Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. мажбурият янгиланиши билан унинг бекор



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet358/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   354   355   356   357   358   359   360   361   ...   407
347-модда. мажбурият янгиланиши билан унинг бекор 
бўлиши
Тарафлар ўз ўрталаридаги дастлабки мажбуриятни бошқа нарсани 
ёки бошқача ижро этиш усулини назарда тутувчи янги мажбурият 
билан алмаштириш (мажбуриятни янгилаш) ҳақида келишиб олсалар, 
мажбурият бекор бўлади. Ҳаёт ёки соғлиққа етказилган зарарни 
қоплаш ва алиментларга нисбатан мажбуриятлар хусусида янгилашни 
амалга оширишга йўл қўйилмайди.
Агар тарафларнинг келишувига мувофиқ бошқача тартиб назарда 
тутилган бўлмаса, мажбуриятни янгилаш дастлабки мажбурият билан 
боғлиқ бўлган қўшимча мажбуриятларни бекор қилади.


739
25-боб. мажбуриятларнинг бекор бўлиши
1. Янгиланишнинг асосий шартлари қуйидагилардан иборат:
– дастлабки мажбуриятнинг мавжуд бўлиши ва унинг кейинги 
мажбурият билан ўзаро алмашинувчанлиги;
– дасталбки мажбуриятни бошқа мажбурият билан алмаштириш 
тўғрисида келишувга эришилиши;
– иштирокчилар таркибининг ўзгаришсиз қолдирилиши;
– дастлабки мажбуриятнинг ҳақиқий эканлиги;
– мажбуриятнинг нарсаси ёки бажариш усулининг ўзгариши.
Дастлабки мажбуриятни бошқаси билан алмаштириш тўғрисида 
келишувга эришиш зарурияти янгилашнинг мажбурий шарти бўлиб, 
тарафларнинг янги мажбурият билан аввалгисини бекор қилишга аҳд 
қилишлари ва бу ниятни битимда ифодалашларидан иборатдир (акс 
ҳолда иккала мажбурият ҳам параллел мавжуд бўлиб қолаверади). 
шу тарзда, янгилаш орқали тарафлар дастлабки мажбуриятни бекор 
қилиб, янгисини вужудга келтирадилар.
Дастлабки мажбуриятнинг ҳақиқий эмаслиги янгисининг ҳам 
ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради, зеро янги мажбурият 
дастлабки мажбурият асосига қурилади. Айни пайтда агар 
янгилашга оид битимнинг ўзи ҳақиқий бўлмаса, бу нарса дастлабки 
мажбуриятнинг ҳақиқийлигига таъсир кўрсатмайди.
2. мажбурият нарсаси деганда ашё, иш, хизмат, моддий ёки 
ақлий фаолиятнинг бошқа маҳсули англашиладики, у мажбуриятни 
бажариш жараёнида қарздордан кредиторга ўтказиб берилади 
(масалан, олди-сотди шартномасидан келиб чиқадиган мажбуриятлар, 
айир бошлаш шартномалари ва ҳ.к.). мажбуриятни бажариш усули 
деганда қарздор томонидан мажбуриятни бажариш учун амал-
га ошириладиган ҳаракатлар тартиби тушунилади (масалан, маж-
бу риятни тўлиқ ёки бўлиб-бўлиб бажариш, ижрони бевосита 
кредиторнинг ўзига топшириш ёки уни почта орқали жўнатиш ва 
ҳ.к.). ФКнинг 742-моддасида тарафларнинг келишувига мувофиқ 
олди-сотди, мулк ижараси натижасида вужудга келган ҳар қандай 
қарздорликни пул асосидаги қарз мажбурияти билан алмаштириш 
мумкин.
Талабларни ҳисобга ўтказиш чоғида бўлгани каби, соғлиққа 
ва ҳаётга етказилган зарарни қоплашга оид ва алиментга оид 
мажбуриятларни янгилашга йўл қўйиб бўлмайди.
Дастлабки мажбуриятга боғлиқ бўлган ва янгилаш натижасида 
ўз кучини йўқотадиган қўшимча мажбуриятлар деганда, хусусан 
неустойка, гаров, кафиллик, закалат каби мажбуриятни бажаришни 
таъминловчи усуллар тушунилади. шу билан бирга, ФК 347-мод-


740
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
дасининг 3-қисми диспозитив хусусиятга эга, яъни мажбурият 
тараф лари мажбуриятни янгилаш чоғида дастлабки мажбурият 
билан боғлиқ қўшимча мажбуриятларни ўз кучида қолдириш ҳуқуқи 
берилган.
мажбуриятларни бекор қилишнинг тарафлар келишуви билан 
амалга ошириладиган (ҳисобга ўтказиш, воз кечиш) ва уларга 
риоя этилганда мажбурият бажарилган деб ҳисобланадиган бошқа 
асосларидан фарқли ўлароқ, янгилашда мажбуриятнинг бекор бўли-
ши унинг бажарилган деб ҳисобланиши билан эмас, балки унинг 
ўрнига янги мажбурият вужудга келиши билан боғлиқдир.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   354   355   356   357   358   359   360   361   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish