 
бўладилар.
1. Юридик шахснинг қайта ташкил этилиши ўз навбатида 
шубҳасиз унинг мулкий ҳолатининг ўзгаришига ҳам олиб келади, 
бу эса кредиторлар манфаатига таъсир кўрсатади. хусусан, қўшиб 
олиш чоғида ҳуқуқий ворислик натижасида янги мажбуриятлар 
келиб чиқиши мумкин, ажратиб ташлашда эса янги юридик 
шахсга энг ликвидли мол-мулкнинг бир қисми ўтиб кетиши 
мумкин, ўзгартириш натижасида ташкилотнинг қарзлари бўйича 
муассисларнинг қўшимча жавобгарлиги истисно этилади ва ҳоказо. 
Ҳудди шу сабабли, шарҳланаётган модданинг 1-қисмида қайта таш-
кил этилаётган юридик шахс кредиторларининг манфаатларини 
таъминлашга оид меъёрлар кўзда тутилган. Бунда қонун чиқарувчи 
қайта ташкил этиш учун иккита зарур шартни қўяди. Биринчиси: 
юридик шахс кредиторларини олдиндан ёзма равишда хабардор 
этиш, иккинчиси: ёзма хабарнома кредиторларга юридик шахснинг 
ўзи томонидан эмас, балки муассис (иштирокчилар) ёки қайта 
ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилган орган томонидан 
юборилишига оид шарт.
Ёзма хабарнома ҳар бир кредиторга юборилиши шарт. шарҳ-
ланаётган моддада хабарномани юбориш муддатлари белгиланмаган. 
Тегишли муддатлар юридик шахсларнинг алоҳида турларини тар-
тибга солувчи қонунларда келтирилади. масалан, бундай муддатлар 
ЎзРнинг 1996 йил 24 апрелдаги «Акциядорлик жамият лари ва 
акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун-
нинг 95-моддасида
17
, ЎзР нинг 2001 йил 6 декабрдаги «масъ у-
лияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги 
17 
Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Ахборотномаси, 1996 йил, № 5–6, 
61-мд


150
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
қонуннинг 49-моддасида
18
қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул 
қилинган санадан ўттиз кун мобайнида қилиб белгилаб қўйилган.
Айтиш мумкинки, агар махсус қонунда (жумладан, хўжалик 
ширкатлари тўғрисидаги, ишлаб чиқариш кооперативлари тўғриси-
даги) кредитораларга хабар бериш муддати белгиланмаган бўлса 
ҳам, улар тегишли вазиятларда тижорат ташкилотларига оид қонун 
талаб асосларида, нотижорат ташкилотлар учун эса, оқилона муддат 
доирасида иш кўришлари мумкин.
Кредиторларни келгусида қайта ташкил этиш борасида ёзма 
равишда хабардор этиш мажбуриятини бажариш тўғрисида давлат 
рўйхатидан ўтказиш учун берилган аризада ҳам кўрсатиб ўтилади. 
Бунда ажратиб чиқариш ва қўшиб олиш шаклида қайта ташкил 
этилган ҳолда тадбиркорлик субъектларидан юридик шахсга маълум 
бўлган барча кредиторларни ёзма равишда хабардор этиш ва қайта 
ташкил этилиши тўғрисидаги ахборотни оммавий ахборот воситларида 
эълон қилиш талаб этилади (2006 йил 24 майдаги «Тадбиркорлик 
субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор 
қилиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 33-моддаси).
Кредиторларни хабардор этиш мажбуриятининг қонун чиқарувчи 
томонидан юридик шахснинг ўзига эмас, балки юридик шахснинг 
иштирокчиларига (муассисларга) ёки қайта ташкил этиш тўғрисида 
қарор чиқарган органга юклатилиши бир томондан, айнан зикр 
этилган субъектлар юридик шахсни қайта ташкил этиш тўғрисида 
қарор чиқариши ва унинг натижаларини расмийлаштириши билан 
боғлиқ. Иккинчи томондан эса, ушбу мажбуриятнинг юридик 
шахснинг иштирокчиларига (муассисларига) ёки қайта ташкил 
этиш тўғрисида қарор чиқарган органга юклатилиши, бу мажбурият 
бажарилмай қолган ва бунинг натижасида кредиторлар зиён кўрган 
тақдирда уларни жавобгарликка тортиш имконини беради.
2. шарҳланаётган модданинг 2-қисми қайта ташкил этилаёт-
ган юридик шахснинг у билан ёки ҳуқуқий ворислар билан муно-
сабатларни давом эттиришни истамайдиган кредиторга тан-
лаш ихтиёрини беради. У мажбуриятларнинг муддатидан олдин 
бажарилишини талаб қилиш ёки бошқа усулда, масалан, талаб-
ларнинг ҳисобга ўтказилиши, воз кечиш ҳақини қўллаш талабини 
тақдим этилиши ва ш.к. орқали унинг бекор бўлишини талаб 
қилиши мумкин. Айтиш мумкинки, мазкур талабларни талаб этиш 
18 
Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Ахборотномаси, 2002 йил, № 1, 10-мд


151
4-боб. Юридик шаxслар
имконияти қандайдир сабабаларга эмас ва тўлиғича кредиторнинг 
ўз ихтиёрига боғлиқ бўлиб, бунда мажбуриятларнинг бекор бўлиши 
қонунда белгиланган умумий қоидаларга асосан амалга оширилади.
шарҳланаётган қисмнинг меъёрлари кредиторга мажбурият-
ларнинг муддатидан илгари бажарилиши ёки бекор қилиниши 
сабабидан етказилган зарарларнинг тўланишини талаб этиш ҳуқуқни 
ҳам беради. Зарарлар тўлиқ ҳажмда, яъни бевосита ҳақиқий зарар 
ва бой берилган фойда ундирилади. Уларнинг мавжудлигини ва 
ҳажмини кредитор исботлаши лозим. масалан, мажбуриятлар бекор 
қилинган ҳолатларда кўрилган зарар қолган вақт ичида олинмай 
қолган тўловларда ифодаланиши мумкин.
3. шарҳланаётган модданинг 3-қисми ўз моҳиятига кўра 
алоҳида ҳуқуқий-техник усулдан
19
иборат бўлиб, унинг ёрдамида 
қонун чиқарувчи қайта ташкил этилган юридик шахс кредиторлари 
манфаатларининг риоя этилишини кафолатлаган. Агар тақсимлаш 
баланси қайта ташкил этилган юридик шахснинг ворисини аниқлаш 
имконини бермаса, қайта ташкил этилиши натижасида вужудга 
келган юридик шахслар қайта ташкил этилган юридик шахснинг 
кредиторлари олдида солидар жавобгар эканлиги тўғрисидаги 
қоидани том маънода тушунмаслик зарур. Баъзи ҳолларда махсус 
қонунларнинг ва қонун остки ҳужжатларининг меъёрларида солидар 
мажбуриятлар ўрнатилиши кўзда тутилганки, унинг бажарилмаслиги 
натижасида солидар жавобгарлик келиб чиқади. Бундай жавобгарлик 
ҳуқуқий муносабатлардаги ноаниқлик кимнинг айби билан содир 
бўлганлиги ва мажбуриятнинг бажарилмаслигида ким айбдор 
эканлигидан, шунингдек, у ёки бу юридик шахсга ҳақиқатга ўтган 
улушдан қатъий назар, вужудга келади. Ушбу шарт-шароитлар 
фақат қайта ташкил этилиши натижасида вужудга келган юридик 
шахсларга нисбатан аҳамият касб этади.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish