Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Фуқаро вафот этиши билан мажбуриятнинг



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet362/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   358   359   360   361   362   363   364   365   ...   407
351-модда. Фуқаро вафот этиши билан мажбуриятнинг 
бекор бўлиши
Агар мажбуриятни қарздорнинг шахсий иштирокисиз бажариш 
мумкин бўлмаса ёки мажбурият бошқача тарзда қарздорнинг шахси 
билан чамбарчас боғлиқ бўлса, қарздор вафот этиши билан мажбурият 
бекор бўлади.
Агар мажбуриятни бажариш шахсан кредитор учун мўлжалланган 
ёки мажбурият бошқача тарзда кредиторнинг шахси билан чамбарчас 
боғлиқ бўлса, кредитор вафот этиши билан мажбурият бекор бўлади.
Фуқаронинг – қарздорнинг ёки кредиторнинг вафот этиши 
(вафот этган деб эълон қилиниши) сабабли мажбуриятнинг бекор 
бўлиши фақат мажбурият шахсий хусусиятга эга бўлган ҳолатларда 
йўл қўйилади. Бундай мажбурият қаторига қарздор ёки кредитор 
томонидан фақат шахсан бажарилиши лозим бўлган мажбуриятлар 


744
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
ёки бошқа тарзда қарздор ёки кредитор шахсияти билан боғлиқ 
мажбуриятлар киритилади. масалан, бадиий асар яратиш 
бўйича шартномага (ФК 1067-м.) асосланган мажбурият қарздор-
муаллифнинг, топшириқ шартномаси (ФК 817-м.) бўйича мажбурият 
вакилнинг вафот этиши билан бекор бўлади ва ҳ.к. шунингдек, 
тиббий хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартномага (ФК 703-м.) 
асосланган мажбурият кредитор-буюртмачининг (даволанувчининг) 
вафот этиши, умрбод таъминлаш шарти билан уй-жойнинг 
(хонадоннинг) бошқа шахсга бериш тўғрисидаги шартнома асосидаги 
(ФК 530-м.) умрбод таъминлаш мажбурияти уй-жойни берувчининг 
вафот этиши сабабли бекор бўлиши мумкин.
Фуқаронинг вафот этиши билан бекор бўлишлиги келиб чиқади-
ган мажбуриятнинг шахсий хусусияти мажбуриятнинг мақсадини, 
шунингдек, унга муштарак вазиятларни ҳисобга олган ҳолда 
аниқланиши лозим. Агар мажбурият қарздорнинг ёки кредиторнинг 
шахсияти билан боғлиқ эмаслиги аниқланса, бу ҳолда фуқаронинг 
вафоти мажбуриятнинг бекор бўлишига олиб келмайди. масалан, 
ФКнинг 848-моддасига кўра, комитент бўлган фуқаронинг ўлими 
комиссия шартномаси асосидаги унинг мажбуриятлари бекор 
бўлишига олиб келмайди – комиссионер ўзига берилган топшириқни 
токи вафот этган шахснинг ворисларидан аниқ топшириқ олмагунча 
бажаришда давом этиши зарур.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   358   359   360   361   362   363   364   365   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish