Юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини суғурталаш режа



Download 30,95 Kb.
bet2/2
Sana04.06.2022
Hajmi30,95 Kb.
#636967
1   2
Bog'liq
5 мавзу Юр ва жисм ш мол мулкини суғурталаш

Франшиза - суғурта шартномасида назарда тутилган, суғурталовчи томонидан қопланмайдиган суғурта қилдирувчи зарарларининг бир қисми. Франшиза қўлланилган шартномалар бўйича суғурта қилдирувчига суғурта бадалларини тўлаш чоғида чегирмалар тақдим етилади. Шартли ва шарциз франшизалар бўлиши мумкин.
Шарциз франшиза ўрнатилганда, суғурталовчининг жавобгарлиги зарардан франшиза миқдорини чегириб қолган ҳолда аниқланади. Франшизанинг бу шакли юкларни, тарнспорт воситаларини ва омбордаги товқоарларни суғурталашда кенг қўлланади.
Шартли франшиза ҳолатида фрашиза миқдори доирасидаги зарар қопланмайди, аммо зарар ундан ортиб кетган ҳолда, тўлиқ суғурта суммаси миқдорида қопланиши шарт. Шартли франшизадан кўроқ тиббий суғурталашда фойдаланилади. Суғурта қилдирувчининг зарарнинг бир қисмини қолаш бўйича шахсан иштирок етиши суғурталовчини майда зарарларни қоплаш мажбуриятидан озод қилади. Шунингдек у суғурта қилдирувчининг ўзи учун ҳам манфаатли ҳисобланади, чунки у тўлайдиган суғурта мукофотларининг камроқ буўлишини таъминлайди.
Зарар етказилган ҳолатда тўлаб бериладиган суммани чеклаш учун суғурталанаётган мулкниг алоҳида турлари бўйича ҳамда алоҳида хатарлар бўйича суғурта суммалари миқдорини чеклаш (чекланган суммалар) усули қўлланилади.
Масалан, уй-рўзғор мулкнини суғуралашда суғурталовчи қиймати юқори юрадиган ашёлар (антиквариат, санъат асарлари) бўйича суғурта суммаси учун, суғурталанаётган барча мол-мулкнинг умумий қийматидан муайян фоизи миқдорида чеклов қўяди. Чеклов, шунингдек, суғурта ашёларининг алоҳида турларига нисбатан қайд етилган суммаларда қўлланиши ҳам мумкин. Савдо корхонасининг нақд пул учуе қоплама миқдори ана шу тарзда чекланади.
Жаҳон суғурта тажрибасида зарар қопламасининг қуйидаги усулларидан фойдаланилади: пуллик, таъмирлаш ва тиклаш, алмаштириш. Булар Ўзбекистоннинг суғурта тўғрисидаги қонунида ҳам белгилаб қўйилган. (10-мд.)
Суғурта қопламасини олиш учун суғурталовчи суғурта ҳодисаси бўйича ўз еътирозини белгиланган муддатда ва белгиланган тартибда билдириши шарт. Муддатга риоя этилиши айниқса мулк суғуртасида муҳим аҳамиятга эга, чунки хабар кечиктирлган тақдирда, етказилган зарарнинг дастлабки миқдорини аниқлаш анча қийинлашади.
Мулкларнинг айрим турларига эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этилиши орқали, масалан автомобилни бошқариш чоғида, учинчи шахсларга тасодифий зарар етказилиши мумкин. Шу сабабли кўпинча мол-мулкни суғурталаш билан бир вақтнинг ўзида мулк эгасининг фуқаролик жавобгарлиги ҳам суғурталанади.


2. Ўтдан суғурталаш мол-мулк суғуртасининг енг кўп тарқалган кўриниши ҳисобланади. Ўт олиш хатарини сўровда иштирок етган корхона эгаларидан 60 фоизи енг катта хатар сифатида кўрсатган бўлса, сув босиш хатарини 25 фоиз иштирокчи кўрсатган.
Бинолар, иншоотлар, тугалланмаган қурилиш объектлари, ускуналар, жиҳозлар, маҳсулот, хомашё, материаллар, товарлар, ёқилғи, уй жиҳозлари, експонатлар ва бошқа мулклар суғурта объекти бўлиши мумкин. Суғурташартномаси барча мол-муллка ҳам, унинг бир қисмига ҳам тузилиши мумкин.
Ўтдан суғурталашда асосий хатар тури бўлиб ёнғин, яшин уриши,портлаш, бошқариб борилаётган учувчи объектнинг, унинг бир қисмининг ёки унда ташилаётган юкнинг қулаши ҳисобланади.
Ўтдан суғурталашда бинолар суғуртаси ҳамда фуқароларнинг уй жиҳозлари суғуртаси кўпроқ ҳиссани ташкил етади (шартномаларнинг 80% дан ортиғи ва суғурта мукофотлари умумий миқдорининг қарийб 40%).
Ўтдан суғурталашда тарифлар одатда суғурта суммасининг 0,01-2 фоизи атрофида ўзгариб туради ва мукнинг турига, унинг атроф муҳитга нисбатан чидамлилигига, қўриқлаш хизматининг мавжудлигига, сақлаш шарт-шароитларининг риоя этилишига ва бошқа омилларга боғлиқ бўлади. Доимий суғурта қилдиручиларга суғурта ҳодисаси қайд етилмаган ҳолатларда суғурта бадаллари суммасининг 30 фоизигача бўлган миқдорда чегирма тақдим етилади.
Кейинги йилларда хусусий мулкнинг ҳам (шу жумладан, уй-рўзғор мулки), корпоратив мулкнинг ҳам суғурталари мулк эгасининг (жисмоний ва юридик шахснинг) ана шу мулкдан фойдаланиш натижасида атроф муҳитга ва учинчи шахсларга етказилган зазар бўйича фуқаролик жавобгарлиги суғуртаси билан тўлдирилмоқда. Айрим ҳолларда еса, қонунга биноан, мол-мулкнинг ўзи суғурта қилинганлиги ёки қилинмаганлигидан қатъий назар, мулк эгасининг мажбурий фуқаролик жавобгарлиги назарда тутилади (автофуқаролик суғуртаси, юқори даражада хатарли корхоналарнинг жавобгарлиги ва б.).
Ўғирликдан суғурталашда ҳам худди ўтдан суғурталашдаги каби, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулклари суғурта объекти бўлиб ҳисобланади. Ўзбекистон суғурта тажрибасида ўғирликдан суғурталашни ҳам ўтдан суғурталаш таркибига киритишади.
Ўғирликнинг таърифи ЎЗР ЖК да келтирилган. Турли мамлакатларда ўғирликка турлича таъриф берилади ва бу нарса миллий жиной қонунчиликниннг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқдир. CҲунончи, Италия Жиноят кодексида «ўғирлик» тушунчаси 24 хил жиноятни мужассам етган бўлиб, уларнинг орасида бузиб кириш орқали ўғирлик, бостириб кириш орқали ўғирлик, ўғирликка тушиш, сохта калитлар ва очқичлардан фойдаланиб бажарилган ўғирлик, яширинча кириб олиш билан бажарилган ўғирлик, епчиллик билан бажарилган ўғирлик, ашёни тортиб олиш билан боғлиқ ўғирлик (бунда куч шахсга нисбатан эмас, балки молга нисбатан ишлатилади) ва ҳ.к.
Ғарий Европа мамлакатларида ўғирликдан суғурталаш қоидалаида суғурта ҳодисаси дэганда, одатда, жиноятчининг ўғирлик қилиш мақсадида зўрлик билан ва қонунга хилоф равишда хонага кириши тушунилади.
ЎЗР ЖК да (158-мд.) ўғирликка ўзганинг мулкини билдирмай олиб қўйиш деб таъриф берилган.
Мамлакатимизда анъанага кўра юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки “барча хатарлар бўйича жавобгарлик” шарти билан суғурталанади. Суғуртанинг бу шарти битта полиснинг ўзида ёнғин, ўғирлик, табиий офат, каби мол-мулк ҳаолкатига ёки қисман йўқотилишига олиб келувчи талофатлар ва б. назарда тутилади.
Мулкий суғартанинг ўзига хос ва нисбатан янги турларидан бири кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар суғуртаси ҳисобланади.
Кўчмас мулкка кўп қаватли уйлардаги хонадонлар, уйлар, бинолар, иншоотлар, корхоналар, ер майдонлари киради. Кўчмас мулкка мулк эгалигини нафақат табиий кучлар таъсири остида, ўғирлик ёки талофатлар туфайли, балки мулк эгалиги ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлардаги мавжуд хатоликлар ва ноаниқликлар сабабли ҳам бой бериш мумкин. Айрим маълумотларга кўра, оммавий равишда хусусийлаштириш чоғида кўчмас мулк ва корхоналар аксияларининг пакетлари борасида бажарилган битимларнинг 30 фоизга яқини турли қонун бузлишилари билан ёки мулкдорлик ҳуқуқининг вужудга келиши учун асос бўладиган ҳужжатларни синчиклаб текширмасдан расмийлаштирилган.
Мулкка эгалик ҳуқуқи ЎЗР ФК билан, оилавий муносабатлар бўйича еса, ЎЗР нинг Оила кодекси билан тартибга солинади.
Оддий мулкий суғуртадан фарқли ўлароқ, мулкдорлик ҳуқуқи суғуртаси (унвонли суғурта) ўтмишга алоқадор ретроспектив суғурта бўлиб ҳисобланади, чунки суғурта шартномаси тузилгунгача унда кўзда тутилган суғурта ҳодисалари содир бўлиб улгурган, аммо ҳали ўзини намоён етмаган ва шартноманинг амал қилиш муддати ичида намоён бўлиши мумкин.
Мулкнинг йўқотилиши ёки мулкдорлик ҳуқуқларининг тўхтатилиши ёки чекланиши билан боғлиқ равишда зарар етказилиши ҳолатларидаги кўчмас мулк эгасининг мулкий манфаатлари уновонли суғуртанинг объекти бўлиб ҳисобланади. Унвонли суғураталаш чоғида мулкдорлик ҳуқуқининг йўқотилиши билан боғлиқ хатарни тўғри аниқлаш ва баҳолаш муҳим аҳамиятга эга. Бундай хатарлар ҳисобда бўлмаган мулкдорларнинг аниқлагиши ёки қонун бўйича мазкур мулкка ҳақдор бўлган шахсларнинг топилиши натижасида мулкдорнинг еагалик ҳуқуқининг тўхатилтишига ёки чекланишига сабаб бўлади. Қуйидаги битимлар юзасидан ана шундай хатарлар вужудга келиши мумкин:

  • кўчмас мулк бўйича олди-сотди амалга оширганда;

  • сотиб олиш ҳуқуқи ёки мажбурияти билан тузилган гаров шартномаси ёки ижара шартномаси доирасида сотувнинг қолдирилишида;

  • кўчмас мулк объектлари бўйича алмаштириш шартномасида;

  • ҳадя қилий ёки беғараз ўтказиб беришда;

  • мерос қилиб олганда;

  • ажрашиш чоғида оила мулкини тақсимлашда;

• мол-мулкнинг юридик шахснинг устав капиталига киртишда ва ҳ.к. ҳолатларда.
Хатарлар шунингдек ҳукумат идоралари томонидан мулкдан фойдаланиш ҳуқуқининг бекор қилиниши ёки давлат еҳтиёжлари учун фойдаланиш учун чеклаб қўйилиши натижасида, шунингдек кўчмас мулкдан фойдаланиш қоидалари бузилган тақдирда вужудга келиши мумкин.
Турар жой фонди билан боғлиқ битимларнинг ўзига хос хусумияти шундаки, у мулкдор билан бирга яшаётган шахсларнинг манфаатларини таъминлаш билан боғлиқ бўлади. ЎЗР нинг “Турар-жой сиёсатининг асослари тўғрисида”ги қонунга мувофиқ давлат, муниципал ва жамоат ихтиёридаги уйлардаги хонадонларни унда яшовчи вояга етган фуқароларнинг розилигсиз бошқа шахсларга сотишга йўл қўйилмасди. Вояга етмаган оила аъзолари истиқомат қиладиган хонадонларни сотишга фақат ҳомийлик ва васийлик идораларининг розилиги билан йўл қўйиларди. Биров ЎЗР нинг янги Турар жой кодекси қабул қилинганидан кейин бу чекловлар барҳам топди.
Кўчмас мулк савдоси билан шуғулланувчи компаняиларнинг маълумотларига кўра кўчмас мулк билан амалга оширилаётган битимларнинг ҳар қирқинчиси (яъни 0,025 миқдоридаги эҳтимоллик билан, ёхуд 2,5% миқдорида) суд тартибида ҳал этилиши мумкин. Унвонли суғурталаш бўйича амалдаги тариф кўчмас мулк 5-10 йилга суғурта қилинган ҳолда 1-2 фоизни ташкил етиши мумкин.
Илм-фан тараққиёти юксала боргани, ишлаб чиқаришнинг сармоядорлиги оша боргани, технологик ускуналар қимматлаша боргани, оммавий қурилиш авж олгани сари, мураккаб ишлаб чиқариш ускунасини ва технологик комплексларни олишдан бош тортиш натижасида кўриладиган зарарнинг вужудга келиши хатаридан суғурталаш еҳтиёжи вужудга келди. Суғуртанинг бу турини техник хатарлар суғуртаси деб ҳам талади.
Техник хатарлар суғуртаси суғурталашнинг бутун бир туркумидан иборат бўлиб, унинг қатирига қуйидагилар киритилади:

  • қурилиш-монтаж ишлари суғуртаси;

  • санаот соҳасидаги машиналарни носозликдан суғурталаш;

  • кўчма қурилмалар суғуртаси;

  • електрон ускуналар суғуртаси.

Қурилиш-монтаж ишлари хатари суғуртаси қурилиш машиналарининг ва ускуналарининг бузилиши, зарарланиши ва ҳалокатга учраши хатаридан, қурувчилар ва ходимларнинг саломатлиги ва ҳаётига зара етказиши хатаридан ҳимоялашни, шунингдек ишларни бажарувчининг фуқаролик жавобгарлигини кўзда тутади.
Кўпгина ривожланган мамлакатларда суғуртанинг бу тури мажбурий хусусиятга эга. Ўзбекистонда Давлат қурилиш қўмитасининг меёрий ҳужжатларига мувофиқ қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун лицензия олган шахс ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурталаши шарт.
Суғурталаш қоидалари ва шартлари, машиналарни, кўчма қурилмаларни ва електрон ускуналарни бузилишдан суғурталаш чоғида тарифларни ҳисоблаш бошқа мулкий суғурталаш турларидагига, жумладан автомобил воситаларини суғурталашдагига ниҳоятда ўхшаш. Унинг асосий фарқи шундаки, машиналар ва ускуналарнинг бузилиш хатари ишга тушириш-созлаш ишлари бажарилаётган босқичда қопланишида ва хатарларни баҳолаш учун ҳамда суғурталанётган ускуналарнинг суғуртаолди експертизасини ўтказиш учун мутахассисларни таклиф етиш зурурти билан белгиланади.
Турар жой фонди суғуртаси фуқароларни мулкий суғурта қилиш равнақининг ва давлат ижтимоий сиёсатининг енг муҳим йўналишларидан бирига айланиб бормоқда.
3. Турар-жой суғуртаси турар жой фондига эгалик қилиш, удан фойдаланиш, тасарруф етиш билан боғлиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг ана шу турар-жойларнинг бузилиши, йўқ қилиб юборлиши ва йўқотилиш хатарига оид мулкий манфаатлари хатарини, шунингдек турар-жойдаг фойдаланиш натижасида учинчи шахсларга зарар етказиш билан боғлиқ харажатларни суғурталашнинг уйғунлашган шакли ҳисобланади.
ЎЗР ФК нинг 210 ва 211 моддаларига мувофиқ мулкни сақлаш бўйича ва унинг тасодифан ҳалокатга учраши хатари бўйича масъулият мулкдор зиммасига тушади. ЎЗР нинг турар-жой кодекси меёрларига биноан хусусий мулк ҳисобланган турар-жой хонаси (хонадаон) зарарланган ҳолда мулкий йўқотишларни ана шу турар жой мулкдорининг ўзи, бутун уйнинг конструктив унсурларнига зиён етган тақдирда еса, уй эгаси қоплаши шарт.
Ўзбекистоннинг умумий турар-жой фонди 2,8 млрд. м2 ни, ёки барча қайта ишлаб чиқариладиган кўчмас мулкнинг 20% фоизини ташкил етади. Унинг қиймати 1 м2 учун ўртача $250 миқдорида ҳисобланганда $700 млрд. ни ташкил етади.
Турар жой фондининг ҳолати ёмонлашиб бормоқда. Улардан 290 млн м2 (11%) кўпроғи тезкор капитал таъмирланишга муҳтож, коммунал хонадонларни еса оиалаларни алоҳида истиқомат қилиш учун қайта қайта жиҳозлаш талаб етилади, 250 млн м2 (()% турар-жой қайта қурилиши шарт. Шаҳар турар-жой фондининг 20% фоизга яқин қисми қулай ликларга эга эмас, кичик шаҳарчаларда еса, ҳар икки уйдан бири мухандичслик таъминотига эга эмас. Ўзбекистонда 40 млн. га яқин киши қулайликларга эга бўлмаган хонадонларда истиқомат қилмоқда.
Турар-жой суғуртаси кўпгина мамлакатларда тарққий топган. Масалан, АҚШ да турар-жой суғуртаси мукофотлар йиғими бўйича иккинчи ўринда туради ва фақат бу борада автотранспорт суғуртасидан ортда қолади. Уй эгаларини суғурталаш бўйича 1997 йилда йиғилган жами мукофот $29,1 млрд.ни ташкил етди. Бу ҳолатнинг асосий сабаби – тўфонларнинг ва ёнғинларнинг тез-тез смодир бўлиб туриши билан изоҳланади. Айниқса 1992 йилдаги Андреw тўфонидан кейин енг кўп миқдордаги тўловлар яъни $2,9 млрд. йиғилган еди. ЙОнғинларнинг сонига кўра АҚШ жаҳонда биринчи ўринда туради. 1999 йилда 1 млн 823 мингдан ортиқ ёнғин файд етилган, шулардан 523 мингтаси биноларда содир бўлган.
АҚШ да турар-жой суғурта полислари хатарлар бўйича юксак даражада унификацияланган ва турар жой биносини ҳамда уй эгасининг шахсий мол-мулкини суғурталашнинг базавий полисига асосланган бўлиб, 11 хил турдаги хатарлардан: ёнғин, яшин уриши, тўфон ёки дўлдан шикакстланиш, исёнлар ёки халқ ғалаёнлари натижасидаги портлашдан, самолет қулашидан, транспорт воситасининг урилишидан, тутундан, вандализм, ёки ғаразли хатти-ҳакатлардан, ўғирликдан, қурилишнинг таянч материалларининг, шиша, ойналарнинг шикастланиш ҳолатларидан, вулқон отилиб чиқишидан ҳимоялаш кўзда тутилади. Базавий прлисга яна бир неча турдаги полислар қўшимча қилинадики, улар хатарларнинг рўйхатини изчиллик билан кўпайтириб боради. Шунингдек махсус полислар ҳам мавжуд бўлиб, улар тарихий ёки меъморчилик нуқтаи назардан қимматли хонаданларнинг ёки уйларнинг соҳиблари учун мўлжалланган.
АҚШда қуриилмаларни суғурталашда суғурта тарифлари асосига ёнғигна қарши шароитлари жиҳатидан намунали шаҳар ва намунали қурилма даражасига еришиш ғояси қўйилган. Амалдаги қурилмаларга одатда намунадан чекинганлик учун қўшимча ҳақ қўйилади. Юқори суммадаги суғурталашлар учун чегирмалар берилади. Масалан, $2 млн. гача миқдоридаги суғурталар учун тариф 0,4% бўлса, $50 млн. миқдордаги суғурта учун тариф 0,1% га тенг.
Канадада турар-жой суғуртасининг учта: фақат ўт хатаридан, ўт ва бошқа турдаги хатарлардан, барча турдаги хатарлардан турлари кенг қўлланилади.
Швейсарияда ёнғиндан, бузиб ўғирлик қилишдан, талончиликдан, сув босишидан, ойналарнинг шикастланишидан суғурталаш турлари тарқалган.
Сўнгги вақтда сув балосидан суғурталаш кенг ёйилмоқда. Биринчи марта сувқувурлардан форйдаланиш чоғида етказилган зарар учун суғурталаш Германияда 1886 йилда вужудга келган.
Айрим европа мамлакатларида муниципал (маҳаллий) турар-жой уйини суғурталаш ишлари тегишли бюджет ҳисобидан амалга оширилади.
Ўзбекистонда ҳозирги кунда турар-жой суғуртасининг стандарт йиғиндисига ёнғинни, сув босишни, портлашни, табиий офатларни, учинчи шахсларнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатларини, учувчи аппаратларнинг қулашини, транспорт воситларининг келиб урлишини киртилган. Ескирган ва авария ҳолатидаги турар-жойлар, баъзи ҳолларда ҳатто 55-60 фоизга ескирган турар-жойлар ҳам суғурталаш учун қабул қилинмайди.
Суғурта бадаллари бўйича енг кўп, яъни суғурта суммасидан 0,4% гача тушум ёнғин хатарига қарши суғурталашдан келади. Ўзбекистонда 2000 йилда 246 мингта ёнғин содир бўлган, шундан 68% дан кўпроғи шаҳарларда, шуниси ҳам борки, хусусий турар жой биноларида ёнғин содир бўлиши сон жиҳатдан тобора кўпайиб бормоқда. Ҳар йили 0,5 қфоиз хнадонларда ёнғин вужудга келади.
Тошкентда турар-жойни имтёзли суғурталаш дастури 1995 йилда жорий етилган, ҳозирги кунда етказилган зарарнинг 50% суғурта компаниялари томонидан, 50% - Тошкент шаҳар бюджети томонидан қопланмоқда; келгусида зарарни қоплаш бўйича давлат иштирокини секинғаста камайтириб бориш кутилмоқда. Ҳозирги кунда Тошкентда 1,5 млн. хонадон ёки умумй миқдорнинг 50% суғурталанган.
Ёнғин, маиший газнитнг портлаши, сувқувурларнинг, иситиш ва оқавасув тизимларининг талофати, бўрон, тўфон ва қасирға хатарлари суғурталанмоқда.
Тошкентда суғурта ҳодисаларнинг асосий сабаблари сув таъминоти тизимидаги талофатлар (38%), оқавасув тизимидаги талофатлар (10%), иситиш тизимидаги талофатлар (13%), ички сув тарновлари талофатлари (16%), ёнғин (17%), ёнғин оқибатларини бартараф етиш (6%) кабилардан ташкил топади. Зарар етказиш ҳажмига кўра ёнғинлар биринчи ўринда туради.
Турар-жойни Тошкент шаҳридаги каби маҳаллий ҳукумат идораларининг қўллаб-қувватлаши асосида суғурталаш тизими айрим минтақаларда ва алоҳида шаҳардарда ҳам қўлланилмоқда, фақат бу ҳолда зарарни қоплашда бюджет маблағлари иштирок етмайди.
Муниципал дастурларга қўшимча равишда Тошкентда ва бошқа шаҳарларда хонадонларнинг пардозлаш таъмир ишларини ҳақиқий нархлар бўйича 0,5% дан 1% гача тарифлар асосида суғурталаш кенг қўлланилмовда. Шартномалар суғурта агентлари ёки ТЖФБ (ЖЕУ), почта ва бошқа хизмат ходимлари томонидан тузилади.
Суғурталовчилар томонидан ўтказиладиган сўров натижаларига кўра, йирик шаҳарларда истиқомат қилаётган уй-жой эгалари ҳаммадан кўпроқ ўғирликдан (36%) ва ёнғиндан (34%) чўчишар экан.
Ўзбекистонда турар-жой суғуртаси ҳажми уни кредитга олиш имконяти сабабли ортиб боради. Турар-жой мулкдорларининг ва ижарага олувчиларнинг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғураси жорий этилиши эҳтимолдан йироқ эмас.
Download 30,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish