Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. вафот этган деб эълон қилинган фуқаро қайтиб



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   407
37-модда. вафот этган деб эълон қилинган фуқаро қайтиб 
келишининг оқибатлари
вафот этган деб эълон қилинган фуқаро қайтиб келган ёки унинг 
қаерда турганлиги маълум бўлган тақдирда, уни вафот этган деб эълон 
қилиш ҳақидаги қарор суд томонидан бекор қилинади.
Фуқарони вафот этган деб эълон қилиш ҳақидаги қарор бекор 
қилинганидан кейин у ҳар қандай шахсдан бу шахсга бепул ўтиб қолган 
мавжуд мол-мулкини ўзига қайтариб беришни уч йил мобайнида суд 
орқали талаб қилишга ҳақли, ушбу Кодекснинг 229-моддаси иккинчи 
ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Агар вафот этган деб эълон қилинган фуқаронинг мол-мулки унинг 
ворислари томонидан учинчи шахсларга сотилган бўлиб, бу шахслар 
харид нархини фуқаро қайтиб келган пайтгача батамом тўламаган 
бўлсалар, бу ҳолда тўланмаган суммани талаб қилиш ҳуқуқи қайтиб 
келган фуқарога ўтади.
вафот этган деб эълон қилинган фуқаронинг мол-мулкини ҳақ 
тўлашни назарда тутадиган битимлар асосида олган шахслар мол-
мулкни вафот этган деб эълон қилинган фуқаронинг тириклигини била 
туриб сотиб олганликлари исботланса, улар фуқарога бу мол-мулкни 
қайтариб беришлари шарт. Бундай мол-мулкни асли ҳолида қайтариб 
беришнинг имкони бўлмаса, унинг қиймати тўланади.
Агар вафот этган деб эълон қилинган шахснинг мол-мулки мерос 
ҳуқуқи бўйича давлатга ўтган ва сотиб юборилган бўлса, фуқарони 


93
3-боб. Фуқаролар (Жисмоний шахслар)
вафот этган деб эълон қилиш ҳақидаги қарор бекор қилинганидан 
кейин унга мол-мулкни сотишдан тушган пул қайтариб берилади.
1. шарҳланаётган модданинг биринчи қисмига мувофиқ, 
фуқарони вафот этган деб эълон қилиш ҳақидаги суднинг қарорини 
бекор қилиш учун ушбу фуқаро қайтиб келиши ёки турган жойи 
аниқланиши талаб этилади. Бу ҳолда суд ўзи илгари чиқарган 
қарорни бекор қилади ҳамда янги қарор фуқаролик ҳолатлари 
далолатномаларини қайд қилиш давлат дафтаридаги ўлим 
тўғрисидаги ёзувни бекор қилиш учун асос ҳисобланади (ЎзР ФПК 
290-моддаси).
2. ЎзР ФК 37-моддасида, шунингдек, қайтиб келган фуқарони 
мол-мулки тақдирини тартибга солиш қоидалари ҳам назарда 
тутилган. Фуқаро мол-мулкининг тақдири, ушбу фуқаронинг мол-
мулки қайси асос ва шартларда бошқа шахсларга ўтганига боғлиқ 
бўлади. қайтиб келган фуқаро ҳар қандай шахсдан бу шахсга 
бепул ўтиб қолган мавжуд (сақланиб қолган) мол-мулкини ўзига 
қайтариб беришни суд орқали талаб қилиб олишга қонун чиқарувчи 
томонидан уч йиллик муддат белгиланганини қайд этиш лозим. 
Белгиланган муддатдан ташқари, ЎзР ФК 229-моддасининг иккинчи 
ва тўртинчи қисмларида қатор ҳолатлар белгиланган бўлиб (уларга 
ёзилган шарҳга қаранг), бунда қайтиб келган фуқаро шахсга бепул 
ўтиб қолган мавжуд (сақланиб қолган) мол-мулкини ўзига қайтариб 
беришни суд орқали талаб қилиб олишга ҳақли бўлмайди. Башарти 
мол-мулк суд қарорларини ижро этиш учун белгиланган тартибда 
сотилган бўлса, талаб қилиб олишга йўл қўйилмайди (ЎзР ФК 
229-моддасининг 2-қисми), шунингдек, пул маблағлари, тақдим 
этувчи номига ёзилган қимматли қоғозлар талаб қила олиниши 
мумкин эмас (ЎзР ФК 229-моддасининг 4-қисми).
Агар вафот этган деб эълон қилинган фуқаронинг мол-мулки 
унинг ворислари томонидан учинчи шахсларга сотилган бўлиб, бу 
шахслар харид нархини фуқаро қайтиб келган пайтгача батамом 
тўламаган бўлсалар, бу ҳолда қайтиб келган фуқаро тўланмаган 
суммани талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Ҳақ тўлаб олинганидан 
сўнг эгалари томонидан пул эвазига ўзгаларга ўтказилган ёки 
йўқотилган ашёларнинг қийматини талаб қилиб олиш ЎзР ФК 
37-моддасида назарда тутилмаган, шу сабабли, башарти вафот 
этган деб эълон қилинган фуқаронинг меросхўрлари меросга 


94
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
олган хонадонни сотиб юборган бўсалар, бу ҳолда вафот этган 
деб эълон қилинган фуқаронинг тириклигидан хабари бўлмаган 
сотиб олувчидан ушбу хонадонни талаб қилиб олиш мумкин эмас, 
шунингдек, унинг қийматини меросхўрлардан ҳам ундириш мумкин 
эмас.
3. Вафот этган деб эълон қилинган фуқаронинг мол-мулкини 
ҳақ тўлашни назарда тутадиган битимлар асосида қўлга киритган 
шахслар мол-мулкни вафот этган деб эълон қилинган фуқаронинг 
тириклигини била туриб сотиб олган бўлсалар, улар бу мол-мулкни 
ёки унинг қийматини қайтиб беришлари шарт. Яъни улар инсофсиз 
эгалловчи деб топилиши мумкин ҳамда қайтиб келган фуқаро 
ЎзР ФК 228-моддасига мувофиқ ўз мол-мулкини бошқа шахснинг 
қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга ҳақли бўлади. Бошқа 
ҳолатларда мол-мулк ёки унинг қиймати қайтиб берилмайди.
4. Агар вафот этган деб эълон қилинган шахснинг мол-мулки 
мерос ҳуқуқи бўйича давлатга ўтган ва сотиб юборилган бўлса, 
фуқарони вафот этган деб эълон қилиш ҳақидаги қарор бекор 
қилинганидан кейин унга мол-мулкни сотишдан тушган пул 
қайтариб берилади.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish