Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Ҳисобга ўтказиш билан мажбуриятнинг бекор



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet355/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   351   352   353   354   355   356   357   358   ...   407
343-модда. Ҳисобга ўтказиш билан мажбуриятнинг бекор 
бўлиши
муддати тўлган ёки муддати кўрсатилмаган ёхуд талаб қилиш 
пайти билан белгиланган муқобил ўхшаш талаб ҳисобга ўтказилиши 
билан мажбурият тўлиқ ёки қисман бекор бўлади.
Ҳисобга ўтказиш учун бир тарафнинг аризаси кифоя қилади.
1. Умумий қоидаларга кўра муқобил талаблар бўйича бир 
мажбурият юзасидан кредитор бўлган шахс бошқа мажбуриятга кўра 
қарздор бўлиб ҳисобланади, биринчи мажбуриятдаги қарздор эса 
иккинчисида кредитор сифатида намоён бўлади. шу билан бирга
ФКда бу умумий қоидадан айрим истиснолар назарда тутилган. 
хусусан, ФКнинг 345-моддасига мувофиқ талабдан бошқа шахс 
фойдасига воз кечилган тақдирда қарздор ўзининг дастлабки 
кредиторга муқобил талабини янги кредиторнинг талабига қарши 


736
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
ҳисобга ўтказишга ҳақли. Ёки ФКнинг 294-моддасига биноан кафил 
кредиторнинг талабига қарши қарздор билдириши мумкин бўлган 
ҳамма эътирозларни қўйишга ҳақли.
Талабларнинг ўхшаш бўлишлиги барча талабларнинг нарсаси 
бир хил турдаги ашёлар, масалан пулли талаблар (пул қийматида 
ўлчанадиган талаблар) бўлиши лозимлигини англатади.
2. Ҳисобга ўтказиш фақат бажариш муддати етиб келган 
ёки муддати кўрсатилмаган ёхуд ижроси исталган вақтда талаб 
қилиниши мумкин бўлган талабларга нисбатан қўлланилиши 
мумкин. мажбуриятни ҳисобга ўтказиш орқали бекор қилиш 
хусусиятига кўра бу уччала ҳолат асосий талаб учун ҳам, муқобил 
талаб учун ҳам бир хилда бўлиши шарт. Яъни агар, масалан, бир 
талаб бўйича бажариш муддати етиб келмаган бўлса-ю, бошқасида 
бажариш муддати белгиланмаган ёки талаб қилиш пайти билан 
белгиланган бўлса, ҳисобга ўтказишга йўл қўйилмайди.
Ҳисобга ўтказиш учун битта тарафнинг аризаси (хоҳиш иродаси) 
етарли бўлгани сабабли, гарчанд бундай битимни тарафларнинг 
келишуви асосида ўтказилиши ҳам мумкин бўлсада, ҳисобга 
ўтказиш бир тарафлама битим жумласига киритилади.
Ҳисобга ўтказиш орқали мажбурият фақат тўлиғича бекор 
қилинмасдан, балки қисман бекор қилиниши ҳам мумкин. Бундан 
таш қари, ҳисобга ўтказиш учун бир неча ўхшаш талаблар тақдим 
этилиши мумкин, бунда уларнинг жами қиймати асосий талабни 
тўлиғича ёки қисман сўндириш учун етарли бўлиши ҳисобга 
олинади.
Агар ҳисобга ўтказиш ёзма битим асосидаги мажбуриятни бекор 
қилишга йўналтирилган бўлса, ҳисобга ўтказиш тўғрисидаги ариза 
ҳам ёзма равишда бажарилиши шарт.
хуллас, агар қонун ёки шартномада тақиқланмаган бўлса, 
ҳисобга ўтказишга йўл қўйилади, хусусан ФКнинг 344-моддасида 
талабларнинг ҳисобга ўтказилишига йўл қўйилмайдиган қатор 
ҳолатлар белгиланган.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   351   352   353   354   355   356   357   358   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish