Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Неустойка ва зарар



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet339/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   335   336   337   338   339   340   341   342   ...   407
325-модда. Неустойка ва зарар
Агар мажбуриятни бажармаганлик ёки лозим даражада бажарма-
ганлик учун неустойка белгиланган бўлса, зарарнинг неустойка билан 
қопланмаган қисми тўланади.
Қонунда ёки шартномада зарарни эмас, балки фақат неустойкани 
ундириб олишга йўл қўйиладиган; зарар ҳам неустойкадан ташқари 
тўла ҳажмда ундириб олиниши мумкин бўлган; кредиторнинг 
танловига кўра ёки неустойка ёхуд зарар ундириб олиниши мумкин 
бўлган ҳоллар белгиланиши мумкин.
1. Неустойка (матбуотда ва бадиий асарларда бебурдлик 
тўлови, айбона деб ҳам юритилади) мажбуриятни бажарилишини 
таъминлашнинг усули ҳисобланади ва қарздор мажбуриятни ба-
жармаганлик ва лозим даражада бажармаганлик учун тўлаши зарур 


711
24-боб. мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик
бўлган пул суммасидан ташкил топади. Неустойка жарима ёки пеня 
шаклида ифодаланади.
Умумий қоидага мувофиқ, зарар неустойка билан қопланмаган 
қисми ҳисобидан ундирилади, чунки мажбуриятни бажармаганлик 
учун жавобгарликнинг асосий вазифаси қарздор томонидан маж-
буриятнинг бузилиши натижасида кредиторга етказилган зарар-
ларни, мулкий йўқотишларнинг ўрнини тўлдиришдан иборат. 
мазкур ҳолатда неустойка фақат ҳисобга ўтказиш вазифасини 
бажаради (ҳисобга ўтказиш неустойкаси). Айтайлик, муайян маж-
бурият бузилиши учун 100 минг сўм неустойка ундириб олиниши 
зарур. мажбурият бузилиши натижасида вужудга келган зарар 
250 минг сўмни ташкил этди. Неустойка ундириб олинганлиги 
сабабидан, етказилган зарарни 150 минг сўм миқдорида ундириб 
олиш лозим бўлади, яъни фақат неустойка билан қопланмай қолган 
қисми (250000 – 100000 = 150000) ундирилади.
2. Неустойкани ундириб олиш учун кредитор ўзига етказилган 
зарарни исботлаши талаб этилмайди, етказилган зарарни ундириб 
олиш учун, аксинча, кредитор етказилган зарарнинг исботини 
тақдим этиши шарт.
Зарар ва неустойкани ундириб олишнинг бошқа ҳолатлари фақат 
қонунда ёки шартномада кўзда тутилиши мумкин. Ҳолбуки ана шу 
ҳолатлар меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда эмас, айнан қонунда назарда 
тутилган бўлиши, шунингдек, шартномада асосланган мажбурият-
ларда ҳисобга олинган бўлиши зарур.
Зарарни ундирмасдан фақат неустойканинг ўзини ундириб олиш 
(мутлақ неустойка) тури мавжуд. Бундай неустойка бир томондан 
контрагентларга мажбуриятнинг бузилиши натижасида юзага келган 
муаммоларни тезлик билан ҳал этиш имконини беради, иккинчи 
томондан эса неустойканинг миқдорини келишиб олиш жараёнида 
эҳтимоли тутилган зарарни объектив баҳолашга ундайди.
3. Неустойкани зарар суммасидан ташқари алоҳида равишда 
тўлиқ миқдорда ундириб олишда (жарима неустойкаси) қўлланади. 
Бунда зарар тўлиқ миқдорда ундириб олинади, бунга қўшимча 
равишда неустойка ҳам ундирилади. Бундай неустойка жазоловчи 
вазифани бажаради. қонунда бу нарса фақат айрим ҳолатлардагина, 
масалан, мажбуриятларда белгиланган товарларнинг сифатига амал 
қилмаслик каби бузилиш ҳолларига татбиқан назарда тутилади.


712
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
«хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий 
ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги қонунда асосан жарима неустойкалари 
белгиланган.
Кредиторнинг танлови асосида ё неустойкани, ёки зарарни 
ундириб олиш (муқобил неустойка) тури ҳисобланади. шартнома 
тузиш пайтида бундай неустойкани белгилаш учун мажбуриятнинг 
бузилиши натижасида етказилиши эҳтимол тутилаётган зарарнинг 
миқдорини аниқлаш имкони бўлмаган ҳолатда, шу билан 
бир қаторда, зарарни исботлаш таомилини четлаб ўтиш учун 
қўлланилади.
4. Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 
103-сонли қарорининг биринчи бандига мувофиқ шартнома мажбу-
рият ларини бузганлик учун жавобгарлик чораларини қўллаганда 
судлар шуни назарда тутишлари лозимки, неустойка, аввало, 
шартнома мажбуриятларини бажармаганлик ёки лозим даражада 
бажармаганлик учун зарарни қоплашга қаратилгандир. шу сабабли 
судлар бу соҳага оид ишларни кўриб чиқаётганда шартнома маж-
бурияти бажарилмаслиги натижасида етказилган зарар миқдорини 
аниқлаш чорасини кўришлари шарт. Зарур ҳолларда эса, тараф-
ларнинг розилиги билан судлар экспертиза тайинлаши ва унинг 
натижаларига асосан неустойкани қўллаш ҳамда етказилган зарар ва 
неустойка мутаносиблигини ҳисобга олган ҳолда унинг миқдорини 
белгилаш масаласини ҳал этишга ҳақлидирлар.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   335   336   337   338   339   340   341   342   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish