770
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
Корхона ижарасига оид шартнома нотариал тасдиқланиши ва давлат
рўйхатидан ўтказилиши лозим (ФК 580-м.).
ФКнинг 112-моддасига мувофиқ битимнинг нотариал шаклига ёки
уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик битимнинг
ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. шу муносабат билан,
нотариал тасдиқланиши ёки давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим
бўлган шартномалар борасида қонун
уларнинг тузилган пайтини
тегишли равишда нотариал тасдиқланган ёки давлат рўйхатидан
ўтказилган пайт билан боғлайди. Агар шартнома ҳам нотариал
тасдиқланиши, ҳам давлат рўйхатидан ўтказилиши зарур бўлса,
у давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан тузилган ҳисобланади.
Бундай шартномаларга баъзи мисоллар юқорида келтириб ўтилди.
2. Тарафларга шартнома шаклини танлаш ихтиёри берилади. Улар
қонунда талаб этилмаган бўлса ҳам, шартноманинг ёзма шаклини
ёки шартномани ёзма шаклда тузишнинг ўзи кифоя бўлгани ҳолда,
нотариал тасдиқланган шаклини танлашлари мумкин. масалан,
бир фуқаро бошқа фуқарога қиймати энг кам иш ҳақининг ўн
карра миқдоридан ортиқ бўлмаган ашёни қарзга бермоқда. Бундай
шартнома қонунга кўра оғзаки шаклда тузилиши мумкин бўлса-да,
улар уни ёзма шаклда тузишлари ҳам мумкин. Агар кўрсатиб ўтилган
қарзнинг суммаси энг кам иш ҳақининг ўн карра миқдоридан ортиқ
бўлса, шартномани оддий ёзма шаклда тузилиши кифоя қилган ҳолда,
улар нотариал тасдиқланган шаклда тузишни келишиб олишлари
мумкин. Бундай ҳолатларда шартнома тузилган ҳисобланади,
фақатгина тарафлар белгилаган шаклга риоя этилган бўлса бас.
3. шарҳланаётган моддада шартномани ёзма
равишда тузиш
усуллари белгилаб берилган. Ягона ҳужжатни тузиш ёзма шаклдаги
шартномани расмийлаштиришнинг асосий, энг кўп қўлланиладиган
усулларидан ҳисобланади. Унинг моҳияти шундаки, тарафлар
ўзларининг биргаликдаги хоҳиш-иродаларидан ташкил топган
ҳужжатни имзолайдилар. Бундай ҳужжат «шартнома» (масалан,
пудрат шартномаси, ижара шартномаси), «контракт», «келишув»
деб
аталиши мумкин ва унда хусусан, шартноманинг шартлари ва
тарафларнинг реквизитлари кўрсатилади.
шартномалар, шунингдек, почта, телеграф, телетайп, телефон,
электрон ва бошқа алоқалар ёрдамида хат ёзишмалар, телеграммалар
ва бошқа ёзма ҳужжатлар орқали тузилиши мумкин.
мазкур
алоқа воситаларидан фойдаланишга фақат ҳужжат келишув олиб
борилаётган тарафга мансуб эканлигини аниқ тасдиқлаш имкони
бўлсагина йўл қўйилади. шуни эътиборга олиш керакки, хат,
771
27-боб. шартнома тузиш
телеграмма, бошқа ҳужжатлар фақат тегишли шахслар томонидан
имзоланган бўлиши шарт (агар у юридик шахс бўлса,
унинг
раҳбари томнидан ёки ишончнома асосида ҳаракат қилувчи бошқа
шахс томонидан), муҳими улар тарафларнинг ўзаро келишилган
иродаларини ифода этиши зарур, чунки турли тарафларнинг
иродасини ифодаловчи шартнома шартлари тарафлар томонидан
алоҳида-алоҳида имзоланади.
Кейинги вақтда шартнома тузиш чоғида электрон ҳужжат айлан-
маси кенг тарқала бормоқда. «Электрон рақамли имзо тўғрисида»,
«Электрон ҳужжат айланмаси тўғрисида» ва «Электрон
тижорат
тўғрисида» махсус қонунлар қабул қилинди. Электрон ҳужжатнинг
мажбурий реквизитлари қуйидагилардан иборат: электрон рақамли
имзо; электрон ҳужжатни жўнатувчи юридик шахснинг номи,
жисмоний шахснинг исми, отасининг исми, фамилияси;
электрон
ҳужжатни жўнатувчининг почта ва электрон манзили; ҳужжат
тузилган сана. Электрон ҳужжат қоғозда ифодаланадиган ҳужжатга
тенглаштирилади ва у билан тенг юридик кучга эгадир.
4. ФКнинг 370-моддаси 4-қисмига мувофиқ офертани акцептлаш
учун белгиланган муддатда олган шахснинг унда кўрсатилган
шартнома шартларини бажариш юзасидан қилган ҳаракатлари
(товарларни жўнатиш, хизматлар кўрсатиш, ишлар бажариш,
тегишли суммани тўлаш ва ҳ.к.), агар қонун ҳужжатларида ёки
офертада бошқача тартиб назарда тутилмаган ёки кўрсатилмаган
бўлса, акцепт ҳисобланади. Бундай ҳолатларда шартнома тузилган ва
шартноманинг ёзма шаклига риоя этилган деб ҳисобланади. Бошқача
айтганда, оферта юборилган тараф томонидан амалда бажарилган
ҳаракатлар, агар ушбу ҳаракатлар шартнома тузиш ҳақидаги
таклифда билдирилган шартлар ижроси билан боғлиқ бўлса, унинг
шартномани тузишга рози эканлигини билдиради.
Do'stlaringiz bilan baham: