Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet370/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   366   367   368   369   370   371   372   373   ...   407
ҳақиқий эмас.
1. Оммавий шартнома энг кўп тарқалган шартнома тури ҳисоб-
ланади. мазкур моддада бундай шартномаларнинг фақат таҳминий 
рўйхати – чакана савдо, умумий фойдаланишдаги транспортда 
йўловчи ташиш, алоқа хизмати, энергия билан таъминлаш, тиббий 
хизмат, меҳмонхона хизмати ва ш.к. келтирилган. Ташкилот 
мажбуриятидаги фаолият хусусиятларига мос келадиган ҳар қандай 
товарларни сотиш, ишларни бажариш ва хизмат кўрсатиш бўйича 
хатти-ҳаракати оммавий шартнома объекти бўлиши мумкин. 
Агар бундай мажбурият белгиланган бўлмаса (масалан, ташкилот 
ходимларига хизмат кўрсатиш учун ташкил этилган ошхона), 
шартномани оммавий шартномалар жумласига киритилмайди.
2. Оммавий шартноманинг мажбурий тарафи сифатида ташкилот, 
яъни юридик шахс кўрсатилган. Аммо ФКнинг 24-моддасига кўра 
жисмоний шахс – хусусий тадбиркор ҳам бундай шартноманинг 
тарафи бўлиши мумкин. Бу ҳолда шуни эътибордан қочирмаслик 
керакки, қонунчиликда якка тартибдаги хусусий тадбирокорларга 
айрим турдаги фаолиятни амалга ошириш тақиқланган (масалан, 
автомобил траспортида йўловчиларни ташиш, умумий овқатланиш 
соҳасида хизмат кўрсатиш) ёки ишнинг хусусиятига кўра якка 
тартибдаги тадбиркор амалга ошириш имкониятидан маҳрум 
(масалан, алоқа ва энергия таъминоти хизматларини кўрсатиш) 


757
26-боб. шартнома тушунчаси ва шартлари
бўлиши мумкин, чунки у ўз фаолиятини мустақил амалга оширади 
ва ишчиларни ёллаш ҳуқуқига эга эмас.
3. Ўзи билан оммавий шартнома тузилишини талаб этиши 
мумкин бўлган шахс сифатида жисмоний шахс ҳам, юридик шахс 
ҳам чиқиши мумкин. Бунда уларнинг ҳаммаси ташкилот олдида 
оммавий шартнома тузиш масаласида, агар қонун ҳужжатларида 
бошқача тартиб кўзда тутилган бўлмаса, тенг мавқега эга бўладилар.
4. Оммавий шартноманинг муҳим хусусиятларидан бири шуки, 
унда товарлар, ишлар ва хизматларнинг баҳоси, шунингдек, оммавий 
шартноманинг бошқа шартлари ҳамма истеъмолчилар учун бир хил 
қилиб белгиланади. Акс ҳолда шартноманинг шартлари ҳақиқий 
эмас деб ҳисобланади. шу билан бирга қонун ҳужжатларида 
истеъмолчиларнинг айрим тоифалари учун имтиёзлар берилишига 
йўл қўйиладиган ҳоллар кўзда тутилиши мумкин. хусусан бундай 
шахслар қаторига давлат мукофоти билан тақдирланганлар, ноги-
ронлар, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, пенсия олувчиларнинг 
айрим тоифаларини киритиш мумкин.
Эътибордан қочирмаслик керакки, юқорида зикр этилган 
ҳолатларда гап истеъмолчиларнинг айрим тоифаларига бериладиган 
имтиёзлар борасида юритиляпти. шу муносабат билан қонун ҳуж-
жатлари улар учун оммавий шартнома шартларининг ёмонлашувига 
йўл қўймайди.
Агар ташкилот истеъмолчига тегишли товарларни, ишларни, 
хизматларни тақдим этиш имкониятига эга бўла туриб, у истеъ-
молчига тегишли оммавий шартнома тузишни рад этишга ҳақли 
эмас. Ташкилот асоссиз равишда оммавий шартнома тузишдан бош 
тортса, иккинчи тараф шартнома тузишга мажбур этишни ва шу 
муносабат билан ўзига етказилган зарарни қоплаш даъвоси билан 
судга мурожаат этишга ҳақли (қар. ФК 377-м.).
5. Товарлар сотилиши, ишларнинг бажарилиши ва хизматлар 
кўрсатилишини тартибга солиш мақсадида, шу жумладан, истеъ-
молчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун Ҳукумат томонидан 
тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган бўлиб, улар 
оммавий шартномаларни тузиш ва бажариш чоғида тарафлар учун 
мажбурий бўлиб ҳисобланади. мана шундай ҳужжатлар қаторига, 
жумладан, Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолига маиший хизмат 
кўрсатиш» қоидалари (Вазирлар маҳкамасининг 1995 йил 12 
октябрдаги 399-сонли қарори билан тасдиқланган), «Ўзбекистон 
Республикасида истеъмолчиларига газ етказиб бериш» қоидалари 
(Вазирлар маҳкамасининг 2000 йил 10 январда 8-сонли қарори 


758
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
билан тасдиқланган), «Ўзбекистон Республикасида чакана савдо» 
қоидалари, «Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш 
маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш» қоида-
лари (Вазирлар маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сонли 
қарори билан тасдиқланган), «Электр энергиясидан фойдаланиш» 
қоидалари, «Иссиқлик энергиясидан фойдаланиш» қоидалари 
(Вазирлар маҳкамасининг 2005 йил 27 январдаги 32-сонли қарори 
билан тасдиқланган) кўрсатилиши мумкин. Бу турдаги қоидалар 
тегишли оммавий шартномаларни тузиш ва бажариш чоғида 
тарафлар учун мажбурий ҳисобланади, уларга риоя этмаслик эса 
шартноманинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради.
Оммавий шартномаларнинг турли кўринишлари ФКнинг 425, 
558, 656, 714, 759, 897, 902, 914-моддаларида назарда тутилган.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   366   367   368   369   370   371   372   373   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish