Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Учинчи шахс фойдасига тузиладиган шартнома



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet374/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   370   371   372   373   374   375   376   377   ...   407
362-модда. Учинчи шахс фойдасига тузиладиган шартнома
Тарафлар қарздор ижрони кредиторга эмас, балки шартномада 
кўрсатилган ёки кўрсатилмаган, қарздордан мажбуриятни ўз фой-
дасига бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган учинчи шахсга 
бажариши мажбур деб белгилаб қўйган шартнома учинчи шахс 
фойдасига тузилган шартнома дейилади.
Агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада ўзгача тартиб назарда 
тутилган бўлмаса, учинчи шахс шартнома бўйича ўз ҳуқуқидан 
фойдаланиш ниятини қарздорга билдирган пайтдан бошлаб тарафлар 
ўзлари тузган шартномани учинчи шахснинг розилигисиз бекор 
қилишлари ёки ўзгартиришлари мумкин эмас.
Қарздор кредиторга қарши қўйиши мумкин бўлган эътирозларини 
шартномада учинчи шахснинг талабларига қарши қўйишга ҳақли.
Учинчи шахс шартнома бўйича ўзига берилган ҳуқуқдан 
фойдаланишдан воз кечган тақдирда, башарти қонун ҳужжатлари ва 
шартномага зид бўлмаса, кредитор бу ҳуқуқдан фойдаланиши мумкин.
1. шартнома бўйича ҳуқуқлар ва мажбуриятлар умумий қоидага 
кўра бевосита шартнома тарафлари учун вужудга келади. шу 
билан бирга, тарафлар шартномада қарздорнинг мажбуриятини 
кредиторга эмас, балки учинчи шахсга ижро этилишини белгилаб 
қўйишлари мумкин. Бу ҳолда шарҳланаётган моддада учинчи 
шахсни шартномада аниқ кўрсатиш шарт эканлиги белгиланмаган. 
Кўрсатилган шахс мажбуриятни ўз фойдасига бажарилишини талаб 
этиш ҳуқуқига эга эканлигининг кўрсатилиши шартноманинг 
зарурий аломати бўлиши зарур. Учинчи шахс фойдасига тузиладиган 
шартнома худди шу жиҳати билан тарафлар учинчи шахс томонидан 
қарздорга мустақил равишда талаб қўйиши кўзда тутилмайдиган 
учинчи шахс фойдасига воз кечилган шартномадан ажралиб туради.
2. Учинчи шахс фойдасига тузиладиган шартномага мисол тариқа-
сида юкни (багажни) ташиш шартномасини, суғурта шартномасини 
кўрсатиб ўтиш мумкин. хусусан, ФКнинг 711-моддасига кўра, юк 
ташиш шартномаси бўйича юк ташувчи юк жўнатувчи томонидан 
ўзига ишониб топширилган юкни белгиланган манзилга етказиб 
бериш ва уни олишга ваколат берилган шахсга (олувчига) топшириш, 
юк жўнатувчи эса юкни ташиб берганлик учун белгиланган ҳақни 
тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 915-моддасига биноан, мулкий 
суғурта шартномаси бўйича бир тараф (суғурталовчи) шартномада 


764
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда 
тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга 
(суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига 
тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида 
суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг 
бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада 
белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони 
тўлаш) мажбуриятини олади.
3. шарҳланаётган моддада шартнома бўйича учинчи шахснинг 
ҳуқуқлари вужудга келиши учун учинчи шахс томонидан хоҳиш-
ирода билдирилиш зарурлиги тўғрисида кўрсатма мавжуд эмас. 
Айни чоғда, учинчи шахс қарздорга ўз фойдасига белгиланган 
фойдадан фойдаланиш истагини билдирса, шартнома тузаётган 
тарафлар унинг розилигисиз шартномани бекор қилиш ёки 
ўзгартириш ҳуқуқидан маҳрум бўладилар. мазкур меъёр диспозитив 
хусусиятга эга, яъни фақат қонун ҳужжатларида ва шартномада 
бошқа қоида кўзда тутилмаган ҳолда тадбиқ этилади. масалан, 
ФКнинг 945-моддасида суғурталовчи шартномада кўрсатилган наф 
олувчини, унинг розилигини олмай алмаштириш ҳуқуқи кўзда 
тутилган.
қарздорнинг учинчи шахснинг талабига нисбатан эътирози, хусу-
сан, бажариш мумкин бўлмаганлиги ва бунинг учун қарз дор жавоб 
бермаслиги билан боғлиқ бўлиши, шартноманинг шарт ларидан
масалан унинг шартлари бажарилмаётганидан келиб чиқиши мумкин.
Агар учинчи шахс ўзига шартномада берилган ҳуқуқдан воз 
кечса, бу ҳуқуқ кредиторга ўтади, бу қоидадан ана шундай ўтказиш 
қонун билан ёки шартномада тақиқланган ҳолатлар истисно этилади.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   370   371   372   373   374   375   376   377   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish