1. Мулкий суғурта ҳар қандай турдаги мулкдорларнинг (фуқаролар, корхоналар, давлат) мулкнинг йўқотилиши ёки унга зиён етказилиши хатарларига доир манфаатлари ҳимоясини таъминлайди. ЎЗР нинг ФК га мувофиқ мулкий суғуртага бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкига зарар етказилиши оқибатида юзага келадиган мажбуриятлар бўйича жавобгарлик, шунингдек тадбиркорлик фаолиятидан кутилган даромадларни ололмаслик хавфи киради. Суғуртанинг мазкур иккита қуйи тармоғини кейинги бобларда кўриб чиқамиз.
Мол-мулк – мулкдор ёки унинг ишончли вакили эгалик қилаётган, фойдаланаётган, тасарруф этаётган моддий объектлар ёки ашёлардир. Шахснинг ёки ташкилотнинг мол-мулки ўз ичига ерни, биноларни, жиҳозларни, банк ҳисобварақларини, кийим-кечакларни, саноат аксияларини, музлатгич ичидаги нарсаларни, ёзилга асарга нисбатан муаллифлик ҳуқуқларини, автомобилларни, ихтиро патентларини ва бошқа минглаб бошқа нарсаларни олиши мумкин. Мулкдор ўз эгалигидаги ана шу мол-мулкдар олиши мумкин бўлган даромадни йўқотиш хавфи суғурта қилиниши мумкин. ЎЗР ФК нинг 128-моддасида санаб ўтилган мулкий ҳуқуқлар ва фуқаролик ҳуқуқларининг бошқа объектлари ҳам суғурта ҳимояси билан таъминланиши мумкин.
Мол-мулк унинг асралишидан қонун ҳужжатларига ёки шартномага асосланган манфаатга эга бўлган шахс (суғурта қилдирувчи ёки наф олувчи) фойдасига суғурталаниши мумкин. Суғурталанган мол-мулкнинг асралишидан манфаатдорлик бўлмаган ҳолда тузилган мол-мулкни суғурта қилиш шартномаси ҳақиқий эмас.
Мол-мулк суғуртаси – суғурта шартномаларини тузиш ва ижро етиш жараёни бўлиб, унга мувофиқ суғурталовчи шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) евазига шартномада назарда тутилган суғурта ҳодисаси содир бўлганда суғурта қилдирувчига ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни тўлаш мажбуриятини олади.
Суғурта тўғрисидаги янги таҳрирдаги қонунда мулкий суғурталаш қуйидаги турларга ажратилган:
Ер устки транспорти воситаларини суғурталаш (темир йўл транспортидан ташқари);
Мулкий суғурта мақсади – етказилган зарар учун товон тўлашдан иборат. Зарар учун товон тўлаш таомили шундаки, суғурта қилдирувчи суғурта ҳодсаси содир бўлганидан, кейин ана шу ҳодиса вужудга келмасдан аввал қандай молиявий ҳолатга эга бўлса, ўшандай ҳолатга қайтарилиши зарур. Шу сабабли суғурталанаётган мулкда ифодаланган суғурта қилдирувчининг манфаати суммаси, мулкнинг ҳақиқий қиймати суммасидан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Шу муносабат билан суғурталанётган мулкни баҳолаш ва унинг суғурта қийматини аниқлаш муаммоси юзага келади.
Эслатиб ўтамиз, суғурта суммаси – бу суғурталовчи ўз зиммасига олган суғурта жавобгарлиги бўлиб, унга кўра мулкий суғурта шартномаси бўйича муайян суғурта товонини тўлаб бериш мажбурияти бўйича жавобгарликка эга бўлади. Мулкий суғуртада суғурта суммасининг енг юқори қиймати суғурта ҳодисаси содир бўлган вақтдаги мол-мулкка нисбатан суғурталаш манфаатининг қиймати билан аниқланади. Мол-мулкнинг суғурта қиймати унинг суғурта шартномаси тузилган кундаги ўзи турган жойдаги ҳақиқий баҳосидир. Суғурта қиймати, одатда, мол-мулкнинг ескириш баҳоси чиқариб ташланган ҳолда ҳисобланган тикланиш қийматини билидради. Бундай қийматни кўп ҳолларда мол-мулкнинг ҳақиқий баҳоси деб олиниши ҳам муикн. Тарихий жиҳатдан мол-мулкнинг қуйидаги қиймат кўринишлар мавжуд:
тикланиш қиймати – баҳоланиши зарур бўлган объектнинг қийматига мос келадиган янги объектнинг смета баҳосидир;
қолдик (умумий) қиймати (агар бино бузилиши керак буўлса ёки узоқ муддатга ҳар қандай қиматини йўқотган бўлса) бинонинг сотиш нархи бўлиб, суғурта қилувчи олиши мумкин бўлган суммани ифодалайди;
бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботда акс еттирилган баланс қиймати.
ЎЗР СК да бозор қиймати ёкт бозор баҳоси тушунчалари киритилган. ЎЗР СК нинг 40-моддасига мувофиқ бозор қиймати деб анйнан бир хил (бундай товарлар бўлмаса – ўхшашг) товарларга (ишлар, хизматларга) қиёсланадаиган иқтисодий шароитларда талаб ва еҳтиёжнинг ўзаро таъсири остида вужудга келган баҳо еътироф етилади. Бозор қиймати мулкнинг ҳақиқий баҳосига мос келмаслиги ҳам мумикин, чунки кўпинча унда мулкнинг сотилишидан мулк эгаси оладиган даромад ҳам назарда тутилади. Шу билан бир қаторда, жисмоний шахсларга суғурта товони тўланаётганда, уларнинг даромадларидан солиққа тортиладиган базани ҳисоблаб топиш учун айнан бозор қийматидан фойдаланилади.
Суғурта тўловини тўлаш чоғида агрэгат суғурта суммаси (суғарталовчи жавобгарлигининг лимити) тўлов суммасига тенг миқдорда камаяди ва суғурта шартномаси суғурталовчи жавобгарлигининг камайган миқдори билан амал қилишда давом етаверади. Ноагрэгат суғурта суммасидан фойдаланилганда еса суғурталовчининг жавобгарлиги тўловлар амалга оширилши билан камаймайди, аммо бунда ҳар бир тўлов суғурта суммасидан ошмаслиги шарт. Ноагрэгат суғурта суммаси билан суғурта қилинганда, тариф агрэгатли суғуртага нисбатан 20-30 фоизга юқорироқ бўлади.
Жаҳон амалиётида суғурта жавобгарлигининг ёки суғурта суммасига боғлиқ равишда зарарни аниқлашнинг икки тизимидан фойдаланилади, булардан биринчиси – мутаносиб (пропорсионал) суғурталаш бўлса, иккинчиси – биринчи хатар тизимидир. Агар шартномада суғурта суммаси мулкнинг суғурта қийматидан пастроқ қилиб белгиланган бўлса, мутаносиб суғурталаш тизимида мулкнинг қисман зарар кўриши ҳолатида товон тўлови миқдорининг ҳақиқий келтирилган зарар суммаси билан мутаносиблиги орқали аниқланади ва бунда суғурта суммасининг суғурта қийматига мутаносиблиги нисбатидан келиб чиқилади. Зарарнинг суғурталанмай қолган қисмига пропорсионал бўлган қисми бўйича жавобгарлик суғурта қилдирувчининг ўз зиммасида қолади.
Ўзбекистонда биринчи хатар тизими камроқ қўлланилади. Мутаносиб суғурталашдан фарқли ўлароқ, биринчи хатар тизимида суғурта бўйича тўловнинг фақат юқори қиймати суғурта суммасининг миқдори билан чекланади. Агар биринчи хатар (зарар)нинг миқдори суғурта суммасидан кам бўлса, тўлиқ равишда тўланади, иккинчиси еса – суғурта сукммасидан қолган қисмида кўп бўлмаган миқдорда тўланади ва ҳ.к., токи суғурта суммаси батамом тўлаб бўлингунча шу тарзда давом етади. Биринчи хатар тизимидан фойдалангилганда тариф мутаносиб суғурта тарифига нисбатан одатда 10-20 фоиз юқорироқ бўлади
Хорижий тажрибада даромадни ололмай қолиш хатаридан суғурталашда чекланган жавобгарлик тизимидан фойдаланилади, бу суғурта таъминотининг ташкилий тизими бўлиб, унда зарарнинг қоплаш суммаси суғурталовчининг аввалдан келшилган лимит бўйича жавобгарлиги (суғурта суммаси) билан еришилган даромад даражаси ўртасидаги фарқ асосида аниқланади. Агар суғурта ҳодисаси муносабати билан суғурта қилдирувчининг даромади суғурта шартномасида кўзда тутилганидан паст бўлиб чиқса, бунда лимит билан ҳақатда олинган даромад ўртасидаги фарқни тўлаб бериш лозим бўлади.
Суғурталаш тажрибасида бир неча карра суғурталаш ҳодисаси ҳам учрайди. Бир неча карра суғурталашни ягона бир манфаат (бтитта объект) ягона битта хатардан битта давр мобайнининг ўзида бир неча суғурта компанияларида суғурталанган юз беради. Мулкни бир неча карра суғурталаш қонун томонидан ўз-ўзидан маън етилмайди, аммо бу ҳолда барча суғурталовчилар томонидан тўлаб бериладиган суғурта товонининг жами миқдори суғурта қийматидан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Бунда ҳар бир суғурталовчи ўзи билан тузилган шартнома асосида, ана шу суғурта қилдирувчи томонидан мазкур мулк бўйича тузилган барча шартномаларнинг умумий суғурта суммасига мутаносиб бўлган миқдордаги товонни тўлаб беради. Қўшма суғурталаш ҳолатида ҳар бир суғурталовчи контрибуция ҳуқуқига, яъни худди ўзи каби суғурта қилдирувчи олдида жавобгар ҳисобланган бошқа суғурталовчиларга зарарни қоплаш бўйича харажатларни ўзаро тақсимлаш таклифи билан мурожаат етиш ҳуқуқига эга бўлади.
Контрибуция суғурта суммаси асосида ҳар битта полис бўйича мутаносиб тақсимлаш таомилида ҳисоблаб чиқилади.
Мулкий суғурта шартномаларида, худди суғуртанинг бошқа турларидаги шартномаларда ҳам бўлгани каби, кўпинча зарарнинг бир қисмини қоплашда суғурта қилдирувчининг ўзи ҳам шахсан иштирок етишини кўзда тутилиши мумкин. Бундай шахсий иштирокнинг оддий шаклларидан бири евериж деб аталади. У мутаносиб суғурталаш шартларига ўхшаб кетади, аммо фарқи шундаки, суғурта қилдирувчининг шахсий иштирокининг миқдори суғурта шартномасида ҳар бир суғурта ҳодисаси бўйича зарарни қоплашдаги алоҳида ҳисса (фоизлар) тарзида аниқ акс еттирилади. Масалан, агар етказилган зарар 1500 рублна ташкил еца, суғурта қилдирувчининг шахсий иштироки 20 фоиз етиб белгиланган бўлса, суғурталовчи фақат 1200 рублни тўлаб беради.
Шахсий иштирок етишнинг яна бир шакли - франшиза бўлиб, унда суғурта қилдирувчи зарарни қоплаш бўйича белгиланган муайян суммада иштирок етади.