Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. мажбуриятнинг давлат органи ҳужжати асосида



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet361/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   357   358   359   360   361   362   363   364   ...   407
350-модда. мажбуриятнинг давлат органи ҳужжати асосида 
бекор бўлиши
Агар давлат органининг ҳужжати чиқиши натижасида мажбуриятни 
бажариш тўлиқ ёки қисман мумкин бўлмай қолса, мажбурият тўлиқ 
ёки унинг тегишли қисми бекор бўлади. Бунинг натижасида зарар 
кўрган тарафлар ушбу Кодекснинг 12 ва 15-моддаларига мувофиқ уни 
тўлашни талаб қилишга ҳақлидирлар.
Давлат органининг мажбурият бекор бўлишига асос бўлган 
ҳужжати белгиланган тартибда ҳақиқий эмас деб топилганида, агар 
тарафларнинг келишувидан ёки мажбуриятнинг моҳиятидан бошқача 
тартиб келиб чиқмаса ва мажбуриятни бажариш кредитор учун ўз 
аҳамиятини йўқотмаган бўлса, мажбурият тикланади.
1. мазкур модда асосида мажбуриятларнинг бекор бўлиши бажа-
риш мумкин бўлмай қолишининг ўзига хос кўриниши ҳисобланади 
(қар. ФКнинг 349-моддасига шарҳ). мажбуриятларни бажариш учун 
имкон бўлмай қолишига олиб келиши мумкин бўлган ҳужжатлар 
сирасига айнан давлат органларининг ҳужжатлари киритилади. 
шунга кўра, бошқа органларнинг, шу жумладан, фуқароларнинг 
ўз-ўзини бошқариш органларининг ҳужжатлари мажбуриятларни 
бекор қила олмайди, ҳолбуки, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш 
органи томонидан ана шундай қонунга зид ҳужжат қабул қилиниши 
натижасида фуқарога ёки юридик шахсга етказилган зарарни шу 
орган томонидан қопланиши шарт (қар. ФКнинг 15-моддасига шарҳ).
ФКнинг 350-моддасида гап меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғ-
рисида, шунингдек, давлат органларининг меъёрий хусусиятга 


743
25-боб. мажбуриятларнинг бекор бўлиши
эга бўлмаган (хусусий) ҳуқуқни қўлловчи ҳужжатлари тўғрисида 
бормоқда. масалан, ҳукумат қарори билан хусусий тадбиркорларга 
муайян турдаги фаолият билан шуғулланиш тақиқлаб қўйилиши 
(давлат органи томонидан меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг чиқари-
лиши) сабабли тадбиркор ана шу борада аввал олган мажбуриятини 
бажариши мумкин бўлмай қолди. Ёинки, муайян тадбиркорлик 
субъектининг рухсат олиб амалга ошириладиган фаолият учун олган 
лицензиясининг бекор қилиниши (давлат органи томонидан ҳуқуқни 
қўлловчи ҳужжатнинг чиқарилиши) сабабли, тадбиркор ўз зиммасига 
олган ана шу фаолият тури билан боғлиқ мажбуриятини бажариши 
мумкин бўлмай қолади.
Таъкидлаш жоизки, давлат органи томонидан ҳужжат қабул 
қилиниши мажбуриятнинг бажарилиши фақат тўлиқ истисно 
этмасдан, балки қисман истисно этиши ҳам мумкин.
3. Агар давлат органининг ҳужжати қонун ҳужжатларига мос 
бўлмаса, у суд томонидан ҳақиқий эмас деб эътироф этилиши 
мумкин. Бу ҳолда етказилган зарар давлат томонидан қопланиши 
шарт бўлади (қар. ФКнинг 12 ва 15-моддаларига шарҳ). Бундан 
ташқари, тегишли мажбурият тикланади, бу қоидадан: тарафлар 
мажбуриятни бекор қилиш тўғрисида битим тузган; моҳиятига 
кўра мажбуриятни тиклаб бўлмайдиган (масалан, қишлоқ хўжалик 
маҳсулотларини етказиб бериш билан боғлиқ мажбуриятлар фақат 
тегишли мавсум ичида бажарилиши мумкин); кредитор учун 
қарздорнинг қарз мажбуриятини бажариши аҳамиятини йўқотган 
ҳолатлар истисно этилади.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   357   358   359   360   361   362   363   364   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish