Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet347/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   343   344   345   346   347   348   349   350   ...   407
333-модда. мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик 
асослари
Қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги 
ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида 


725
24-боб. мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик
ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. 
Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ 
бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб 
топилади.
Айбнинг йўқлиги мажбуриятни бузган шахс томонидан исботла-
нади.
Башарти, қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда 
тутилган бўлмаса, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда 
мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган шахс 
мажбуриятни лозим даражада бажаришга енгиб бўлмайдиган куч, 
яъни фавқулодда ва муайян шароитларда олдини олиб бўлмайдиган 
вазиятлар (форс-мажор) туфайли имкон бўлмаганлигини исботлай 
олмаса, жавобгар бўлади. Қарздорнинг шартлашувчи шериклари 
томонидан мажбуриятларнинг бузилиши, мажбуриятни бажариш 
учун зарур товарларнинг бозорда йўқлиги, қарздорда зарур пул 
маблағларининг бўлмаганлиги бундай вазиятлар жумласига кирмайди.
мажбуриятни қасддан бузганлик учун жавобгарликни бартараф 
қилиш ёки чеклаш тўғрисидаги аввалдан келишилган битим у 
тузилган пайтдан бошлаб ҳақиқий эмас.
1. мажбуриятни бузганлик учун жавобгарликнинг шарти бўлиб 
қарздорнинг айби, яъни қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли бузиши 
ҳисобланади. Айблилик фақат фуқаролар эмас, балки юридик 
шахслар жавобгарлигининг ҳам шарти ҳисобланади. Юридик 
шахслар, масалан, ходимлари томонидан ўз хизмат вазифаларини 
бажариш чоғида етказилган зарар учун жавоб беради. қарздорнинг 
қасддан ҳаракати унинг томонидан ўз хатти-ҳаракатининг нохуш 
оқибатларини англаган ҳолда атайин ҳуқуқбузарликка йўл қўйишида 
ифодаланади. Эҳтиётсизлик шаклидаги айбдорлик ҳуқуқбузар ўз 
хатти-ҳаракатининг нохуш оқибатларини олдиндан кўра билмаган 
бўлса-да, ана шундай оқибатлар келиб чиқиши мумкинлигини 
ҳисобга олиши лозим бўлган ва бундай оқибатларнинг олдини 
олиш чора-тадбирларини кўрмаган ёхуд унга йўл қўйган ҳолатларда 
вужудга келади.
шу билан бирга, қарздорнинг айби бўлмаган ҳолда, қонунда ёки 
шартномада жавобгарликнинг бошқа асослари назарда тутилган 
ҳолатларда ҳам жавобгарлик вужудга келиши мумкин.
ФКнинг 333-моддасида қарздор айбсизлигининг аломатлари 
сифатида қарздор томонидан мажбуриятни лозим даражада бажа-
риш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлиги 


726
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
келтирилади. Бироқ, бундай чораларнинг ҳеч бўлмаса умумий 
меъзонлари белгилаб берилмаган. Айтиш мумкинки, бундай 
чора-тад бирлар қаторига ҳар бир муайян ҳолатдан келиб чиққан 
ҳолда қарздор томонидан мажбуриятни лозим даражада бажариш 
учун ўз ихтиёрида ва имкониятида бўлган барча жонкуярлик ва 
эҳтиёт чораларининг кўрилишини, ана шу жонкуярлик ва эҳтиёт 
чораларининг мажбуриятнинг хусусиятига ва шартнома шартларига 
мос эканлиги англашилади.
Жиноят қонунчилигидан фарқли ўлароқ, фуқаролик қонунчилиги 
ҳуқуқбузарнинг айбдорлиги презумпциясидан келиб чиқади, яъни 
унинг айбдорлиги эҳтимол тутилади. шу муносабат билан қарздор 
жавобгарликдан озод бўлиш учун, айбнинг йўқлигини исботлаши 
талаб этилади.
2. Тадбиркорлик соҳасидаги муносабатлар учун Кодексда 
мажбуриятни бузганлик учун жавобгарлик юзасидан бошқача 
асослар белгиланган бўлиб, улар диспозитив хусусиятга эга ва 
қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса 
қўлланилади. Тадбиркорлик субъектлари жумласига якка тартибдаги 
хусусий тадбиркорлар ва юридик шахслар киради. Бу ҳолда 
тадбиркорлик фаолияти билан фақат тижорат ташкилотлари эмас, 
балки нотижорат ташкилотлари ҳам ўз уставида белгиланган доирада 
шуғулланишлари мумкин. Таъкидлаш жоизки, юридик шахс ташкил 
этмасдан ушбу модданинг 1-қисми талабларини бузган ҳолда (яъни 
тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан) тадбиркорлик 
фаолиятини амалга ошираётган фуқаро тузган битимлар хусусида 
ўзининг тадбиркор эмаслигини важ қилиб кўрсатишга ҳақли эмас 
(қар. ФК, 24-м.).
Тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган шахс фақат форс-
мажор ҳолати туфайли мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада 
бажаришнинг имкони бўлмаганлигини исботласа, мажбуриятини 
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун жавоб-
гарликдан озод қилинади.
3. ФК 333-моддасида форс-мажор ҳолатига енгиб бўлмайдиган 
куч, яъни фавқулотда ва муайян шароитларда олдини олиб бўлмай-
диган вазиятлар киритилган. Бунда кўрсатиб ўтилган вазиятлар 
мажбуриятнинг бузилиши билан боғлиқ муайян шароитларга 
татбиқан кўриб чиқилиши, таҳлил қилиниши даркор.


727
24-боб. мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик
шу билан бирга мазкур моддада форс-мажор жумласига кир-
майдиган бир қатор вазиятлар санаб ўтилади (қарздорнинг шарт-
нома бўйича шериклари томонидан мажбуриятларнинг бузи лиши, 
мажбуриятни бажариш учун зарур товарларнинг бозорда йўқлиги, 
қарздорда зарур пул маблағларининг бўлмаганлиги), бироқ бу рўйхат 
тугал эмас.
Фавқулотда вазият деганда шу нарса англашиладики, мажбу-
риятли шахс бундай шароитнинг вужудга келишини олдиндан кўра 
билмайди, зеро уларни олдиндан билиб бўлмайди, кутилмаганда 
содир бўлади. Вазиятнинг олдини олиб бўлмаслик шундан иборатки, 
бу вазият аввало мажбурият иштирокчиларининг хоҳиш-иродасидан 
ташқари содир бўлади (содир бўлмайди).
Амалда тарафлар форс-мажор ҳолати деганда уруш, зилзила, 
сув тошқини, талофатлар, ёнғинлар, ҳалокатлар, хавфли табиий 
ҳодисаларни, ҳукумат қарорларини ва ш.к. назарда тутадилар.
Таъкидлаш жоизки, бир вақтнинг ўзида фавқулотда ва енгиб 
бўлмас хусусиятга эга бўлган вазият форс-мажор деб эътироф 
этилади. Бинобарин, олдини олиб бўлмайдиган, аммо мажбурият 
вужудга келган пайтда олдиндан кўриш мумкин бўлган ҳодиса содир 
бўлганда, қарздор мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада 
бажармаганлиги учун жавобгарликдан озод этилмайди.
4. Агар мажбуриятни бажармаслик ёки лозим даражада бажар-
маслик факти юзага келгунга қадар тарафлар ўртасида мажбуриятни 
қасддан бузганлик учун жавобгарликни қўлламаслик ёки чеклаш 
бўйича келишув тузилган бўлса, бу битим тузилган пайтдан 
бошлаб ҳақиқий эмасдир. Таъкидлаш жоизки, агар келишув битими 
мажбурият бузилганидан кейин тузилган бўлса, ёки битимда 
мажбуриятни эҳтиётсизлик туфайли бузилганда жавобгарликдан 
озод этиш ёки уни юмшатиш (чеклаш) шарти белгиланган бўлса, бу 
қоида ФК 333-моддасининг 2-қисмига зид бўлмайди.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   343   344   345   346   347   348   349   350   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish