Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


деб эълон қилиниши мумкин



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   407
деб эълон қилиниши мумкин.
Суднинг фуқарони вафот этган деб эълон қилиш ҳақидаги қарори 
қонуний кучга кирган кун вафот этган деб эълон қилинган фуқа-
ронинг ўлган куни деб ҳисобланади. Ўлим хавф солиб турган ёки 
муайян бахтсиз ҳодисадан ҳалок бўлган деб тахмин қилиш учун асос 
бўладиган вазиятларда бедарак йўқолган фуқаро вафот этган деб эълон 
қилинган тақдирда, суд унинг тахмин қилинган ҳалокат кунини ушбу 
фуқаронинг ўлган куни деб топиши мумкин.


91
3-боб. Фуқаролар (Жисмоний шахслар)
Фуқарони вафот этган деб эълон қилиш бундай фуқаронинг ҳуқуқ 
ва бурчлари борасида унинг ўлими олиб келиши мумкин бўлган 
оқибатларни вужудга келтиради.
1. Фуқарони вафот этган деб эълон қилинганда суд унинг ўлими 
презумпциясидан келиб чиқади. Фуқарони вафот этган деб эълон 
қилиш тартиби ЎзР ФПК 32-моддаси билан тартибга солинади. 
Фуқарони вафот этган деб эълон қилиш тўғрисида ариза манфаатдор 
шахслар томонидан берилади, аммо қонунчиликда мазкур ҳолатда 
кимларнинг манфаатдор шахс эканлиги кўрсатилмаган. Ўхшашлик 
тамойилидан келиб чиқиб, манфаатдор шахс деб ЎзР ФПК 291-мод-
дасида кўрсатилган шахслар, яъни унинг оила аъзолари, ҳомий -
лик ва васийлик органлари, прокурор, даволаш муассасалари ва 
бошқа давлат органлари, фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш орган-
лари ва жамоат бирлашмалари деб тахмин қилиш мумкин. Суднинг 
фуқарони вафот этган деб эълон қилиш тўғрисидаги қарори фуқа-
ролик ҳужжатлари далолатномаларини ёзиш органи томонидан 
ушбу фуқаронинг ўлими тўғрисидаги ёзувни фуқаролик ҳужжатлари 
далолатномаларини ёзиш дафтарига киритиш учун асос бўлади (ЎзР 
ФПК 289-моддаси). мазкур шахснинг қаерда турганлиги ҳақида 
унинг яшаш жойида уч йил мобайнида маълумот бўлмаса, башарти 
у ўлим хавф солиб турган ёки муайян бахтсиз ҳодисадан ҳалок 
бўлган деб тахмин қилиш учун асос бўладиган вазиятларда бедарак 
йўқолган ҳолда эса, унинг қаердалиги ҳақида олти ой мобайнида 
маълумотлар бўлмаса, уни вафот этган деб эълон қилишга асос 
бўлади. Фуқарога ўлим хавфини соладиган вазиятларга турли табиий 
офатларни (зилзила, ер кўчиши ва б.) ҳамда турли фалокатлар (ёнғин, 
автомобиль, темир йўл ёки авиаҳалокат ва б.) киритиш мумкин.
ЎзР ФК 36-моддаси иккинчи қисмида фуқаро ҳарбий ҳаракатлар 
ҳудудида йўқолганда махсус муддат белгиланган. мазкур муддат 
ҳарбий ҳаракатлар тугаган кундан бошлаб икки йилни ташкил этади. 
Ҳарбий ҳаракатлар якунланган кунда сулҳ пакти қабул қилиниши 
ёки ҳарбий ҳаракатлар тугагани тўғрисидаги бошқа расмий ҳужжат 
билан боғлашади. мазкур муддат нафақат ҳарбий хизматчиларга, 
балки ҳарбий ҳаракатлар сабабли йўқолиши мумкин бўлган бошқа 
шахсларга ҳам татбиқ қилинади.
2. Суднинг фуқарони вафот этган деб эълон қилиш ҳақидаги 
қарори қонуний кучга кирган кун вафот этган деб эълон қилинган 


92
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
фуқаронинг ўлган куни деб ҳисобланади. Ўлим хавф солиб турган 
ёки муайян бахтсиз ҳодисадан ҳалок бўлган деб тахмин қилиш учун 
асос бўладиган вазиятларда бедарак йўқолган фуқаро вафот этган 
деб эълон қилинган тақдирда, суд унинг тахмин қилинган ҳалокат 
кунини ушбу фуқаронинг ўлган куни деб топиши мумкин. Юқорида 
кўрсатилган вазиятлар ёки бахтсиз ҳодиса фуқаронинг ҳалок бўлиш 
ҳодисасини эмас, балки фуқарога ўлим хавфини солган ҳамда 
тахминий ҳалок бўлган санасини кўрсатиш учун асос бўладиган 
ушбу вазиятлар ёки бахтсиз ҳодисанинг мавжудлигини тасдиқловчи 
ҳужжатлар, гувоҳларнинг кўрсатмалари ва бошқа далиллар билан 
тасдиқланади.
3. Фуқарони вафот этган деб эълон қилиш бундай фуқаронинг 
ҳуқуқ ва бурчлари борасида унинг ўлими олиб келиши мумкин бўлган 
оқибатларни вужудга келтиради. Яъни, суднинг қарори қонуний 
кучга кириши билан мерос очилади, никоҳ бекор бўлади, қонун 
ҳужжатларида назарда тутилган бошқа оқибатлар ҳам юзага келади.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish