40-модда. юридик шахсларнинг турлари
Фойда олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олган
(тижоратчи ташкилот) ёки фойда олишни ана шундай мақсад қилиб
олмаган ташкилот (тижоратчи бўлмаган ташкилот) юридик шахс бўли-
ши мумкин.
Тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахс хўжалик ширкати ва
жамияти, ишлаб чиқариш кооперативи, унитар корхона ва қонунларда
назарда тутилган бошқача шаклда тузилиши мумкин.
Тижоратчи ташкилот бўлмаган юридик шахс жамоат бирлашмаси,
ижтимоий фонд ва мулкдор томонидан молиявий таъминлаб турила-
диган муассаса шаклида, шунингдек, қонунларда назарда тутилган
бошқача шаклда ташкил этилиши мумкин.
Тижоратчи бўлмаган ташкилот ўзининг уставда белгиланган
мақсадларига мос келадиган доираларда тадбиркорлик фаолияти
билан шуғулланиши мумкин.
юридик шахслар уюшмалар (иттифоқлар)га ва бошқа бирлаш-
маларга қонунга мувофиқ бирлашишлари мумкин. (ЎзРнинг 175-II-
сонли қарорининг 15-моддаси 13-бўлими 2-банди таҳририда).
юридик шахс ушбу Кодекс, бошқа қонун ҳужжатлари, шунингдек,
устав ва бошқа таъсис ҳужжатлари асосида иш олиб боради.
1. шарҳланаётган моддада юридик шахслар тижорат ва
нотижорат ташкилотларига ажратилган ҳолда таснифланади. Бунда
улар фаолиятининг асосий мақсади уларни фарқлашнинг бош
ҳуқуқий ва иқтисодий мезони ҳисобланади. Тижорат ташкилотларида
асосий мақсад фойда олиш, нотижорат ташкилотларида эса фойда
олишдан бошқа ҳар қандай мақсадлар ҳисобланади. Бироқ амалиётда
нотижорат ташкилотининг тадбиркорлик фаолиятидан фойда олиши
унинг асосий ёки қўшимча мақсади эканлиги масаласини ҳал
103
4-боб. Юридик шаxслар
қилиш баъзан жуда мураккаб муаммога айланади. Бунинг устига
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ фойданинг
ўзи оддий олинган даромадлар ва сарфланган ҳаражатлар ўртасидаги
фарқ сифатида белгиланади (ЎзР СК 128-модда).
мамлакатимиз СК дан қатъий назар, мДҲ давлатлари қонун
чиқарувчилари ушбу ташкилотларни ўз фуқаролик ҳуқуқий
меъёрларида самарали ажратиш учун қўшимча мезон ўрнатадилар,
у янада аниқ ва самарали ҳисобланади: нотижорат ташкилотлари
олинган фойдани ўз иштирокчилари ўртасида тақсимлашга ҳақли
эмаслар (матлубот кооперативлари бундан мустасно), тижорат юридик
шахслар учун эса бундай чеклов ўрнатилмаган. Республикамизда
қонун чиқарувчи мазкур бўшлиқни фақат солиқ қонунчилиги (ЎзР
СК 17-моддаси) ва нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги
қонун (қонуннинг 3-моддаси) нормалари билан тўлдиради.
2. Афсуски, юридик шахсларга бағишланган мамлакатимиз илмий
адабиётларида муаллифлар одатда тижоратчи бўлган ва тижоратчи
бўлмаган ташкилотларга қонун асосида бўлинишнинг муҳимлигини
қайд этган ҳолда, ана шундай бўлинишнинг муаллифлар томонидан
асослаб беришга, шунингдек, уларни ажратишнинг эътироф этилган
умумий мезонларини чуқур таҳлил қилмайдилар. шуни айтиш
керакки, тижоратчи бўлган ва тижоратчи бўлмаган ташкилотларга
бўлинишнинг аҳамияти, уларни ажратиш мезонларига оид масалалар
синчиклаб таҳлил қилинадиган бўлса, анчайин изчил эмаслиги
намоён бўлади, бу эса ҳуқуқнинг қўлланилиши бўйича мунозарали
талқинларни келтириб чиқаради.
Цивилистика доктринасида (таълимотида) тижоратчи бўлган ва
тижоратчи бўлмаган ташкилотлар мезонларини танқид қилишга
уринишлар бўлганлигини кўришимиз мумкин. Айрим олимларнинг
фикрига кўра, бундай бўлиниш амалий аҳамият касб этмайди, чунки
кўпинча тижоратчи бўлмаган ташкилотлар умумий қоидаларга
бўйсунмаган ҳолда, бутунлай тадбиркорлик фаолияти билан
шуғулланадилар.
Бундай фикрлар ўринли эмас. Аксинча, қонун чиқарувчи томо-
нидан юридик шахсларнинг бундай бўлиниши фуқаролик муома-
ласининг зарур даражада ривожланиши учун муҳим аҳамият касб
этади, давлатнинг ўзи учун ҳам, унинг оммавий ташаббуслари учун
(айниқса фуқаролик жамиятини шакллантиришда), худди шу каби
фуқаролик муомаласининг иштирокчилари учун ҳам муайян ижобий
104
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
ҳуқуқий оқибатларга эга. Айтиш мумкинки, қонун чиқарувчи
томонидан юридик шахсларни тижоратчи бўлган ва тижоратчи
бўлмаган ташкилотларга бўлиниши тарихий жиҳатдан қуйидаги
сабаблардан келиб чиққан:
– Фуқаролик кодексига тижоратчи бўлган ташкилотларнинг
мутлақ рўйхатини киритиш амалий жиҳатдан зарур бўлган, чунки бу
бозор иқтисодиётининг ўтиш даврида муҳим шарт бўлиб ҳисобланар
эди. Тижоратчи бўлган ташкилотларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакл-
ларини белгилаш қонун чиқарувчи учун уларни оммавий-ҳуқуқий
жиҳатдан тартибга солиш зарурати билан изоҳланади;
– бу турдаги ташкилотлар учун кейинги солиқ тартиботини
ўрнатиш, уларнинг давлат бюджетига мажбурий тўловлари белгилаб
қўйиш зарурати бундай фарқлашни шарт қилиб қўяди
2
;
– юридик шахслар ўз иштирокчилари ўртасида фойдани бўлиш
масаласини ҳал этиши зарурати ҳам мавжудлигини эсдан чиқар-
маслик лозим.
маълумки, тижоратчи бўлмаган ташкилотларнинг ижтимоий-
ҳуқуқий моҳияти бундай хусусиятлардан маҳрум. Аммо қонун
чиқарувчи уларнинг жамият ва давлат ўртасидаги демократик
алоқаларни таъминлаб турувчи муҳим бўғин сифатида ёндашиб,
уларга нисбатан аҳоли олдидаги ўз ижтимоий вазифаларини адо
этишлари учун бир мунча енгиллик яратиб берган, уларнинг
ташкилий-ҳуқуқий мақомини оммавий даражада ҳам, фуқаролик
ҳуқуқий қонун ҳужжатлари даражасида ҳам белгилаб қўйган.
3. Иккинчи қисмда тижоратчи ташкилотлар ташкилий-ҳуқуқий
шакллар рўйхати берилган. Бу хўжалик ширкатлари ва жамиятлари,
ишлаб чиқариш кооперативлари, шунингдек, унитар корхоналардир.
Ушбу нормада тижоратчи ташкилотлар қонунда назарда тутилган
2
Тижоратчи бўлган ташкилотларнинг моҳиятини белгилашнинг ва ташкилий-
ҳуқуқий шаклларини таърифлашнинг бундай асослари илмий жамоатчилик
ўртасида турлича кутиб олиниши тайин, чунки давлат тижоратчи бўлган
субъектларга нисбатан қатъий манфаатпарастлик мақсадларини кўзда тутмоқда,
ва бу табиийки, мазкур ташкилотларнинг фаолиятида салбий акс этиши мумкин.
қонун чиқарувчи бу турдаги ташкилотларни тартибга солиш ва ҳимоя қилишнинг
кодекслаштирилган хусусий меъёрларни белгилар экан, аниқроғи ана шундай
меъёрлар билан таъминлар экан, келгусида ўзининг ички ва ташқи функцияларини
қаноатлантириш учун оммавий меъёрлар даражасида бу турдаги ташкилотлар учун
фаолиятнинг алоҳида шаклларига нисбатан муайян мажбурий тўловларни ўрнатиб
қўйиш ҳуқуқига эга, десак тўғрироқ бўлади.
105
4-боб. Юридик шаxслар
бошқача шаклларда тузилиши ҳам мумкинлиги кўрсатилган. 2003
йил 28 декабрда «хусусий корхона тўғрисида»ги қонун қабул
қилиниши билан янги ташкилий-ҳуқуқий шакл – хусусий корхона
жорий этилди.
ЎзР ФК шунингдек, тижоратчи бўлмаган юридик шахслар ташки-
лий-ҳуқуқий шаклларини ёпиқ рўйхат сифатида белгиланади.
Улар Фуқаролик кодексида бевосита назарда тутилган шакл-
ларда (матлубот кооперативлари, жамоат бирлашмалари ва
жамоат фондлари, муассасалар, юридик шахсларнинг уюшмалари,
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари), шунингдек, махсус
қонунларда кўзда тутилган бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклларда
ташкил этилиши мумкин. хусусан, махсус қонунларда тижоратчи
бўлмаган ташкилотлар қаторига уй-жой хусусий мулкдорларининг
ширкатлари, адвокатлик уюшмалари, диний ташкилотлар ва ҳ к.
киритилган. Давлатимиз томонидан олиб борилаётган ижтимоий
вазифалар миқёсининг нақадар кенглигини ҳисобга олиб, тижоратчи
бўлмаган ташкилотларнинг яна янги-янги шакллари келиб чиқиши
мумкинлигини башорат қилса бўлади.
4. Умумий қоидага кўра, айнан фуқаролик қонун ҳужжатлари
учун тижоратчи бўлмаган ташкилотларни молиялаштириш манбалари
ҳал қилувчи аҳамият касб этмайди. Уларни молиялаштириш
манбаларини назорат қилиш зарурати оммавий қонун ҳужжатлари
меъёрларидан, аниқроғи, солиқ ва маъмурий қонунчилигидан,
шунингдек, бир қанча ижтимоий-сиёсий омиллардан келиб чиқади.
Тижоратчи бўмаган ташкилот ўз муассислари ва иштирокчилари
(кириш ва аъзолик бадаллари) таъминотида бўлиши, ўз фаолиятидан
олинаётган фойда ҳисобидан ўзини ўзи молиялаштириши мумкин.
қолаверса, қонун унинг ёрдамчи тадбиркорлик фаолиятидан
фойда олишини тақиқламайди, бироқ бу фойда иштирокчиларнинг
ўртасида тақсимланишига йўл қўйилмайди. Бунда қонун ҳужжат-
ларида тўғридан-тўғри муайян турдаги тижоратчи бўлмаган
ташкилотлар учун кўзда тутилган айрим ҳолатлар истисно этилади.
масалан, қонунга мувофиқ сиёсий партияларга чет давлатлари;
чет давлатларнинг юридик шахслари, уларнинг ваколатхоналари
ва филиаллари; халқаро ташкилотлар, уларнинг ваколатхоналари
ва филиаллари; чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар;
чет эл фуқаролари; фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан пул
маблағлари шаклидаги, мол-мулк бериш, хизматлар кўрсатиш,
106
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
ишлар бажариш тариқасидаги (шу жумладан, грантлар ажратиш,
техник ёрдам кўрсатиш, сафарлар билан, шунингдек, Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида ва ундан ташқарида ўтказиладиган
тренинглар, семинарлар, конференциялар билан боғлиқ ҳаражатларга
ҳақ тўлаш орқали) хайрия ёрдами берилишига йўл қўймайди.
шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари,
диний ташкилотлар ва аноним ёки фақат тахаллуси кўрсатилган
шахслар томонидан сиёсий партияларга пул маблағлари шаклида,
мол-мулк бериш, хизматлар кўрсатиш, ишлар бажариш тарзида
хайрия ёрдами берилишига ҳам йўл қўйилмайди.
Бундай шахслардан олинган хайрия ёрдами олинган кундан
эътиборан бир ой ичида хайрия ёрдами берувчига қайтарилиши,
қайтариш имконияти бўлмаган тақдирда эса, давлат даромадига
ўтказилиши лозим. (қаранг: ЎзР қонуни «Сиёсий партияларни
молиялаштириш тўғрисида» 2004 йил 30 апрел).
5. шарҳланаётган модданинг 4-қисми тижоратчи бўлмаган
ташкилот ўзининг уставда белгиланган мақсадларига мос
келадиган доираларда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши
мумкинлиги кўрсатилганки, бу шарҳланаётган модданинг ўз
фаолиятидан фойда олишни ва иштирокчилар ўртасида тақсим-
лашни мақсад қилиб олмаган ташкилот тижоратчи бўлмаган
ташкилот саналиши кўрсатилган биринчи қисми билан ҳамоҳангдир.
шарҳланаётган модданинг бу қисмида тижоратчи бўлмаган ташкилот
томонидан бевосита ўзи ёки ўзи тузган тижорат тузилмалари орқали,
ёхуд хўжалик жамиятларида иштирок этиш билан тадбиркорлик
фаолиятини амалга оширишига йўл қўйилади. ФКда фақат
тадбиркорлик фаолиятидан олинган натижалар (маблағлар) рўйхати
тижоратчи бўлмаган ташкилотнинг уставида белгилаб қўйиладиган
мақсадга ва вазифаларга кўра тўғридан-тўғри ишлатилиши шарт
эканлиги белгиланади.
модданинг 5-қисмига асосан юридик шахсларга уюшмалар,
иттифоқлар ва бошқа бирлашмалар ташкил этиш ҳуқуқи берилган.
Бунда дастлаб, бундай бирлашмалар тижоратчи бўлган, ҳудди шу
каби тижоратчи бўлмаган ташкилотлар томонидан ҳам ташкил
этилиши ва уларга буниси ҳам, униси ҳам аъзо бўлиб кириши
мумкиндек кўринади. Аммо ЎзР ФКнинг 77-моддаси тижорат ва
нотижорат ташкилотлари бирлашмалари мақоми алоҳида-алоҳида
кўриб чиқилиши ва уларнинг юридик шахс ташкилий-ҳуқуқий
107
4-боб. Юридик шаxслар
шаклида бирлашуви масласини аралаштирмаслик зарурлигини талаб
қилади (ЎзР ФК, 77-моддаси).
шарҳланаётган норманинг охирги қисмида юридик шахслар
фаолиятини тартибга солувчи махсус қонунларнинг меъёрларини
қўллаш имконини берадиган умумий қоида мавжуд. Унга кўра,
юридик шахслар фаолиятининг ҳуқуқий меъёр қўлланиши зарур
бўлган ҳар қандай ҳолатда, унинг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан,
фаолиятини тартибга солувчи алоҳида қонун мавжуд эканлигидан
қатъий назар, унинг таъсис ҳужжатларида кўзда тутилган
меъёрлардан қатъий назар, ҳуқуқий меъёрларни қўллашда биринчи
даражали аҳамият ФК меъёрларига ажратилади. қонунларнинг
меъёри ва юридик шахснинг таъсис ҳужжатлари меъёрлари ФК
қоидаларига зид бўлмаслиги шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |