Қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этиш ҳолларини истисно
қилганда, янгидан вужудга келган юридик шахслар давлат рўйхатидан
ўтказилган пайтдан бошлаб юридик шахс қайта ташкил этилган
ҳисобланади.
юридик шахс унга бошқа юридик шахсни қўшиб олиш шаклида
қайта ташкил этилганида қўшиб олинган юридик шахснинг фаолияти
тўхтатилгани ҳақидаги ёзув юридик шахсларнинг ягона давлат
реестрига киритилган пайтдан бошлаб юридик шахс қайта ташкил
этилган ҳисобланади.
1. шарҳланаётган моддада қайта ташкил этиш тушунчасининг
ўзига таъриф берилмасдан, унинг юридик шахсни қўшиб юбориш,
қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш ва ўзгартириш каби шакл-
лари очиб берилган. қонун чиқарувчининг бундай ёндашуви
фуқаролик ҳуқуқи назариясида қонунчиликнинг таркиб топиб
улгурган асосий таянч меъёрий ҳужжатларида қайта ташкил
этишнинг фақат кенг қамровли таърифидан унинг барча ўзига
хос ҳуқуқий белгилари билан бирга ифодалашгагина уриниб
қолмасдан, балки ана шундай белгиларнинг моҳиятини бир хилда
тушунилишини шакллантиришга ҳам ҳаракат қилинганини кўрса-
тади. Ҳозирги кунда илмий қарашларнинг асосий қисми қайта
ташкил этиш тушунчаси юридик шахснинг фаолиятини бекор
қилишни ифодалаб, фақат бунда унинг мол-мулки тугатилмайди
ва мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари бекор бўлмайди, балки бошқа
юридик шахсга – ҳуқуқий ворисга ўтказиб берилади, деган маънодан
келиб чиқади. Асосий ҳуқуқий ва иқтисодий мазмун бунда ҳуқуқий
ворислик тизимига келиб тақалади.
Юридик шахсни қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил этиш
иккита ёки ундан кўп юридик шахсларнинг битта янги юридик
шахсга бирлашувини англатади. Бунда бирламчи юридик шахснинг
йўқ бўлиб кетиши асосий шарт бўлиб ҳисобланади. қўшиб олишда
бир юридик шахс бошқасининг таркибига киради ва тегишлича
ўзининг юридик мавжудлигини йўқотади. Ажратиб чиқариш
шаклида қайта ташкил этилганда битта юридик шахсдан яна битта
ёки бир неча юридик шахслар ажралиб чиқади. Бунда бирламчи
юридик шахс ҳам мавжуд бўлиб қолаверади.
Юридик шахсни бўлишда бирламчи юридик шахс ўз мавжуд-
лигини йўқотади ва унинг ўрнига иккита ёки бир неча, шуниси
ҳам борки бунда турли ташкилий ҳуқуқий шаклдаги янги юридик
140
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
шахслар ташкил этилади. Юридик шахс ўзгартирилганда унинг
ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгаришга учрайди. муайян турдаги
юридик шахс ўзгартирилиши мумкин бўлган ташкилий-ҳуқуқий
шакллар қонунчилик томонидан белгиланади. масалан, масъулияти
чекланган жамият, иштирокчиларининг сони 50 тадан ортиб кетса,
бир йил ичида очиқ акционерлик жамиятига ёки ишлаб чиқариш
кооперативига ўзгартирилиши шарт (қаранг. ЎзРнинг 2001 йил
6 декабрдаги «масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли
жамиятлар тўғрисида»ги қонуни, 7-моддаси).
Ташкилий-ҳуқуқий шаклни ўзгартириш воситасида қайта
тузиш фақат қонунчилик талаби асосида эмас, балки юридик
шахс муассисларининг ихтиёрига кўра, қўшиб олиш жараёнида
амалга оширилиши ҳам мумкин. хусусан, бир юридик шахснинг
иккинчисига қўшилиши иккаласининг ҳам ўзаро розилиги асосида
бошқасига қўшилаётган юридик шахснинг ташкилий ҳуқуқий
шаклининг ўзгаришини келтириб чиқариши мумкин. масалан,
масъулияти чекланган жамиятга хусусий корхонанинг қўшилишида,
уларнинг мол-мулк базаси замирида акционерлик жамияти ёки
қўшимча масъулиятли жамият ташкил топади.
2. Умумий қоидага кўра юридик шахсларни қайта ташкил этиш
ихтиёрийлик асосида ўтказилади. Аммо шарҳланаётган модданинг
2- ва 3-қисмларида юридик шахсни бўлиш ёки унинг таркибидан
бир ёки бир неча юридик шахсларни ажратиб чиқариш шаклида
қайта тузилганда, ваколатли давлат органининг ёки суднинг қарори
асосида қайта ташкил этилиши ҳам мумкинлиги белгилаб қўйилган.
Айтиш мумкинки, шарҳланаётган модда мазкур қисмларининг
амалдаги таҳрири фуқаролик қонунчилиги қоидаларига мувофиқ
юридик шахсларни мажбурий тарзда қайта ташкил этишнинг
асосларини назарда тутади. мамлакатимизда нашр этилган илмий
манбаларда кўрсатилишича, ваколатли давлат органи бўлиб,
шарҳланаётган модданинг меъёрларига тўғридан-тўғри ва қонуний
қўлланилиш мумкин бўлган жиҳатдан олганда, ҳозирги кунда
Ўзбекистон Республикасининг монополиядан чиқариш, рақобатни ва
тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитаси ҳисобланади
12
.
12
Кутлимуратов Ф.К. Юридик шахсларни мажбурий қайта ташкил этишни
тартибга солишнинг фуқаролик-ҳуқуқий муаммолари. Юридик фанлар номзоди
диссертацияси – Т., 2009. 104–106 б.
141
4-боб. Юридик шаxслар
ЎзРнинг 1996 йил 27 декабрдаги «Товар бозорларида монополистик
фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги қонунига
13
мувофиқ
мазкур органга устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи
субъект монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузган тақдирда,
монополияга қарши давлат органига рақобатни ривож лантириш
мақсадида уни мажбурий тарзда бўлиб юбориш ёки ундан таркибий
бўлинмалар негизида бир ёки бир неча юридик шахсни ажратиб
чиқариш ҳақида судга даъво аризаси бериш ҳуқуқи берилган.
3. Фикримизча, ҳозирги пайтда юқорида зикр этилган
қонуннинг ва ФКнинг меъёрлари талабларидан қуйидагилар
келиб чиқади: биринчидан, монополияга қарши кураш органининг
мажбурий ажратиб юбориш (бўлиш) борасидаги ҳаракати мулкдор
томонидан ёки у ваколат берган орган томонидан бажарилиши
шарт ҳисобланади. Бунинг маъноси шуки, юридик шахсга нисбатан
тегишли кўрсатма чиқарилган ҳолда, юридик шахснинг мутасадди
органи иштирокчиларнинг умумий йиғилиши томонидан қайта
ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилиниши билан боғлиқ барча
зарур чораларни кўриши (юридик шахс иштирокчиларини мана
шундай йиғилиш ўтказилиши тўғрисида хабардор этиши, ажратиш
балансини тузиши ва ҳоказо) лозим. Лекин юридик шахсларни
мажбурий қайта ташкил этиш учун асос бўлиб монополияга қар-
ши кураш органининг кўрсатмаси (амрномаси) эмас, балки ишти-
рокчилар умумий йииғилишининг қарори хизмат қилади. Айни
чоғда бу қарорда монополияга қарши кураш органи томонидан
кўрсатмасида (амрномасида) уқдирилган ажратиб чиқариш (бўлиш)
нинг шартлари ҳам ифода этилиши шарт.
Иккинчидан, мажбурий қайта ташкил этиш ишлари кўрсатмада
(амрномада) тайин этилган муддатларда тугалланиши зарур.
Лекин, агар юридик шахс белгиланган муддат ичида кўрсатмада
белгиланган қайта ташкил этишни амалга оширмаса, монополияга
қарши кураш органининг даъвоси асосида суд юридик шахс
бошқарувчисини тайинлаши ва тайинланган пайтдан бошлаб
юридик шахснинг ишларини бошқариш ваколати унга ўтказилиши
мумкин. Бунда бошқарувчи қайта ташкил этишга доир барча чора-
тадбирларни амалга ошириши ва тасдиқлаши учун судга тақсимлаш
13
Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Ахборотномаси, 1997 йил, 2-сон,
54-б.
142
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
балансини ва янги юридик шахснинг таъсис ҳужжатларини тақдим
этиши талаб этилади. Ушбу ҳолда тегишли равишда, ЎзР ФКнинг
49-моддаси 3-қисми асосида ўтказилаётган қайта ташкил этиш суд
қарори асосида амалга оширилади.
4. шарҳланаётган модданинг 4-қисмида риоя қилиш мажбурий
бўлган алоҳида меъёрлар назарда тутилган, уларга мувофиқ қонунда
белгиланган ҳолларда юридик шахслар қўшиб юбориш, қўшиб олиш
ва ўзгартириш орқали қайта ташкил этилганда ваколатли давлат
органларининг розилиги талаб этилади. қонун чиқарувчининг бу
кўрсатмаси иқтисодий муносабатлар барқарор ривожланишини
таъминлаш, унинг иштирокчиларининг мулкий манфаатлари камси-
тилишига йўл қўймаслик заруратидан келиб чиққан. хусусан, бундай
давлат органлари қаторига монополияга қарши кураш давлат органи
киритилади ва у рақобат устидан назорат олиб бориш жараёнида
қуйидагилар устидан ҳам бевосита назорат олиб боради:
– юридик шахслар бирлашмаларини ташкил этиш, қўшиб юбо-
риш ва бирлаштириш;
– хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва бирлаш-
тириш, молия-саноат гуруҳлари, холдинг компаниялари ташкил
этиш;
Ушбу усулларда хўжалик субъектларини қўшиб юбориш, бир-
лаштириш ва тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган шахслар ёки
органлар монополияга қарши давлат органига қуйидагиларни тақдим
этадилар:
– хўжалик юритувчи субъектларни ташкил этиш, қайта ташкил
этиш, тугатишга розилик бериш тўғрисидаги илтимоснома;
– бирлашаётган хўжалик юритувчи субъектлардан ҳар бирининг
асосий фаолият турлари, уларнинг тегишли товар бозоридаги улуши
ва бирлашмага киришга розилиги тўғрисидаги маълумотлар.
монополияга қарши давлат органи қарор чиқариш учун зарур
бўлган бошқа ахборотларни ҳам сўраб олишга ҳақлидир. Кўрсатиб
ўтилган маълумотларни тақдим этиш хусусияти ва шаклларига
қўйиладиган талаблар монополияга қарши давлат органи томонидан
тасдиқланадиган қоидаларда белгиланади.
хўжалик юритувчи субъектни ташкил этиш, қўшиб юбориш,
бирлаштириш, тегишли хўжалик юритувчи субъектнинг устун
мавқеи вужудга келиш ёки кучайишига ёхуд рақобатнинг чеклани-
143
4-боб. Юридик шаxслар
шига олиб келган ҳолларда хўжалик юритувчи субъектнинг
муассислари, қўшиб юбориш, бирлаштириш тўғрисида қарор қабул
қилган шахслар ёки органлар монополияга қарши давлат органининг
талабига биноан рақобат учун зарур шароитларни тиклаш чора-
тадбирларини кўришлари шарт.
мазкур ҳолларда хўжалик юритувчи субъектларни давлат рўй-
хатидан ўтказиш, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлар туга-
тилиши муносабати билан уларни реестрдан чиқариш тўғ ри сида
ёзиб қўйиш рўйхатга олувчи орган томонидан фақат монополияга
қарши давлат органининг олдиндан розилигини олиб амалга
оширилади.
Юридик шахсларни ташкил этиш, қўшиб юбориш ёки бирлаш-
тириш, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориб ва бир-
лаштириб, молия-саноат гуруҳлари, холдинг компаниялар таш кил
этиш, шунингдек, ушбу модданинг 2-қисмига муво фиқ монополияга
қарши давлат органи қўйган талабларни бажармаслик давлат
рўйхатига олишни монополияга қарши давлат органининг даъвосига
биноан суд тартибида ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўлади.
хўжалик юритувчи субъектлар қўшиб юборилган, бирлаш-
тирилган тақдирда хўжалик юритувчи субъектнинг муассислари,
қўшиб юбориш, бирлаштириш тўғрисида қарор қабул қилган
шахслар ёки органлар бу ҳақда фаолиятнинг турини, маҳсулот
ишлаб чиқариш ва реализация қилиш ҳажмларини кўрсатган ҳолда
монополияга қарши давлат органини ўн беш кунлик муддат ичида
хабардор қилишлари лозим.
Жисмоний шахс активларининг жами баланс қиймати энг кам
иш ҳақининг икки минг баробари миқдоридан ортиқ бўлган икки
ва ундан ортиқ хўжалик юритувчи субъектларнинг ёки айни бир
турдаги товар гуруҳи бўйича реестрга киритилган ёхуд айни бир
турдаги ишлаб чиқариш-сотиш жараёнининг турли босқичидаги
товарлар гуруҳи бўйича реестрга киритилган хўжалик юритувчи
субъектларнинг ижроия органлари, кузатув кенгашларида иштирок
этган тақдирда бу шахс кўрсатилган органларга ёки кенгашларга
киргани ёки сайланганидан сўнг ўн беш кун ичида монополияга
қарши давлат органига хабар бериши зарур. монополияга қарши
давлат органига хабар берилаётганида аризачи унга ариза билан
бирга шахс тўғрисидаги тўлиқ ахборотни ҳам тақдим этади.
144
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
қонунда белгиланган тартибни бузган ҳолда тузилган, устун
мавқенинг вужудга келиши ёки кучайишига ёки рақобатнинг
чекланишига олиб келадиган битимлар ёки ҳаракатлар ҳақиқий эмас
деб топилиши мумкин.
5. шарҳланаётган модданинг 5 ва 6-моддаларида юридик шахс
қайта ташкил этишнинг муайян усулига боғлиқ равишда, қайта
ташкил этилди деб ҳисобланадиган пайтнинг аниқланиши муҳим
аҳамиятга эга эканлиги акс этган. хусусан, битта юридик шахснинг
бошқасига қўшиб олинган ҳолда, уларнинг биринчиси юридик
шахсларнинг ягона давлат реестрига юридик шахснинг фаолияти
тўхтатилгани ҳақидаги ёзув киритилганидан бошлаб, қўшиб
олинган юридик шахс қайта ташкил этилган ҳисобланади. Бошқа
барча ҳолатларда янгидан вужудга келган юридик шахслар давлат
рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб юридик шахслар қайта
ташкил этилган ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |